Воскресенье, 05.05.2024, 15:48
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 28 » Ўзбекистон (U-19) – «Янгиер» 3:3
    08:51
    Ўзбекистон (U-19) – «Янгиер» 3:3


    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19)Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинлари доирасида ўзининг иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Аҳмаджон Мусае шогирдлари бу сафар Сирдарёнинг "Янгиер” клуби билан куч синашдилар.

    Гарчи ўйин ўртоқлик мақоми остида ўтган бўлсада, у ўзига яраша томошабоп ва кескин курашларга бой бўлди. Ёшлар терма жамоаси футболчилари ўйин давомида икки бор 2та тўп фарқи билан имкониятни бой беришаётганди, аммо ҳар икки сафар улар рақибни қувиб етишди ва учрашувни дуранг билан якунлашди – 3:3.

    Биринчи бўлимнинг бошларида ўз дарвозасидан икки тўп ўтказиб юборган Мусаев жамоаси бор эътиборини ҳужумга қаратди ва 40-дақиқага келиб, орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. "Янгиер” дарвозасига киритилган биринчи гол муаллифи Аббосбек Махсталиев бўлди.

    Танаффусда терма жамоа мурббийлар штаби таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди, шундай бўлсада улар ўз дарвозаларидан учинчи голни олиб чиқишга мажбур бўлишди. Аммо бу каби кутилмагн бурилиш ҳам Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг шашатидан қайтара олмади. Оятулло Мухиддинов (75) ва Умиджон Эрназаровнинг (85) голи учрашувнинг жанговор дуранг билан якунланишига олиб келди – 3:3.

    Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 31 октябрь – 10 ноябрь кунлари Эронда ташкил этиладиган Осиё чемпионатининг саралаш босқичида иштирок этади. Аҳмаджон Мусаев жамоаси мезбонлар Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон ва Туркманистон билан бир гуруҳдан жой олган.

    Ўзбекистон (U-19) – Янгиер 3:3 (1:2)
    Голлар: Аббосбек Махсталиев (40), Оятулло Мухиддинов (75 пен.), Умиджон Эрназаров (85).

    Ўзбекистон: Алибек Туробов, Тохир Шамсутдинов, Владимир Козак, Бобур Йўлдошев, Жамолиддин Саидов, Аббосбек Махсталиев, Жамшид Искандаров, Абдуллох Олимов, Игорь Сергеев, Жахонгир Абдумўминов, Абдул-Азиз Юсупов.

    2-бўлимда майдонга тушганлар:Ғанишер Холмуродов, Сардор Рахмонов, Оятулло Мухиддинов, Максимилиан Фомин, Умид Эрназаров, Ихтиёр Тошпўлатов.
    Просмотров: 619 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz