Ёзда Европа футболида тинчлик
ҳукм сураётгани боис бу гал «Спорт Экспресс» танловининг навбатдаги
номзодларига айнан премьер-лига асос вазифасини ўтаб берди. Бунинг
ҳайратланадиган жойи йўқ. Чунки ўтган ойнинг 17 кунида бирданига беш тур
учрашувлари бўлиб ўтди. Шунингдек, терма
жамоаларининг ой бошидаги ўйинлари, ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ўтказилди.
Умуман олганда, навбатдаги
ғолиб номи етарлича рақобат орқали аниқланди. Андрей Воронин ҳозирги кунларда
шундай ажойиб спорт формасига кирганки, унинг жамоадошлари оғзидан Андрей
ҳақида фақат илиқ гапларни эшитиш мумкин. Уларнинг айтишича, Москва
«динамочилари»нинг турнир жадвалида юқори тезлик намойиш этишларига Ворониннинг
майдондаги етакчилигидан ташқари, жамоа кийиниш хонасидаги муҳим «юриш»лари бош
омил бўлган.
Бундай етакчи билан ўз уйида
ўтадиган Европа чемпионатига жиддий тайёргарлик кўраётган Украина терма
жамоасига ҳам ўз олдига қўйилган вазифани бажариши осонроқ бўлиши табиий.
Айтганча, июнь ойи номзодлари сафида муносиб равишда ушбу жамоанинг яна бир
вакили Андрей Дикань номи ҳам қайд этилди. Унинг жамоаси - «Спартак» бу ойда
«порлагани» йўқ. Лекин ушбу посбоннинг маҳорати эвазига сон-саноқсиз хавфли
вазиятлар голга айланмади.
Ёз фаслининг дастлабки ойи
номзодлари қаторида яна икки дарвозабонни кўриш мумкин. Сўнгги ой ўйинларининг
барчасида ғалаба нашидасини сурган ЦСКА ҳамда уларни таъқиб қилишдан тўхтамаган
«Зенит» вакилларисиз танловни тасаввур қилиб бўлмасди. Шундай жамоалар
таркибидан номзодликка муносибларни танлашда эса ҳамкасбларимиз Игорь Акинфеев
ва Вячеслав Малафеевлар вариантини маъқул кўришди.
Кейинги йили Европа
чемпионати финал босқичига ўз гуруҳларида биринчи ўрин билан йўл олишни мақсад
қилган россияликларнинг Арманистон терма жамоасига қарши ўйинда Роман
Павлюченко ўзини кўрсатди. У учта аниқ зарбаси билан ўйин тақдирини ҳал қилди.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Тоттенхэм» ҳужумчиси Россия терма
жамоасининг Европа чемпионати саралаш раундининг жорий йил ўйинларидаги барча -
тўрт голига асистентлик қилган. Демак, сўнгги пайтларда Россия терма
жамоасининг ҳужум чизиғини усиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боис унинг номзоди
ҳам танловда ўзининг муносиб ўрнини топди.
«Динамо» (Москва)нинг премьер-лига баҳсларида
ўта шиддатли ўйин намойиш этишида Воронин билан бирга қанот ярим ҳимоячиси
Александр Самедовнинг ҳам сезиларли хизматлари бор. Унинг Дик Адвокат
жамоасидан ўрин олишига юз фоиз кафолат йўқдир, аммо «Звезда» танловида бундай
эмас.
Ёшлар ўртасидаги Европа
чемпионатида Беларусь ёшлари ажойиб ҳужумкор ўйинлари эвазига учинчи ўринни
қўлга киритишди. Бунда эса жамоанинг келажаги порлоқ ҳужумчиси Андрей
Воронковнинг хизматлари катта бўлди. Шунингдек, унинг мамлакати асосий терма
жамоаси сафида ҳам масъулиятли ўйинларда майдонга тушгани алоҳида эътирофга
муносибдир.
Июнь ойи якунлари (Ким қанча овоз
тўплади)
Ўйинчи
|
1-ўрин
|
2-ўрин
|
3-ўрин
|
4-ўрин
|
5-ўрин
|
жами
|
Андрей
ВОРОНИН
|
9
|
4
|
-
|
3
|
-
|
67
|
Роман
ПАВЛЮЧЕНКО
|
4
|
5
|
2
|
2
|
1
|
51
|
Игорь
АКИНФЕЕВ
|
2
|
4
|
5
|
2
|
2
|
47
|
Андрей
ВОРОНКОВ
|
-
|
1
|
3
|
3
|
5
|
24
|
Александр
САМЕДОВ
|
1
|
1
|
3
|
2
|
-
|
22
|
Вячеслав
МАЛАФЕЕВ
|
-
|
-
|
2
|
3
|
3
|
15
|
Андрей
ДИКАНЬ
|
-
|
1
|
1
|
1
|
5
|
14
|
Умумий очколар (январь – июнь)
Ўйинчи
|
Очколар
|
Андрей
ВОРОНИН
|
130
|
Александр
КЕРЖАКОВ
|
118
|
Роман
ПАВЛЮЧЕНКО
|
110
|
Игорь
АКИНФЕЕВ
|
94
|
Дмитрий
БУЛЫКИН
|
90
|
Анатолий
ТИМОЩУК
|
85
|
Андрей
ПЯТОВ
|
81
|
Андрей
ДИКАНЬ
|
75
|
Андрей
ШЕВЧЕНКО
|
56
|
Андрей
АРШАВИН
|
54
|
Одил
АХМЕДОВ
|
48
|
Павел
ПОГРЕБНЯК
|
44
|
Сергей
ИГНАШЕВИЧ
|
41
|
Динияр
БИЛЯЛЕТДИНОВ
|
39
|
Олег
ГУСЕВ
|
36
|
Евгений
СЕЛЕЗНЕВ
|
34
|
Генрих
МХИТАРЯН
|
32
|
Гиртс
КАРЛСОНС
|
29
|
Андрей
ВОРОНКОВ
|
24
|
Юрий
ЖИРКОВ
|
24
|
Георгий
ЛОМАЯ
|
23
|
Александр
САМЕДОВ
|
22
|
Александр
ШОВКОВСКИЙ
|
21
|
Георгий
ЩЕННИКОВ
|
21
|
Гоча
ХОДЖАВА
|
20
|
Ярослав
РАКИЦКИЙ
|
19
|
Павел
ГОЛЫШЕВ
|
18
|
Андрей
ЯРМОЛЕНКО
|
17
|
Вячеслав
МАЛАФЕЕВ
|
15
|
Дмитрий
ТОРБИНСКИЙ
|
13
|
Марюс
ЖАЛЮКАС
|
7
|
|