Воскресенье, 05.05.2024, 21:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 18 » Термамиз Фан-клуби “Бразилия-2014” ЖЧ саралашига шайланмоқда
    06:07
    Термамиз Фан-клуби “Бразилия-2014” ЖЧ саралашига шайланмоқда


    Хабарингиз бор, 23 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун 2014 йили Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатига бўлган саралаш турнири старт олади. Ҳамюртларимиз 23 июль куни "Пахтакор” марказий стадионида қўшниларимиз – Қирғизистон термасини қабул қиладилар. Жавоб ўйини 28 июлга белгиланган.
    Тошкентдаги учрашув олдидан миллий терма жамоамиз фан-клуби ҳам ўзига яраша ҳозирлик ишларига киришмоқда. Жумладан, 21 ва 22 июль (пайшанба-жума) кунларига ишқибозларимизнинг Қирғизистон билан ўйинга тайёргарлик машғулотлари режалаштирилган. Ушбу машғулотлар "Пахтакор” марказий стадиони ҳудудидаги кичик аренада бўлиб ўтади. Иккала куни ҳам бошланиш вақти – соат 18:00да.


    Мазкур йиғилишларга асосан икки жамоа - "Бунёдкор” ва "Пахтакор” фан-клублари аъзоларининг кўпчилик бўлиб келишлари табиий ҳол. Шу билан бирга, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг фан-клуби бу тайёргарлик жараёнига мамлакатимизнинг бошқа жамоалари фан-клублари вакилларини ва Ватанимиз жамоасига бефарқ бўлмаган ҳар бир оддий мухлисларни ҳам таклиф этади.


    Йиғилишлар якунида барча мухлисларга 12-13-рақамли фан-секторларга кириш чипталари тақдим этилади.
    Келинг, азизлар, Ватанимиз жамоасини ҳаммамиз биргаликда қўллаб-қувватлайлик!
    Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz