Пятница, 17.05.2024, 18:17
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 26 » Жўжа санайдиган палла
    10:39
    Жўжа санайдиган палла


    Одатда куз фаслига  келиб жамоаларимиз қимирлаб қолишади. Ахир бу ёғига ҳар бир очко олтинга тенг бўлади-да.. Ғалвир кўтариладиган пайтда эса мағлубиятлар қимматга тушиши бор гап. Бугуни мақоламизда чемпионатимизда совринли ўринлар учун курашаётган жамоаларнинг сўнгги беш турдаги рақиблари ва уларнинг имкониятлари ҳақида сўз юритамиз.

     

    "Бунёдкор” "покер”га яқин

    Бу йилги биринчиликда ҳам олтин медал "Қалдирғочлар”га насиб этадиган кўринади. Ҳар ҳолда ўтказилган 21 турдан кейин Қосимов шогирдлари бошқаларга нисбатан анча кўп очко жамғаришди ҳамда мағлубиятсиз иштирок этишмоқда. "Бунёдкор”нинг ташкил топганига энди беш йил бўлаётганини ҳисобга олсак, бу натижалар мақтовга лойиқ. Агар бу йил ҳам Қосимов шогирдлари олтин медални ўзлариники қилиб олишса, улар ҳисобидаги чемпионлик тўрттага етади. Бунинг учун қолган турларда ҳам "Бунёдкор” футболчилари шундай иштиёқ билан тўп суришларига тўғри келади.

    Қосимов шогирдлари кейинги беш турда қўйидаги рақиблар билан куч синашишлари керак.  1 октябрь куни мамлакат чемпиони Ғузорда "Шўртан” меҳмони бўлса, орадан 13 кун ўтиб "Жар”да "Нефтчи”ни қабул қилади. Айнан мана шу икки турда кўп нарса ойдинлашса керак. 25 турда ҳам "Бунёдкор”ни Наманганда оғир ўйин кутиб турганини ҳам ёддан кўратмаслик лозим. Қани кўрамиз, "Қалдирғочлар” чемпионатни мағлубиятсиз якунлай олишармикан?

    "Бунёдкор”нинг кейнги бешта учрашуви:

    1 октябрь

    "Шўртан” – "Бунёдкор”

    14 октябрь

    "Бунёдкор” – "Нефтчи”

    22  октябрь

    "Бунёдкор” – "Металлург”

    30 октябрь

    "Навбаҳор” – "Бунёдкор”

    4 ноябрь

    "Бунёдкор” – "Машъал”

     

    Уч фронтда курашаётган "Насаф”

    Мавсум бошида кўпчилик Демьяненко шогирдларининг имкониятини юқори баҳолаганди. Мухлислар орасида "Аждарлар”га олтин медални топширганлар ҳам йўқ эмасди. Бироқ, футболда омад келмаса барчаси бекор. "Насаф” ҳарчанд ўз сафини кучайтирмасин, чемпионлик пойгасида "Бунёдкор”ни ортда қолдира олмаяпти. Айниқса, ўзаро ўйинларда бу жамоалар уртасидаги тафоввут яққол кўзга ташланмоқда. Бир ҳақиқатни тан олайлик. Қаршиликлар кучли рақиблар билан бўлаётган баҳсларда у қадар яхши таассурот қолдира олишмаяпти. Айтиш жоизки, "Насаф” кумуш медалдан ҳам қуруқ қолиши ҳеч гап эмас. Боз устига айни дамда Демьяненко жамоаси учта фронтда кураш олиб боряпти. Уларнинг барчасида ғалаба қозонишга жамоанинг кучи етармикан?

    Энди қашиликларнинг сўнгги беш турдаги рақиблари билан танишинг.

    2 октябрь куни "Насаф”ни Фарғонада оғир ўйин кутиб турибди. Ўз майдонида анча-мунча жамоаларни доғда қолдираётган Саркисян шогирдлари осонликча таслим бўлмасликлари ҳозирданоқ маълум. Кейин эса Қаршига "Пахтакор” меҳмон бўлади. Айнан мана шу баҳслардан сўнг, кумуш медал тақдирига ойдинлик киритилса ажаб эмас. Умуман олганда, "аждарлар”ни ниҳоятда қийин баҳслар кутиб турибди. Шу бир ой ичида "Насаф” ҳосилларни йиғиб олиши керак. Акс ҳолда...

