Воскресенье, 05.05.2024, 11:49
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 28 » Шуҳрат Мақсудов: Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз
    08:55
    Шуҳрат Мақсудов: Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз



    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтининг хабарига кўра, кеча "Golden Dragon”меҳмонхонасининг мажлислар залида Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан ҳар иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтган.

    Дастлаб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Шунингдек, анжуманда терма жамоа ҳимоячиси Акбар Исматуллаев ҳам қатнашди.

    - Ўзбекистон терма жамоаси делегациясининг барча аъзолари Бишкекка етиб келдими?
    - Беш кишидан иборат делегация аъзолари кеча тунда Бишкекка учиб келдик. Футболчилар ва мураббийлар эса, эртага чартер рейси билан бу ерга ташриф буюришади.

    - Қирғизистон билан бўладиган жавоб ўйинига нечта футболчи "заявка” қилинди? Маълумотларга кўра, биринчи ўйинда иштирок этган уч нафар футболчи Бишкекка келмас экан.
    - Биз Тошкентда бўлиб ўтган ўйиндан кейин маслаҳатлашган ҳолда, Бишкекка 19 нафар футболчини олиб келишга қарор қилдик ва айтишим мумкинки, биз хоҳлаган барча футболчилар ихтиёримизда. Бишкекка кела олмайдиган уч нафар футболчи ҳақида тўхталадиган бўлсам, булар Азиз Ҳайдаров, Виталий Денисов ва Марат Бикмаев.

    - Биринчи ўйиндаги йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг, жавоб баҳси олдидан футболчиларда мотивация борми?
    - Ушбу саралаш босқичи икки ўйиндан иборат. Гарчи биз дастлабки учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишга яхши имконият ҳосил қилган бўлсакда расман ҳали бу вазифа уддалангани йўқ, ҳали олдинда яна битта ўйин бор. Шу боис, биз футболчиларга бу борада керакли кўрсатмаларни бердик, бу нарсани уларнинг ўзлари ҳам яхши тушуниб туришибди. Умуман олганда, биз доимо футболчиларга ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш кераклиги уқтирамиз. Шу сабабли ўйлайманки, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.

    - Акбар, эртанги ўйиндан нималарни кутяпсиз? (футболчига савол)
    - Мураббийимиз таъкидлаганидек, биз ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Айни пайтда йигитларнинг кайфияти аъло даражада. Бишкекда ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишни режалаштирганмиз.

    - Қатар бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги Австралиядан учралган мағлубиятдан қандай хулосалар чиқарилди? Умуман ушбу мағлубиятнинг асосий сабаби нимада деб ўйлайсиз?
    - Спортда бу каби кутилмаган ҳодисалар рўй бериб туради. Бундан ҳеч ким суғурталанмаган. Агар эътибор берган бўлсангиз, ўшанда биз дастлабки дақиқалардан тўп назоратини ўз қўлимизга олиб, хавфли вазиятларни содир этганмиз. Аммо қарши ҳужумда ўтказиб юборилган гол, режаларимизни ўзгартириб юборган. Чунки шундан кейин биз ҳужум қилишга мажбур бўлганмиз, улар эса қарши ҳужумда бизни жазолашди. Албатта, Осиё чемпионатидан кейин биз ушбу ўйинни таҳлил қилдик ва керакли хулосаларни чиқардик. Умид қиламиз, келажакда бундай натижа такрорланмайди.

    - Терма жамоангиз олдига 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилганми?
    - Дарҳақиқат, терма жамоамиз олдига шундай масъулиятли вазифа йўқилган. Бунинг учун ўзбек футболи узоқ йўлни босиб ўтди. Ўйлайманки, энди Ўзбекистон терма жамоаси бундай вазифани уддалай олишга қодир. Чунки бунинг учун ҳукуматимиз томонидан барча шарт шароитлар яратиб берилди. Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг хорижий ўқув машғулот йиғинлари ва халқаро ўртоқлик учрашувлари учун ҳар қандай маблағни ҳам аямаяпти. Бунинг натижасида терма жамоаларимиз халқаро мусобақаларда совринли ўринларни эгаллашмоқда. Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк бора кучли тўртликдан жой олган бўлса, яқиндаги Мексикада ўз ниҳоясига етган Жаҳон чемпионатида ўсмирлар терма жамоамиз чорак финалгача етиб борди. Бу албатта ўз ўзидан бўладиган иш эмас. Бунинг замирида улкан меҳнат ётибди. Умид қиламизки, миллий терма жамоамиз ҳам Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, бутун ҳалқимизнинг азалий орзусини рўёбга чиқаради.

    Фахриддин Низомов
    ЎФФ матбуот хизмати
    Бишкек, Қирғизистон

    Манба: www.the-afc.com
    Просмотров: 487 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz