Латвия терма жамоаси ҳужумчиси Марис Верпаковскис кейинги фаолиятини
Озарбайжоннинг "Боку” жамоасида давом эттиради. Айни дамда ушбу жамоани таниқли
мутахассис Александр Старков бошқармоқда.
Бой тажрибага эга бўлган ҳужумчи "Боку” билан икки йиллик шартонма
имзолади. Бу ерда у ўзининг собиқ устози
Алексаднр Старков билан яна ҳамкорликни давом эттиради. Маълумки, ушбу мураббий
бир пайтлар Латвия терма жамоасида ишлаган. Бундан ташқари, бир нечта марта «Сконто” билан
мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Ўша
пайтларда Верпаковскис ҳам шу жамоа шарафини ҳимоя қиларди.
|