Воскресенье, 05.05.2024, 17:35
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 24 » Вадим Абрамов: Ўйинга жиддий муносабат учун йигитларга раҳмат
    13:34
    Вадим Абрамов: Ўйинга жиддий муносабат учун йигитларга раҳмат


    Матбуот анжуманига ташриф буюрган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг қиёфасидан ўйиндан унчалик ҳосил қилмагани кўриниб турганди.

    - Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнашга интилдик. Лекин ўйинимиз унчалик яхши чиқмади. Шунга қарамай, йигитларга раҳмат айтаман, улар ўйинга жиддий ёндашишди. Ҳар ҳолда бугунги ўйин дерби мақомида эди. Шунга яраша ўйин осон бўлмади.

    - Ўйин бошида қирғизистонликлар 2 марта ҳимоямизни ёриб ўтишга муваффақ бўлишди. Бу нима билан боғлиқ?
    - Ҳа, рақиблар ўйинни фаол бошлашди. Одатда шунақа бўлади ўзи. Бу футбол, футболда бундай вазиятлар бўлиб туради. Бундан бошқа уларда вазиятлар бўлмади.

    - Терма жамоа футболчиларига гол уриш учун маҳорат етишмагандек кўринди...
    - Таркибдаги футболчилар қисқа вақт давомида ўзаро бирга ўйнашди. Шунинг учун ўзаро тушунувчанлик ҳали юқори даражада эмас. Улар ҳали терма жамоанинг талабларини тўлиқ тушуниб кетишмаяпти.

    - Бишкекка қайси футболчилар боришмайди?
    - Фақат Бикмаев. Қолган барча футболчилар боради.

    - Биз бугун икки хал таркибни кўрдик. Яъни Жепаров билан ва Жепаровсиз...
    - Жепаров ҳозир яхши жисмоний ҳолатда эмас. Унинг Тошкентга келганига 10 кун бўлганди. Бу вақт давомида у шуғулланмади. Бу ҳолат унинг жисмоний тайёргарлигига таъсир қилди. 3:0 дан кейин бошқа ўйинчига имкон беришга қарор қилдим. Серверсиз ҳам жамоа ўйнашга тайёрлигини синаб кўрдим. Футболда турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Жароҳатлар, бугунгидек Аҳмедов ва Турсуновларнинг кела олмаслиги. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз лозим.

    - Бугун Карпенконинг ўзи ўйнашни истадими?
    - Унга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Унинг бундай муносабати кўп нарсадан дарак бермоқда. Бугун майдонга тушишни унинг ўзи хоҳлади.

    - Карпенконинг жисмоний ҳолати юқори эмас. Унинг майдонга тушиши нима билан боғлиқ: иложсизликданми ёки бошқа сабаблари борми?
    - Карпенко ўзининг иқтидори эвазига кўплаб вазиятларни содир қила олади. У битта пас орқали ўйинчини қулай вазиятга чиқара олади. У бизга тактик жиҳатдан керак. Биз унинг тажрибасидан, кучли жиҳатларидан фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз.

    Манба: www.uff.uz
    Просмотров: 533 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz