Воскресенье, 05.05.2024, 18:38
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 21 » Таркибда айрим ўзгаришлар юз берди
    08:36
    Таркибда айрим ўзгаришлар юз берди


    Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилги Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи доирасида Қирғизистон терм жамоаси билан бўладиган ўйинга кеча тайёргарликни бошлади.

    Вадим Абрамов дастлаб эълон қилган таркибидан 22 нафар футболчи жой олганди. Аммо кеча "Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтган машғулот жараёнидан сўнг шу нарса маълум бўлдики, легионерлардан бири Вагиз Галиулин жароҳати сабабли Тошкентга кела олмайдиган бўлди. Шунингдек, олимпия терма жамоаси ва "Машъал” клуби дарвозабони Санжар Қувватов ҳам Муборакда қоладиган бўлди. Ушбу ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида Абрамов "Насаф”нинг икки марказий ярим ҳимоячиси Лутфулло Тўраев ва Фозил Мусаевни жалб қилди.

    "Дарҳақиқат, сўнгги дақиқаларда таркибда баъзи бир ўзгаришлар юз берди. Олган жароҳати туфайли, Вагиз Галиулин бизга ёрдам беролмайди. Таркибга қўшилган Лутфулло Тўраев ва Фозил Мусаев ҳақида тўхталадиган бўлсам, улар димий бизнинг назоратимиз остида ва улар яқин орадаги расмий ўйинларга таклиф этиш ниятида эдик. Шу боис, уларнинг таркибда пайдо бўлишини кутилмаган ҳол деб бўлмайди. Агар шахсан Мусаев ҳақида гапирадиган бўлсам, у Австриядаги йиғинда ўзини яхши томонлама кўрсата олди ва Одил Аҳмедовнинг йўқлиги муносабати билан биз уни миллий терма жамоага жалб қилишга қарор қилдик”, - деди Вадим Абрамов.

    Абрамов шунингдек, Баҳодир Насимов билан боғлиқ масалага ҳам ойдинлик киритиб ўтди. Маълумки, Насимов 19 июль куни "Пахтакор” марказий стадионида ташкил этилган биринчи машғулотда иштирок этмади.

    "Баҳодир терма жамоага чақирилган ва у бугун Бокудан Тошкентга учиб келиши керак”.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаш учрашуви 23 июль куни "Пахтакор" марказий стадионида соат 19:00да бошланади.

    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг таркиби адвали
    № Футболчи Туғилган
    йили Клуби

    ДАРВОЗАБОНЛАР
    1. Игнатий Нестеров 1983 "Бунёдкор” /Тошкент/
    2. Тимур Жўраев 1984 "Пахтакор” /Тошкент/
    ҲИМОЯЧИЛАР
    3. Шавкат Муллажонов 1986 "Ал-Аҳли” /Қатар/
    4. Виктор Карпенко 1977 "Бунёдкор” /Тошкент/
    5. Ислом Тўхтахўжаев 1989 "Нефтчи” /Фарғона/
    6. Акбаржон Исматуллаев 1991 "Пахтакор” /Тошкент/
    7. Виталий Денисов 1987 "Днепр” /Днепропетровск/
    8. Салим Мустафоев 1991 "Динамо” /Самарқанд/
    ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
    9. Сервер Жепаров 1982 "Ал-Шабоб” /С.Арабистони/
    10. Жасур Ҳасанов 1989 "Бухоро” /Бухоро/
    11. Темур Кападзе 1981 "Инчон Юнайтед” /Ж.Корея/
    12. Лутфулло Тўраев 1987 "Насаф” /Қарши/
    13. Азизбек Ҳайдаров 1985 "Бунёдкор” /Тошкент/
    14. Станислав Андреев 1988 "Пахтакор” /Тошкент/
    15. Фозил Мусаев 1989 "Насаф” /Қарши/
    16. Жавлон Иброҳимов 1990 "Бунёдкор” /Тошкент/
    ҲУЖУМЧИЛАР
    17. Марат Бикмаев 1986 "Алания” /Россия/
    18. Александр Гейнрих 1984 "Самсунг” /Ж.Корея/
    19. Улуғбек Бақоев 1978 "Жетису” /Қозоғистон/
    20. Александр Шадрин 1988 "Навбаҳор” /Наманган/
    21. Баҳодир Насимов 1987 "Нефтчи” /Озарбайжон/

    Манба: www.the-uff.com



    Просмотров: 478 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz