Воскресенье, 05.05.2024, 18:27
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 3 » Жулиано: “Янги мавсумда ўзимни кўрсатаман”
    09:43
    Жулиано: “Янги мавсумда ўзимни кўрсатаман”


    Олинган маълумотларга кўра, яна икки ҳафтадан кейин Укоаинада янги футбол мавсуми бошланди. Айни дамда кўпчилик бразилиялик футболчиси Жулианони "Днепр”нинг етакчи аъзосига айланишини башорат қилмоқда.  Асвтриянинг Ирдининге шаҳридаги машғулотлардан сўнг, ҳамиша навқирон кўринадиган бразилиялик футбол клуб расмий сайти ходимига интервью берди.

    - Жули, Украинага келганингизга ҳам олти ойдан ошиқроқ вақт бўлди. Бу давр оралиғида жамоага ва янги муҳитга мослашиб бўлдингизми?

    - Дарҳақиқат, янги муҳитга, янги жамоага, умуман ўзгача менталитетга мослашишим учун олти ой етарли бўлди. Менимча, қисқа вақт ичида ҳаммаси изига тушиб кетди. Энди бошланажак мавсумда нималарга қодир эканлигимни намойиш этаман.  

    - Украина футболи сизда қандай таассурот қолдирди?

    - Бу ерда футбол Бразилияникидан тубдан фарқ қилади. Биринчидан, мен туғилиб усган диёрда футболни у қадар тез ўйнашмайди. Гарчи, биздан юқори даражадаги футболчилар етишиб чиқаётган бўлса-да. Бундан ташқари, бу ерда ҳимоячилар жуда қўпол ўйнашар экан. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Украина футболи кун сайин ривожаланиб бормоқда ва яқин келажакда бу ердан ҳам кучли футболчилар етишиб чиқишига ишончим комил.

    - Якунига етган чемпионат баҳсларида сиз "Днепр”дан юқори ўринда турган жамоларнинг барчаси – "Шахтёр”, "Динамо” ва "Металлист”ларга қарши майдонга тушдингиз. Улар қаторига яна қайси клубни қўшиш мумкин.

    - "Шахтёр”га қарши ўйнаш оғир бўлди. Айни дамда Украинада «Кончилар”га қарши тенг курашадиган жамоалар жуда кам. Улар бекорга чемпион бўлишмади. Донецкда кучли футболчилар жамланган. Жамоанинг ютуғи ҳам шунда. Ўйлайманки, янги мавсумда ҳам биз «Шахтёр” ва бошқа клубларга етарлича ташвиш туғдиришга ҳаракат қиламиз.

    - Иккинчи даврада "Днепр” бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Шундай экан, чемпионат якунига кўра, жамоангиз ўзига мос бўлмаган поғонага жойлашди дейиш мумкинми?

    - Тўғри айтдингиз, биз бундан ҳам юқори ўринни олишиммз мумкин эди. Бироқ кутилмаган очко йўқотишлар натижасида совринлардан қуруқ қолдик. Умуман биз дуч келган муаммо ҳамма грандларда бўлса керак. Аутсайдерларга қарши баҳсда мағлубиятга учраш. Лекин тан олиш керак, якунига етган мавсумда биз яхши иштирок этдик.

    - Эрта баҳорда сиз майдонлар борасида муаммоларга дуч келгандингиз?

    - Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бошида бу менга катта бош оғриқ бўлди. Бироқ вақт ҳамма нарсанинг давоси экан. Барига кўникиб кетдим.

    - Мавсум якунига бориб, майдонларда ўтлар усиб чиқди ва сиз ҳам ёрқин ўйин намойиш этдингиз?

    - Шундай деса ҳам бўлади. Майдонлар ям-яшил бўлгач, ўзиним ҳам ўз-ўзидан очилиб кетди. Бундан ташқари, бошида жамоадошларим билан майдонда тил топишиш бироз қийин бўлди. Бир неча ўйиндан кейин эса бу нарсадан асар ҳам қолмади. Шунинг учун мавсумнинг якуний қисми ёрқинроқ бўлди.

    - Чемпионатнинг якуний қисмига келиб, сиз кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадингиз. Ҳарчанд ҳаракат қилманг тўп рақиб дарвозасига бориб тушмади...

    - Сиз ҳақсиз. Негадир гол киритиш борасида омадим келмади. Эҳтимол бу нарса гол киритишга бўлган иштиёқим ниҳоятда баландлигидан бўлгандир. Хаёлим фақат гол киритишда бўлгани боис, кўплаб вазиятларни кўка совурдим.

    - Энди бироз футбол мавзусини бироз четлаб ўтамиз. Бу ерга келишдан олдин Украина ҳақида қандай тасаввурга эга эдингиз? Умуман мамлакатимизга келганингиздан кейинги таассуротлар қандай?

    - Қишда ҳаво жуда совуқ бўлгани боис кўплаб жойларга бора олмагандим. Ҳозир эса шаҳарнинг гўзал манзараларидан баҳра оляпман. Қишги таассурот билан ҳозиргисида анча фарқ бор. Қишда Украина ҳувилаб қолар экан. Ёзда эса…

    - Днепропетровскнинг қаерига бориш сизга ёқади?

    - Менга шаҳар марказида айланиш ёқади. Умуман олганда, ресторанларга бориш жону-дилим.

    - Шаҳарда сизни таниб қолишяптими?

    - Ҳа, кўчада юрсам, ёнимга "Днепр”нинг мухлисалари келиб, бирга суратга тушишмоқда, дастхат сурашмоқда. Бу нарса эса менга янада кучли иштиёқ бахш этмоқда.

    - Бразилия жамоалари мавсумга хорижда тайёрланишадими?

    - Йўқ. Бунга молиявий имконият йўл қўймайди. Қолаверса, бизда тайёргарлик кўриш учун барча нарса муҳайё.

    - Авсртияга бундан олдин ҳам келганмисиз?

    - Йўқ. Бу ерда биринчи марта бўлиб турибман.

    - Стол тенниси бўйича ҳамон жамоанинг етакчисимисиз, ёки рақобатчилар топилдими?

    - Топилдими эмас, улар бор эди. Масалан, Крава ва Максим Афанасьевлар ўз устида бироз ишлашса мен билан тенгма-тенг ўйнашалари мумкин.

    - Мазмунли суҳбатингиз учун сизга катта раҳмат...

    -  Сизга ҳам раҳмат.

    Аброр БЕК тайёрлади

    Просмотров: 1873 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz