Воскресенье, 05.05.2024, 18:18
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 16 » Совғалар ўз эгаларига топширилди
    08:54
    Совғалар ўз эгаларига топширилди


    15 июль куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига Президентимиз томонидан туҳфа қилинган автоуловларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Футбол федерацияси биносида бўлиб ўтган тадбирда мураббий ва футболчилар ҳамда уларнинг яқинлари иштирок этдилар.

    АҚШ терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олиб, мусобақани эрта тугатишга мажбур бўлган Равшан Ҳайдаровнинг фикрлари қуйидагича кўриниш олди:

    - Чехия билан бўлиб ўтадиган ўйинни захира ўриндиғида ўтириб кузатишга мажбур бўлишимни билганида жуда ҳам аламда эдим. Ахир жаҳон чемпионатида тўп тепиш ҳамма футболчининг орзуси. Аббос гол уриб олдимга югуриб келгандаги ҳаяжонимни изоҳлаб бера олмайман. Худди ўзим гол ургандек бўлдим.

    Осиё чемпионатидаги муваффақиятимизни ЖЧда ҳам давом эттиришга муваффақ бўлдик ва давлатимиз раҳбари томонидан автомобиллар билан рағбатлантирилдик. Бунинг учун жамоа номидан давлатимиз Президентига катта раҳмат айтаман. Биз юртошларимизни ишончларини кейинги мусобақаларда ҳам муносиб оқлашга ваъда берамиз.

    ЎФФ майдонида бўлиб ўтган тадбирдан сўнг, Ўзбекистон Олимпия шон шуҳрат музейида, Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

    Ўзбекистон Республикасининг 20 йиллиги муносабати билан чиқарилган маҳсус нишон, тан-танали тарзда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси делегациясининг барча аъзоларига топширилди.

     "Ўзбекистон футболи тарихида биринчи маротаба жаҳон чемпионати ўйинларида муваффақиятли қатнашган ёш футболчиларимизни ҳукуматимиз раҳбари томонидан рағбатлантирилиши, уларнинг ватан олдидаги маъсулиятларини оширади. Мексика яшил майдонларида қайд этилган натижа мустақиллигимизнинг 20 йиллигига совға бўлди. Энди бу терма жамоа олдида янада маъсулиятли иш турибди. Бу ўйинчилар аввалига ёшлар, кейинчалик миллий терма жамоа аъзоси сифатида муваффақиятларга эришишлари лозим” – дейди Асқар Толибжонов.

    Аббос Махситалиевнинг фикрлари қуйидагича кўриниш олди:

    - Кичик меҳнатимизни юқори баҳолаган ҳукуматимиз раҳбарига жамоамиз номидан катта раҳмат айтмоқчиман. Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ватандошларимиз ҳар бир учрашувда бизни қўллаб – қувватлаб турган эдилар. Бунинг учун биз улардан қарздор бўлиб қолгандик ва ЖЧ орқали уларни хурсанд қилишимиз керак эди. Буни тўғри англаб етган жамоадошларим билан имкон қадар узоқроққа боришга ҳаракат қилдик.

    Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz