Воскресенье, 05.05.2024, 18:39
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 24 » Шуҳрат Мақсудов: «Қириғизистоннинг бугунги терма жамоаси кучли»
    19:21
    Шуҳрат Мақсудов: «Қириғизистоннинг бугунги терма жамоаси кучли»

    Ўзбекистон – Қирғизистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан аввал, ушбу терма жамоалар ўртасида энг кўп майдонга тушган футболчилар статистикасини берган эдик. Қизиғи шундаки, терма жамоамизнинг катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов ва меҳмонлар бош мураббийи Марат Жумакеев 1992 ва 1994 йилларда бўлиб ўтган 3 учрашувнинг барида ўзаро бир-бирларига қарши майдонга тушганлар. Ҳимоячи Жумакеевга қарши тўп тепган Мақсудов, мазкур ўйинларда 3 маротаба гол урган.
    Бу ҳақда Шуҳрат Мақсудовга ҳам айтдик.
    «Тўғрисини айтсам, бу ҳақда биласдим. Ҳақиқатда ҳам қизиқ ҳолат. Бугун Қирғизистон терма жамоасининг олдида битта вазифа бор эди, имкон қадар кам гол ўтказиш. Шунинг учун ҳам улар бир ҳужумчи билан майдонга тушдилар ва асосий эътиборни ҳимояга қаратдилар. Бу тактика биринчи бўлимда ўз самарасини берди. Рақиб кучсиз бўлгани билан, бундай рақиб томонидан танланадиган тактика етарлича қийинчилик туғдириши маълум. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз уч маротаба гол урдилар ва бунинг учун уларга раҳмат айтмоқчиман» – дейди Шуҳрат Мақсудов "Chempionat.uz"га берган интервьюсида.
    - Бугунги Қирғизистон билан Сизга қарши ўйнаган жамоанинг ўртасида қандай фарқни сездингиз?
    - Кўриниб турибди, улар ҳам футбол ўйнашни ўрганяптилар. Бу ёш жамоанинг келажаги бор.
    - Мураббий сифатида, омаддан ташқари гол уриш учун яна нима етишмади деб ўйлайсиз?
    - Ўзингиз кўрдингиз, биринчи бўлимда кўплаб вазиятларда биздан омад юз ўгирди. Футбол ва омад. Бунинг иккиси бир-бирига боғлиқ. Тўғри омад кучлиларга кулиб боқади, лекин омад бўлмаса ҳам қийин.

    Просмотров: 590 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz