Понедельник, 29.04.2024, 18:53
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 22 » Абрамов:"Учрашувга ҳамма тайёр"
    17:06
    Абрамов:"Учрашувга ҳамма тайёр"

    22 ноябрь куни БААнинг «Ал-Айн» стадиони анжуманлар залида Лондон Олимпиадасининг 3-cаралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган БАА - Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

    Аввал журналистлар саволларига Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовлар жавоб қайтаришди.

    - Жаноб Абрамов, бўлажак баҳс тўғрисида нималар дея оласиз?
    - Эртага биз жуда кучли рақиб билан курашамиз. Бирлашган Араб Амирликларининг айнан шу терма жамоаси юқори даражали жамоа эканлигини бир неча йилдан буён намойиш қилиб келмоқда. Ўз навбатида биз ҳам бу ерга ўзимизга керакли бўлган натижани қўлга киритиш учун ташриф буюрганмиз. Ўйлашимча, мухлислар жуда қизиқ ва шиддатли ўйин гувоҳи бўлишади.

    - Жамоангизда жароҳат олган футболчилар борми?
    - Йўқ. Учрашувга ҳамма тайёр.

    - Мазкур баҳсга тайёргарлик қай даражада бўлди?
    - Муҳим ўйинга биз жиддий тайёргарлик кўрдик деб айта оламан. Бундан бир неча кун илгари эса, Баҳрайн билан ўртоқлик учрашувини ҳам ўтказишга улгурдик. Хуллас, тайёргарликка эътироз йўқ.

    - БАА футболчилари мезбон сифатида майдонга тушишади, табиийки, уларни кўплаб мухлислар қўллаб-қувватлашади. Бу нарса жамоангизга халал бериши мумкинми?
    - Биз бу нарсага аҳамият бермаймиз. Футболда бир жамоа ҳамиша ўз уйида ўйнай олмайдику. Профессионал футболчилар бунга эътибор қаратмасликлари керак. Бундан ташқари, эртага бизни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистондан ҳам 100 дан ортиқ мухлислар келишади.

    - (Футболчига савол). Рақиб қандай ўрганиб чиқилди?
    - Биз БАА терма жамоаси имкониятларини яхши биламиз. Албатта, бу кучли ва жуда яхши жамоа. Биз рақибнинг бир нечта ўйинларини кўриб чиқдик. Энди ўз ўйинимизга таяниб, эртага ижобий натижа учун майндонга тушамиз.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 583 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz