Шанба оқшомида навбатдаги
жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб борадиган барча қитъа вакиллари
саралаш босқичидаги рақибларини билиб олишди.
Россия - Португалия тўқнашуви
Европанинг 53 терма жамоаси 9 гуруҳга бўлинди. Биринчи "A”–"H” гуруҳларида 6 тадан
терма жамоа ўрин олган бўлса, "I” гуруҳидан 5 терма жамоа жойлашди.
Европа қитъасидан 13 терма жамоа ЖЧ йўлланмалари берилади. Ҳар бир
гуруҳ ғолиблари ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Гуруҳларда
иккинчи ўринни олган энг яхши 8 терма жамоа плей-офф босқичида 4 жуфтликни
ҳосил қилиб, қолган 4 ўрин учун курашишади.
Дик Адвокат бошчилигидаги Россия терма жамоаси "F" гуруҳига
жойлашди. Русларнинг асосий рақиби Португалия саналади.
МДҲнинг бошқа бир вакили Украина мураккаб гуруҳдан ўрин эгаллади. Блохин шогирдлари Англия, Черногория ва Польшалар
билан Бразилия чиптасини талашади.
Саралаш ўйинлари Евро-2012 мусобақаси якунлангандан сўнг, 2012 йилнинг
августида бошланади.
Демак гуруҳлар билан танишинг.
"А" гуруҳи
1. Хорватия
2. Сербия
3. Белгия
4. Шотландия
5. Македония
6. Уэльс
"B" гуруҳи
1. Италия
2. Дания
3. Чехия
4. Болгария
5. Арманистон
6. Мальта
"C" гуруҳи
1. Германия
2. Швеция
3. Ирландия
4. Австрия
5. Фаррер ороллари
6. Қозоғистон
"D" гуруҳи
1. Голландия
2. Туркия
3. Венгрия
4. Руминия
5. Эстония
6. Андорра
"E" гуруҳи
1. Норвегия
2. Словения
3. Швейцария
4. Албания
5. Кипр
6. Исландия
"F" гуруҳи
1. Португалия
2. Россия
3. Исроил
4. Шим. Ирландия
5. Озарбайжон
6. Люксембург
"G" гуруҳи
1. Греция
2. Словакия
3. Босния ва Герцговина
4. Литва
5. Латвия
6. Лихтейнштейн
"H" гуруҳи
1. Англия
2. Черногория
3. Украина
4. Польша
5. Молдова
6. Сан Марино
"I" гуруҳи
1. Испания
2. Франция
3. Беларусь
4. Грузия
5. Финляндия
|