Среда, 22.05.2024, 05:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 1 » Терма жамоамиз аъло кайфиятда Душанбега учиб кетди
    17:43
    Терма жамоамиз аъло кайфиятда Душанбега учиб кетди

     

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун кундузи чартер рейс билан Душанбе шаҳрига учиб кетди. Кеча хабар бериб ўтганимиздек, Тожикистонга 19 футболчи олиб кетилди. Аэропортга етиб келган терма жамоа аъзоларининг кайфияти аъло даражада эди. Ҳамма футболчилар фақат ва фақат ғалаба учун Турсунзодага йўл олишди.

    Фурсатдан фойдаланиб, терма жамоа футболчиларининг баъзиларини кичик суҳбатга тортдик.

    Одил Аҳмедов ("Анжи" клуби ярим ҳимоячиси):
    - Россия чемпионатининг сўнгги ўйинларидан бирида тўқнашув пайтида кўзимнинг олдидан кичик жароҳат олган бўлсамда, ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Кўзимнинг кўриши ҳам жойида. Терма жамоа учун ҳар қандай ҳолатда, ҳаттоки бир кўзим кўрмай қолса ҳам ёрдам беришга тайёрман. Насиб қилса, Тожикистон билан чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларга байрам совғаси сифатида ғалабани тортиқ қиламиз деб умид қиламан.

    "Анжи"га Карлос, Жирков, Это'О каби футбол юлдузлари таклиф этилаётган булса-да, мен асосий таркибдаги жойимни йўқотишдан қўрқмайман. Гаджи Муслимович менга ишонч билдиряпти ва мен бу ишончни оқлаб келяпман.

    Александр Гейнрих (Жанубий Кореянинг "Сувон" клуби ҳужумчиси):
    - Корея чемпионатига ва умуман Кореяга анча мослашиб олдим. Ҳозирча асосий таркибда кам майдонга тушаётган бўлсам-да, мураббийлар ишонч билдириб майдонга туширган пайтларда жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиляпман.

    Кореянинг овқатларига тўхталадиган бўлсам, улар ҳақиқатан ҳам улар аччиқ ва нордон. Мен у ерда оилам билан яшаётганим учун ўзимга керакли овқатларни уйда ейишга ҳаракат қиламан.

    Темур Кападзе ("Инчхон Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси):
    - Клуб мураббийлари менга тўлиқ ишонч билдиришмоқда ва мен уларнинг ишончини оқлаб келяпман. Яхши биласиз, Кей лига ўйинларида темп жуда юқори. Бу эса Япония каби кучли жамоа билан ўйинларда жисмоний жиҳатдан тайёр бўлишимда катта ёрдам беради.

    Мураббийларнинг менга ишончи катта бўлганини яна шундан ҳам билиш мумкинки, улар мен учун алоҳида овқат тайёрлаб беришга ҳам тайёрлар. Ҳозирча бунга ҳожат қолдирмаяпман. Кореяда ўзбек ресторанлари кўп ва у ерга тез-тез бориб тураман.

    Кайфиятимиз аъло даражада, байрамона десак ҳам бўлади. Терма жамоамизнинг навбатдаги иккита ўйинида мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

    Виталий Денисов ("Днепр" клуби ҳимоячиси):
    - Ҳозирги кунда терма жамоа таркибида эканимдан бағоятдан хурсандман. Қаерда ўйнашимда, дунёнинг қайси четида бўлишимдан қатъи назар, ҳар доим терма жамоа сафига етиб келишга тайёрман. Чунки менинг киндик қоним шу ерга тўкилган, Ўзбекистонни ҳеч бир мамлакатга алиштирмайман. Бу терма жамоа сафида ҳар қандай рақибга қарши майдонга тушишга ва ғалаба қозонишга тайёрмиз.

    Бундан ташқари, барча футболчиларнинг яхши кайфият билан йўлга чиқишди. Максим Шацких етиб келди, Россия чемпионати 22-тури қаҳрамони Санжар Турсунов жанговар ҳолатда. Йигитларга омадлар тилаб қоламиз. Яхши бориб, ғалаба билан қайтинг, йигитлар!

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 688 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz