Воскресенье, 05.05.2024, 17:38
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 23 » Вали Султонов: «Тегишли хулосаларни чиқардик»
    11:15
    Вали Султонов: «Тегишли хулосаларни чиқардик»




    «Мана, бугун кейинги босқич тақвими билан танишиб олдик. Ўйлайманки, бу босқичда ҳам ҳам дастлабки тур ўйинларида намойиш этган ўйинларимизни кўрсатиб олий лига йўллланмасини қўлга киритамиз», - дейди «Хоразм» жамоаси бош мураббийи Вали Султонов "Chempionat.uz" сайтига берган интервьюсида.

    - Турнир жадвалида учинчи поғонанини банд этиб турибсизлар, ушбу ҳолат юзасидан фикрларингизни айтиб ўтсангиз.
    - Дастлабки икки турда сафарга борадиган бўлдик. Биринчи ўйинимиз «Бунёдкор-2» жамоасига қарши кечса, уч кун ўтиб «Гулистон» меҳмони бўламиз. «Гулистон» ҳам яхши жамоа ва улар буни биринчи босқич ўйинларида исботлашди. Биринчи турларда қўлга киритиладиган ғалабалар футболчиларнинг кайфиятларига ижобий таъсир кўрсатади ва турнир жадвалидаги мавқеимиз шунга яраша яхшиланиб боради деб ўйлайман.

    - Ҳал қилувчи босқичда кучсиз жамоалар бўлмайди. Шундай экан, таркибни кучайтириш ишлари қандай кечяпти?
    - Қисқа таътилдан сўнг жамоамиз аъзолари 20 июль куни яна йиғилдилар ва бугун Тошкентга келдик. Энди машғулотларни пойтахтда давом эттирамиз. Тўғри айтиб ўтдингиз, биринчи лига жамоаларининг кучи бир-бириники билан тенг. Таркибимиздаги ўзгаришларга келсак, 5 нафар янги футболчини қўшиб олдик ва уларни ПФЛда рўйхатдан ўтказдик.

    - Олий лига йўлланмасини қўлга киритишга энг асосий давогар «Локомотив» бўлиб турибди, иккинчи ўрин учун кимлар курашади деб ўйлайсиз?
    - «Локомотив»га ҳам биринчи ўрин нақд деб ўйламайман. 6 очко катта фарқ эмас. «Eрқўрғон» ва «Гулистон» жамоаларида ҳам кучлилар сафидан ўрин олиш имконияти бор.

    - Жамоа 2010 йилги мавсумда ўз хатолари эвазига қуйи лигага тушиб кетди. Агар олий лигага қайтсангизлар, бу камчиликлар яна кўзга ташланмасмикан?
    - Тўғри айтасиз. Стадион ва моддий техника базамизда қатор камчиликлар бор эди. Биринчи лигага тушиб кетишимиз биз учун сабоқ бўлди. Айни пайтда Хоразм ҳокимлиги билан ҳамкорликда йўлга қўйилган хатолар устида ишладик ва муаммоларни босқичма-босқич бартараф этдик.

    - Шунингдек, матбуотда ҳам «Хоразм» тўғрисида кўплаб хабарлар чиқди, молиявий ҳолатларингиз ва майда-чуйда гаплар...
    - Клубнинг ичидаги гапларни ташқарига чиқиб кетиши ва биз ҳақимизда турли хил миш-мишларнинг чиқиши охир оқибат ўйинимизга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Футболчиларда руҳий тушкунлик бўлди.

    - Демак, яна матбуотни асосий нишонига айланмаслик учун муаммоларни ҳал қилдингизлар?
    - Ҳа. Бу сафар ҳаммаси яхши бўлади. Қолаверса, Хоразм аҳли олий лигани жуда соғинган.

    Просмотров: 585 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz