Воскресенье, 05.05.2024, 20:30
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 15 » Ўзбекистон U16 – Қатар U16 — 6:0
    11:51
    Ўзбекистон U16 – Қатар U16 — 6:0

    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтининг хабарига кўра, 1996 йилда таваллуд топган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун "Пахтакор” марказий стадионида қатарлик тенгдошларига қарши режадаги дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказган.

    Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ Шохжаҳон Аббосов ҳужумни ниҳоясига етказиб, ҳисобни очди. Тезкор гол майдон эгаларига таъсир ўтказди чоғи, шундан кейин улар ўйин суръатини бироз пасайтиришди. Умуман олганда биринчи бўлимда Дилшод Нуралиев шогирдлари тўп назоратини ўз қўлларида ушлаб турган бўлсаларда, бошқа голли вазиятларни содир эта олишмади. Танаффусда ўз устозларидан керакли кўрсатмаларни олган футболчиларни тўхтатиб қолишининг иложи бўлмади. 46 ва 48-дақиқаларда ҳужумчи Мухиддин Одилов ўзини кўрсатди. Орадан кўп ўтмай заҳирадан майдонга тушган Абдуллоҳ Мирзаев (дубл) ва Музаффар Исмоиловлар ҳисобни 6:0 кўринишига олиб келишди.

    "Бундай ёш болалар таъсирчан бўлишади ва уларда ҳис-ҳаяжон кучли бўлади. Гарчи биринчи бўлимда тезкор гол киритишга муваффақ бўлган бўлсакда, айнан юқорид санаб ўтилган ҳолатлар ўйинимизга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Шу ўринда яна бир нарсани қўшимча қилиш лозимки, бундай иссиқ об-ҳаво шароитида тўп суриш ҳам осон эмас. Бунинг учун шогирдларимга раҳмат айтиб қўйишим керак. Танаффус пайтида болаларга тўп назоратини ўзимизда ушлаб, рақибга кўпроқ босим ўтказиш лозимлигини уқтирдик ва улар кўрсатмаларимизни тўғри бажаришга ҳаракат қилишди. Бунинг натижасида ўз ўйинимизни кўрсатишга эришдик”, - деди Дилшод Нуралиев ўйиндан кейин.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 17 июль куни "Жар” стадионида соат 18:00да бошланади.

    Ўртоқлик учрашуви
    Ўзбекистон (U-16) – Қатар (U-16) 6:0 (1:0)
    Голлар: Ш.Аббосов (4), М.Одилов (46, 48), А.Мирзаев (59, 77), М.Исмоилов (66).
    Ўзбекистон: Шохрух Эшбўтаев, Зокир Ахмадалиев, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Абдуллаев, Достон Ҳамдамов, Равшан Хурсанов, Иззат Абдуллаев, Алишер Мирзаев, Ойбек Эркинов, Шохжаҳон Аббосов, Мухиддин Одилов.
    Заҳирадан майдонга тушганлар: С.Каримов, М.Исмоилов, Ф.Асадов, А.Мирзаев, О.Шукуров, Б.Мирзамуротов, А.Ахмаджонов, З.Умаров, Ш.Қиличев.

    Манба: www.the-uff.com
    Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz