Вторник, 21.05.2024, 08:10
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 2 » В.Абрамов: “Тожикистон Суриядан кам эмас”
    08:30
    В.Абрамов: “Тожикистон Суриядан кам эмас”


    2 сентябрь куни Турсунзода шаҳрида бўлиб ўтадиган Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Матбуот анжумани "Ширкент” меҳмонхонасининг ўзида ўтказилди ва унда шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам қатнашди.

    - Вадим Карленович, эртанги ўйиндан нималар кутяпсиз? Тожикистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
    - Аввало, Тожикистон терма жамоасини 3-саралаш босқичига чиққани билан табриклайман. Эртага ҳар иккала жамоа учун ҳам ўйин осон кечмайди. Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, молиявий ҳолатининг қандай бўлишидан қатъий назар ҳозир барча футбол ўйнашни билади. Мухлислар учун қизиқарли ўйин бўлишига шубҳа қилмайман. Мураббийларга эса яна бир карра асабларни синовдан ўтказиб олишга сабаб бўлади менимча.

    - Кутилмаганда ва саралаш ўйинларига қисқа муддат қолганида рақибингиз Тожикистон терма жамоаси бўлганлигини инобатга олган ҳолда бўлажак рақибни ўрганишга улгурдингизми?
    - Тожикистон – Сурия учрашувини кўрдим. Бемалол айтишим мумкинки, ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Тезкор гол майдон эгаларига салбий таъсир ўтказди. Шунга қарамай, Тожикистон терма жамоаси ҳам рақибга муносиб қаршилик кўрсатди ва баъзи вазиятларда илиқ таассурот қолдирди. Тожикистонни бемалол Сурия даражасидаги жамоа дейишим мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам эртага биз ўз ўйинимизни кўрсатамиз.

    - Турсунзода шаҳридаги стадион ҳақида нима дея оласиз?
    - "Металлург” стадионининг майдони менда илиқ таассурот қолдирди. Мазмунли футбол ўйнаш учун муаммо кўрмаяпман. Мен ўз вақтида олимпия терма жамоаси билан ҳам Тожикистонга ташриф буюрганман, аммо ўшанда стадион умуман халқаро талабларга жавоб бермасди.

    - Сурия терма жамоасини кутилмаганда дисквалификация қилиниши қай даражада режаларингизга таъсир ўтказди ёки бўлмаса бунинг қандай фойдаси бўлди?
    - Бунинг фойдали томони шунда бўлдики, учиш учун масофа қисқарди. Деярли бошқа ўзгаришни кўрмаяпман. Чунки Тожикистон ва Сурия терма жамоаларининг даражасини бир хил деб ўйлайман.

    - Барча легионерлар Тожикистонга етиб келишдими?
    - Ушбу ўйинга керак бўлган барча легионерларимиз ташриф буюришди. Фақатгина хорижда тўп сурадиган 2 нафар ўйинчимиз маълум сабалраг кўра келишмади. Масалан, "Алания”да ўйнайдиган Марат Бикмаевни клубининг илтимосига кўра, чақирмасликка қарор қилдик. Яъни, бу борада футболчимизнинг клубидаги кейинги фаолиятини ҳам инобатга олдик. Чунки ушбу учрашувда унинг ўрнини тўлдира оладиган бошқа футболчилар ҳам бор. Умаман олганда, бизда легионер ёки маҳаллий футболчи деган иборалар йўқ. Барчага бирдек муносабатдамиз. Ўйин олдидан ким тайёр бўлса, ўшани майдонга туширамиз.

    - Ўзбекистон терма жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири Одил Аҳмедов Россия премьер-лигасининг сўнгги турида жароҳат олганди. Унинг эртанги ўйинда майдонга тушиш имконияти қай даражада?
    - У соппа-соғ ва эртага майдонга тушишга тайёр. Шахсан ўзим ўша учрашувни кузатдим. Шукрки, Одилни жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. Унинг бироз мияси чайқалди. Аммо мени ва барча жамоадошларини бир кўришдаёқ таниди (кулади).

    Залда кулги кўтарилди...

    Олимжон Рафиков: "Аввало бутун Ўзбекистон аҳлини Мустақиллик байрами билан табриклайман. Эртанги ўйинга келадиган бўлсак, тан олиш лозим бу гурҳда барча рақиблар биз учун грандлар ҳисобланади. Биз эса ҳозирча оддий ўқувчилармиз. Шунга қарамай, биз уларга муносиб қаршилик кўрсатишга уруниб кўрамиз. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги икки учрашувини кузатишга муваффақ бўлдим. Умид қиламанки, эртага мухлисларимиз чиройли ўйин гувоҳига айланишади”.



    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 655 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz