Дохадан олинган хабарлар шуни тасдиқламоқдаки, 37 ёшли бразилиялик машҳур футболчи Зе Роберто «Ал-Гарафа» таклифини қабул қилиб, клуб билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Демак, футболчи фаолиятига айнан «Гарафа»да нуқта қўяди. Маълумки, Зе Роберто 2009 йилдан буён Германиянинг «Гамбург» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётганди. Аммо немислар янги мавсум олдидан бразилиялик юлдузга янги шартнома таклиф қилишмади. Эслатиб ўтиш жоиз, футболчи фаолияти давомида Бразилия термаси сафида 84 марта майдонга тушиб, 6 та гол урган. У олдинроқ «Реал», «Байер» ва «Бавария» клубларида ҳам тўп сурганди.
|