    "Насаф”нинг сўнгги беш турдаги рақиблари:

    2 октябрь

    "Нефтчи” – "Насаф”

    14 октябрь

    "Насаф” – "Пахтакор”

    22 октябрь

    "Олмалиқ” – "Насаф”

    30 октябрь

    "Насаф” – "Қизилқум”

    4 ноябрь

    "Андижон” – "Насаф”

     

    "Шерлар” учун синов пайти

    Чемпионлик борасида етакчилик қилаётган "Пахтакор” бу йилги баҳсларда ўз мухлисларини хурсанд эта олмаяпти. Бугуни кунга келиб Ҳайдаров шогирдлари кумуш медал учун кураш олиб боришмоқда. Албатта, бу ҳолат "Шерлар”нинг мухлисларига ёқмаётгани аниқ. Лекин Бабаян ва Ҳайдаров хоҳлаганини қиляпти. Бир қарасанг, ўйинчини Хитойга жўнатиб юборишяпти. Исташса уни ортга қайтаришяпти. Бунга Магдеев мисол бўла олади. Бу кетишда "Пахтакор”да яқин орада Хитойга бориб келмаган футболчи қолмаса керак. Юқорида айтганимиздек, "Пахтакор” бу йилги мавсумда фақат кумуш медалга даъвогарлик қиляпти, холос. Икки нафар футболчисининг бошқа жамоага ўтиши оқибатида жамоа шу куйга тушиб қолгани ачинарли ҳолат.

    Айтиш жоизки, охирги бир ой "Пахтакор” учун ҳақиқий синов даври бўлади. Негаки, икки турда "Шерлар”нинг чемпионатда нечани ўринни олишлари аниқ бўлиши мумкин. Ҳайдаров жамоаси 14 октябрь куни Қаршига сафар уюштирса, орадан бир ҳафта ўтиб, мамлакат вице-чемпиони Фарғонага йўл олади.  Мазкур баҳсларда кумуш ва брноза медали тақдири ҳал этилиши кутилмоқда. Айтиш жоизки, "Пахтакор”нинг кумуш медал учун имконияти юқорироқ. Жамоа захирасида яна иккита ўйин ҳам бор.

    "Пахтакор”нинг сўнгги бешта рақиби:

    1 октябрь

    "Пахтакор” – "Сўғдиёна”

    14 октябрь

    "Насаф” – "Пахтакор”

    22 октябрь

    "Нефтчи” – "Пахтакор”

    30 октябрь

    "Пахтакор” – "Олмалиқ”

    4 ноябрь

    "Қизилқум” – "Пахтакор”

     

    "Нефтчи” жиддий рақибларга қарши

    Ўтган мавсумни анча омадсиз ўтказган Саркисян жамоаси бу йилги баҳсларда ҳар тугул ўз мухлисларини қувонтиришга эришди. Бугунга қадар "Нефтчи” ўз майдонида мағлубият аламини татиб кўргани йўқ. Агар охирги ўйинларда фарғоналиклар дадилроқ бўлишса бронза медалига эга чиқишлари мумкин. Аммо охирги бешта беллашувда "Нефтчи” айнан совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар билан майдонга тушишини ҳам унутмаслик лозим.

    Фарғоналиклар ўз майдонларида "Пахтакор” ва "Насаф”ни қабул қилишиб, орада Тошкента "Бунёдкор” меҳмони бўлиб қайтишади. Таббийки, бундай ўйинларда ҳар ир очко олтинга тенг бўлади.

    "Нефтчи”га қарши майдонга тушадиган жамоалар:

    2 октябрь

    "Нефтчи” – "Насаф”

    14 октябрь

    "Бунёдкор” – "Нефтчи”

    22 октябрь

    "Нефтчи” – "Пахтакор”

    30 окбябрь

    "Металлург” – Нефтчи”

    4 ноябрь

    "Нефтчи” – "Олмалиқ”.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

     

    Категория: Олий лига | Просмотров: 487 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz