Вторник, 21.05.2024, 03:44
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 5 » Вадим Абрамов: Японияни ютишимиз шарт!
    15:43
    Вадим Абрамов: Японияни ютишимиз шарт!

     

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманига ўзи билан бирга Ислом Тўхтахўжаевни олиб келди.

    Вадим Абрамов (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи):
    — Барчага саломлар! Биз Япониядек жамоа билан ўйинда иштирок этиш имкониятига эга бўлмоқдамиз. Бу ўйин атрофида катта ажиотаж юзага келгани икки баравар қувонарли. Эртанги ўйинда мухлисларимизнинг байрам кайфиятини бузмасликка ҳаракат қиламиз.

    Ислом Тўхтахўжаев (Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси):
    — Насиб қилса, байрамона кайфиятни давом эттирамиз деган умиддамиз. Мураббий таъкидлагандек, ғалабали сериямизни давом эттиришга ҳаракат қиламиз.

    — Вадим Карленович, Тожикистон билан ўйинда кичик ҳисобда ғалаба ўша кунги рақибнинг кучли эканини билдирадими ёки биз кучсиз ўйнадикми?
    — Тожикистонга бўлган бундай муносабат мени ҳайрон қолдиряпти. Мақсадимиз рақибни енгиш керак эди. Биз уни ютдик. Лекин ҳеч ким ўйиннинг 16:30да, кун иссиқ пайтида бошланганини гапирмаяпман. Александр Гейнрихни эса офтоб урди. Шунинг учун футболкасини алмаштиришга мажбур бўлди, ўзбек матбуотида ёзилганидек йиртилгани учун эмас.

    — Статистикага мурожаат қилидиган бўлсак, Ўзбекистон Япония устидан ҳеч қачон ғалаба қозонмаган. Бу ҳақда нима дея оласиз?
    — Шу пайтгача нима учун ғалаба қозона олмаганимиз сабабини аниқ билмайман. Япония ҳам барча жамоалар каби оддий жамоа. Ўзбекистон ўз уйида Японияни мағлуб этиши шарт!

    — Япония терма жамоаси сафида қайси футболчини хавфли деб ўйлайсиз?
    — Япониянинг ўзи жамоа сифатида хавфли. Қайсидир бир футболчини ажратиб кўрсатиб бера олмайман. Қайсидир футболчини ажратиб кўрсатиш керак бўлса, Хондани айтиб ўтган бўлардим. У сочининг ранги билан бошқа футболчилардан ажралиб турарди (залда кулги).

    — Ислом, сиз 2 йил олдин ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувда иштирок этгансиз. Ўша ўйинга нисбатан Япония қай даражада ўзгарган, деб ўйлайсиз?
    — Деярли ўзгариш йўқ бўлса керак. Япония ўшанда ҳам кучли эди, ҳозир ҳам кучли. Фақат таркибда айрим ўзгаришлар юз берган бўлиши мумкин.

    — Тожикистон билан ўйинда дарвозага берилган зарбалар сони кам бўлган. Бунинг сабаби нимада?
    — Ҳар бир жамоа рақиби қандай ўйнаш имкониятини берса шундай ўйнайди. Демак, Тожикистон билан ўйин вазият шундай бўлган. Зарбалар сони сифатни белгиламайди. Футболчи дарвозага зарба беришдан олдин бундай вазиятга чиқиши керак. Демак, футболчиларда бундай имконият кўп бўлмаган.

    — Япония КХДР дарвозасини сўнгги дақиқадагина ишғол қилди. Демак, Ўзбекистон Японияни ютиши мумкинми?
    — Агар шундай сабаб туфайли ғалаба қозонсак, бундан хурсанд бўлардим. Япониянинг КХДРга қарши ўйинини кўриб чиқдим, японларда гол уриш кўп вазиятлар бўлган. Бизда ҳам тожиклар билан ўйинда шундай ҳолат юзага келганди. Битта ўйинда ҳолат бошқа ўйинга таъсир кўрсатиши мумкин эмас. Чунки жамоа битта ўйинни яхши ўйнаб, бошқасида ёмон ўйин кўрсатиш мумкин.

    — Таркибда муаммолар йўқми?
    — Барча соппа-соғ.

    — Тожикистон билан ўйиндан кейин 4та футболчи қўшилди. Улар барибир майдонга туша олмайди. Уларни йиғинга жалб қилишдан мақсад нима?
    — Тожикистонга ортиқча футболчиларни олиб кетишни истамагандим. Чунки ортиқча парвозлар ва йўл футболчиларни чарчатади. Ўйинда эса бор-йўғи ўйинчини алмаштиришимиз мумкин. Ўз уйимиздаги ўйинда эса кўпроқ футболчиларни йиғинда синаб кўришимиз мумкин. Ҳозир эса таркибга қўшилган ёш футболчиларни қўшиб олишдан мақсад, уларнинг миллий терма жамоа сафида шуғулланиб, келажак учун тажриба тўплаб боришини мақсад қилгандик. Улар тажрибали футболчилар билан ёнма-ён шуғулланиш ва назарий машғулотларда иштирок этиш орқали тажриба тўплайди.

    — Тожикистон билан ўйинда ҳужумкор ўйин кўрсатди. Японияга қарши эртанги учрашувда Ўзбекистон ҳужумкор ўйин кўрсатадими ёки ҳимоявий?
    — Яна бир марта такрорлайман: ҳар бир жамоа рақиби имкон берган даражада ўйнайди. Агар Япония бизга ҳужум қилиш имконини берса, ҳужум қиламиз. Агар Япония ҳужум қилса, биз ҳимояланамиз. Футболда янги нарса ўйлаб топиши шарт эмас.

    — Вадим Карленович, Максим Шацкихнинг Тожикистон билан ўйиндаги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдингизми? У Японияга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушадими?
    — Шацкихдаги тажриба айнан шундай ўйинларда асқотади. Унинг тажрибаси шундай ўйинларда ўз сўзини айтиши керак, Тожикистон ёки Қирғизистон каби жамоалар билан ўйинларда эмас.

    — Александр Гейнрих Uff.uz сайтига берган интервьюсида Японияни "ёриб” ташлаймиз, деган гапирган. Сиз ҳам шундай кайфиятдамисиз?
    — Шогирдим ҳам худди мендек фикрлашидан хурсанд бўлдим. Биз Японияни ҳурмат қиламиз, лекин эртага уни ютишимиз шарт!

    Олимхўжа БЎРОНОВ

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 543 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz