Воскресенье, 05.05.2024, 21:05
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 25 » ЖЧ-2018. Руслар ҳаракатни бошлади
    07:41
    ЖЧ-2018. Руслар ҳаракатни бошлади

    Замонавий футболни молия, иқтисодиёт каби соҳалардан ажратиб бўлмай қолди. УЕФА президенти Мишел Платини жуда кўп бор молиявий фейр-плей ҳақида гапиради. Гранд клублар амалга ошираётган шов-шувли олди-сотди жараёнларини кузатиб, бугунги кунда футбол миллионлар эмас, миллиардлар ўйинига айланди, десак хато бўлмас.


    Миллиардлар ўйинидаги энг нуфузли мусобақа – Жаҳон чемпионати мезбонлиги Россияга топширилганига ҳам анча бўлди. Танқидлар камайди, энди кўпроқ Қатар-2022 муҳокама қилиняпти (айниқса, об-ҳаво масаласи).


    Россия ҳукумати эса ЖЧга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборди. Хусусан, ўтган ҳафта "Россия Федерациясида 2018 йил футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилишини тасдиқлаш ва ташкиллаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси матбуотда эълон қилинди. Ушбу лойиҳа жаҳон чемпионати, шунингдек конфедерациялар кубогини ўтказишга тайёргарликнинг тўлиқ системаси ҳисобланади. Унга кўра, ЖЧнинг умумий бюджети 632.373 миллиард рублни ташкил этади. Табиийки, ҳаражатларнинг асосий қисми мамлакатда футбол инфратузилмасини яхшилашга сарфланади. Шу билан бирга, ЖЧ ўтказилиши билан бевосита боғлиқ бошқа жиҳатлар ҳам лойиҳага киритилди. Демак, ҳисоб-китобларга кўра, ҳаражатларнинг энг катта қисми автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлашга ишлатилади – 241,59 миллиард рубл. Россиянинг ҳудуди бўйича жаҳондаги энг йирик давлат эканини ҳисобга олсак, бу рақамни тўғри тушуниш мумкин. Ушбу маблағнинг 66,6 миллиард рубл қисми давлат томонидан, 81,9 миллиарди маҳаллий ва қолган 92,9 миллиард рубли бошқа (ташқи) манбалар ҳиссасига тўғри келади.


    Иккинчи ўринда умумий маблағнинг 123,086 миллиард рубл сарфланиши кутилаётган стадионлар қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш белгиланган. Россия футбол уюшмасининг ФИФАга топширган "заявка”сида 13 та шаҳардаги 16 та стадион кўрсатилган (ФИФА мундиални ўтказиш учун Россиянинг 12 шаҳридаги 12 та стадионни етарли деб ҳисобламоқда).


    Кейинги ўринда чемпионатгача алоқа ва ахборот технологияларини ривожлантириш масаласи турибди. Стадионларга замонавий камералар ўрнатишдан тортиб, суньий йўлдош орқали трансляция сифатини яхшилаш ҳам мана шу тоифа харажатларига киради. Дастлабки ҳисоб-китоблар 75,6 миллиард рубл маблағ шу соҳага йўналтирилиши лозимлигини кўрсатди. Қонун лойиҳасида ушбу рақам ҳам тасдиқланди ва маблағнинг 37,7 миллиард рубл қисмини давлат ўз бўйнига олди.


    46,35 млрд. рубл маблағ жамоаларнинг машғулот майдонларини қуриш ва таъмирлаш, мезбон шаҳарларда 4 ёки 5 юлдузли, камида 75 ўринга мўлжалланган меҳмонхоналар қуриш учун йўналтириладиган бўлди. Қўшимча сифатида, меҳмонхоналарнинг ҳар бири учун шаҳар маркази, стадион яқинидан камида 50 кв.метр бўлиши шарт қилиб қўйилганини айтиб ўтиш лозим (меҳмонхона қанчалик катта бўлса, қурилиш сметаси ҳам шунчалик катта бўлади).


    Шунингдек, маблағларнинг бир қисми (45,9 млрд.рубл) – аеропортлар, яна бир қисми (43,8 млрд.рубл) – шаҳарлараро транспорт йўлларини учун сарфланади. Аеропортлар фаолиятини яхшилаш, хизмат сифатини ошириш ва бошқа ҳаво йўллари билан боғлиқ ҳаражатларнинг деярли барчаси (44,399 млрд.рубл) федерал бюджет ҳисобига, шаҳарлараро транспорт йўллари эса ташқи ва ички маҳаллий бюджет манбалари ҳисобига амалга оширилади. 3 миллиард рублдан ортиқ маблағ мусобақа қатнашчилари ва чет элдан келувчи томошабинларга қатор имтиёзлар яратиш учун сарфланади.


    Ҳа, Россияда ҳам футбол давлат сиёсати даражасига чиқди. Худди Ўзбекистон каби Россия ҳукумати ҳам миллионлар ўйини ривожини қўллаб қувватлаяпти, амалий ёрдам бермоқда. ЖЧ мезбонларини аниқлаш маросимига Россия давлат арбоби Путин ташриф буюргани, унинг Блаттер билан алоқалари яхши эканлигидан ҳам эътиборнинг нақадар кучли эканлигини билиш мумкин. 7 йил кейинги мусобақага ҳозирдан тайёргарлик бошланди. Насиб қилса, терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун албатта борамиз. Келаси йили улар келармикан? :))

    www.uff.uz

    Просмотров: 464 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz