Воскресенье, 05.05.2024, 14:27
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 15 » Вадим Абрамов: «Динамо»га алам қилди»
    09:45
    Вадим Абрамов: «Динамо»га алам қилди»

    Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларини Австрияга йўл олганига ҳам 6 кун бўлди. Шун кунга қадар учта ўртоқлик учрашувида майдонга чиққан вакилларимиз 2та ўйинда мағлубиятга учраб, биттасида дуранг ўйнадилар. Жамоаларимизнинг Австриядаги тайёргарлиги ҳақида батафсил маълумот олиш учун Вадим Абрамов билан боғландик.


    - Вадим Карленович, шу кунга қадар бўлиб ўтган ўйинлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
    - Австрияда ташкиллаштирган йиғинимиз самарали ўтяпти. Икки терма жамоа аъзолари бир жойда машғулот ўтказиши ёшларимизга қўл келиши турган гап. Боиси уларда ҳам асосий жамоага ўтиш имкони юзага келаяпти ва футболчиларнинг руҳиятида ижобий томонга ўзгариш бўляпти. Йиғиндан кўзлаган асосий мақсад ҳам шунда эди. Ёш футболчилар жиддий рақибларга қарши мазмунли ўйин кўрсатаётганлари мени ҳам қувонтиряпти. Биз бу ерда ўз услубимизни такомиллаштиришда давом этяпмиз. Ўртоқлик учрашувларида қайд этилаётган натижалар муҳим эмас. «Динамо» билан бўлиб ўтган ўйинда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлим тўлиқлигича биз томонда бўлди. «Ростов» билан ҳам ҳудди шундай бўлди. Мазкур ўртоқлик ўйини «Ростов» истиқомат қилаётган шаҳарда бўлганлиги бизга бироз панд берди. Ўйинга қадар автобусда 6 соатлик масофани босиб ўтдик ва футболчиларимиз майдонга тушдилар. Руминия жамоасига қарши ўйин тенг бўлди. Афсуски, сўнгги лаҳзаларда улар дарвозамизни ишғол қилишди. Ҳудди шундай имкониятга биз ҳам эга бўлган эдик. Аммо Кенжа Тўраев бирга-бир вазиятда гол ура олмади.


    - «Динамо» билан ўйинни кўрдим. Нима учун москваликлар иккинчи бўлимда профессионал футболчиларга хос бўлмаган тарзда ўйнадилар деб ўйлайсиз?
    - Шунчаки, уларга алам қилди. Иккинчи бўлимда биз уларга тўп билан муомула қилишга деярли имконият бермадик ва ўз услубимиздан келиб чиқиб «пас» ўйнашни бошладик. Одатда кучли жамоалар тўпсиз ҳаракат қилсалар алам қилади. Ахир улар юлдуз ўйинчиларда. Шундан кейин қўполлик ишлата бошладилар. Бу уларнинг виждонига ҳавола.


    - Қирғизистон футбол федерациясининг президенти Ўзбекистон билан бўлиб ўтадиган ўйинда мўжиза яратишга ҳаракат қилишларини айтиб ўтди...
    - Мўжизалар бўлиб туради, шунинг учун ҳам уни мўжиза дейишади. Лекин биз мўжиза бўлишига йўл қўймаслик учун ҳам Австрияда жиддий машғулот ўтказяпмиз. Биз ҳар қандай рақибни ҳурмат қиламиз. Шу жумладан, Қирғизистон терма жамоасини ҳам. Бу жамоанинг ҳам ўзига яраша кучли томонлари бўлади.


    - Терма жамоанинг бир нечта футболчилари сешанба куни сафларингизни тўлдирди. Бу режангизга салбий таъсир ўтказмадими?
    - Айрим жиҳатларни инобатга олмаганда айтарли таъсир ўтказмади. Лекин, тўғри айтдингиз, бундай камчиликларни аввалдан олдини олиш керак. Энг муҳими, улар сафимига келиб қўшилдилар ва кейинги ўйинларда майдонга тушиш имкониятига эга бўлдилар. Агар кела олмаганларида бу жиддий муаммо бўларди.


    - Бугунги кунда кўпчилик ўзбекистонлик мухлисларнинг қизиқираётган савол - Қирғизистон терма жамоасига қарши асосий таркиб майдонга тушадими?
    - Мухлисларимиз олдида майдонга тушмаганимизга ҳам анча бўлди. Шундай экан, Қирғистон терма жамоасига қарши асосий таркиб билан майдонга чиқамиз.


    - Йиғинга жалб этилганлар орасида Денисов борми?
    - Ҳа.


    - Саҳоб Жўраев жароҳатини қайта операция қилдирди. Суюновни терма жамоага қайтариш режангиз йўқми?
    - Жўраев ҳақида эшитдим. Терма жамоанинг эшиклари ҳамма учун бирдек очиқ. Имкон қадар барча футболчиларни ўйинини кузатяпман. Суюнов «Пахтакор»ни ажралмас ўйинчиларидан бир. У ўз устида шу тарзда ишлашни давом эттирса, уни терма жамоага жалб этамиз.

    Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди

    http://championat.uz



    Просмотров: 647 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz