Воскресенье, 05.05.2024, 23:21
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 23 » В.Абрамов: “Биз ўйинга тайёрмиз”
    08:45
    В.Абрамов: “Биз ўйинга тайёрмиз”
    22 июль куни соат 12:00да Ўзбекистон футбол федерациясининг мажлислар залида Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви олдидан ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

    "Ўйин қанчалик жиддий аҳамият касб этишини ҳаммамиз тушуниб турибмиз. Саралаш босқичи доирасидаги биринчи ўйинимиз, бундан ташқари Тошкентда – ўз мухлисларимиз кўз ўнггида ўйнаймиз. Шу боис, чиройли ўйин кўрсатиб, уларни хурсанд қилишиш ниятидамиз. Ўзи аслида шунинг учун ҳам ишлаяпмиз”, - деди Абрамов.

    "Таркибда муаммолар йўқ. Ихтиёримизда бўлган барча футболчилар соппа-соғ ва ўйин тайёр. Фақатгина матбуот анжуманига келишимиздан чамаси 2 соат аввал Виктор Карпенконинг отаси оламдан ўтиб қолди. Ҳозирча футболчининг эртанги учрашувда ўйнаш ёки ўйнамаслиги сўроқ остида турибди, буни унинг ўзи билан гаплашгач хал қиламиз”.

    "Албатта, ушбу жуфтликда Ўзбекистон фаворит ҳисобланади. Лекин биз бу нарсани амалда ҳам исботлашимиз зарур. Аммо бу Қирғизистон терма жамоасининг кучсиз жамоа эканлигидан дарак бермайди. Улар ҳам ўзига яраша ўйин услуби ва кучли жиҳатларга эгалар. Бунинг устига, Тошкентда мезбонларга қарши ҳимоядан ўйнашларига шубҳа йўқ. Бундай пайтда яратувчи жамоа учун доимо қийинчиликлар юзага келади. Шунинг учун эртага бизни осон ўйин кутмоқда, деб айта олмайман. Шунга қарамай, биз чиройли ўйин орқали ғалаба қозониб, мухлисларни ҳушнуд қилишга ҳаракат қиламиз”.
    Просмотров: 547 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz