Пятница, 26.04.2024, 15:15
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 29



    Авваламбор, "Нефтчи” жорий мавсумда турнир жадвалида 4-ўринни қўлга киритди ва ОЧЛ турнирига йўл олди. Бу турнир сиз учун халқаро майдонлардаги биринчи турнир бўлиши кўтилмоқда. ОЧЛ турнирида иштирок этиш сиз учун қандай кечади?
    - Дастлаб бу мавсумда "Нефтчи” жамоасини ғалабасию, мағлубиятларида бирга бўлган фанатларимизга рахмат айтмоқчиман. Мен учун бу мавсум омадли ўтди десам муболаға бўлмайди. Бу мавсумда устозларими ишончини оқлашга ҳаракат қилдим.

    Ҳозирча ушалмаган, лекин сизни доимо олға босишга ундовчи мақсадингиз?
    - Барча футболчи ўзини халқаро майдонда кўришни истайди.

    Агар сизга бу мавсумда "Пахтакор” ёки "Бунёдкор”дан таклифлар бўлса кўриб чиқасизми?
    - Йўқ албатта. Мен "Нефтчи”да қолишга ҳаракат қиламан. Мени "Нефтчи”да ҳали шартномам бор.


    манба : fcneftchi.uz


    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 446 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.11.2011 | Комментарии (0)


    Газетамизнинг ўтган сонида якунига етган мавсумнинг кашфиёт футболчилари ҳақида сўз юритгандик. Бугун эса йил омадсизлари  ҳақида  гаплашамиз.  Ўзбек футболи учун омадли келган йилда айрим ўйинчи ва мураббийларнинг  иши юришмади.

     

    Олим Навкаров ("Андижон”)

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 690 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.11.2011 | Комментарии (0)


    Болгария футболи афсонаси Христо Стоичков июль ойидан бошлаб, "Ростов” клубида президент маслаҳатчиси лавозимида ишлай бошлади. Ушбу мутахассисни рус футболига "Ростов” бош директори Юрий Белоус олиб кирган.

    Яқинда "Советский Спорт Футбол” нашри мухбири Стоичков билан суҳбатда бўлди.

     

    Белоус билан тез-тез телефонлашиб турамиз

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 518 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.11.2011 | Комментарии (0)



    Кейинги пайтларда интернет саҳифаларида Ўзбекистон миллий чемпионати кумуш медали совриндори, Осиё футбол конфедерацияси кубоги соҳиби бўлмиш Қаршининг "Насаф” жамоаси хусусида турли гап-сўзлар ва миш-мишлар тарқалди. Жумладан, янги мавсум арафасида жамоа таркибини бир қатор ўйинчилар тарк этиши, болқонлик Милош Трифунович, бухоролик Улуғбек Бақоев, тошкентлик Азиз Ҳайдаровнинг қаршиликлар сафига қўшилиши тўғрисида маълумотлар айтилмоқда.

    Куни кеча мазкур маълумотларга ойдинлик киритиш мақсадида "Насаф” ПФК бош менежери Усмон ТОШЕВ билан суҳбатлашдик.

    - Аввало, сизни яна бир бор "Насаф” жамоасининг жорий йилдаги муваффақиятлари билан табриклашга рухсат берасиз.
    - Раҳмат. Аввало, бу нафақат мураббий ва футболчиларнинг, балки футбол клубимизнинг барча-барча хизматчиларидан тортиб ходимларигача, борингки, кўпсонли мухлисларимизнинг ютуғи, деб ҳисоблайман.

    - Усмон Қудратович, жамоа аъзолари қачонгача таътилда бўлишади?
    - Хабарингиз бор, 13 ноябрь куни "На ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 618 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.11.2011 | Комментарии (0)


     

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров иккинчи марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилгани ФИФА расмий сайтини ҳам бефарқ қолдирмади. Улар ҳамюртимизнинг фаолиятига назар ташлаган ҳолда, у билан суҳбат уюштиришга ҳам муваффақ бўлишди.

    2008 йили Жепаров Исмоил Матар ва Себастьян Сорияни ортда қолдириб, Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилганида, кўпчилик ҳайрон бўлганди, - деб ёзади ФИФА расмий сайти. - Орадан 3 йил ўтиб ўзбекистонлик футболчи яна бир марта Куала-Лумпурдаги тадбирнинг бош қаҳрамонига айланди.

    Унинг бу муваффақияти тасодиф эмас. Бу ютуқни ҳаққоний десак ҳам бўлади. Марказий Осиё жамоаси январь ойидаги Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, йилни ЖЧ-2014 саралашида ўз гуруҳининг пешқадами сифатида якунлади. Терма жамоанинг бундай ғолибона юришида Жепаровнинг ҳиссаси катта. Сервер япониялик Хидетоши Накатадан (1997, 1998) сўнг Осиёда икки марта энг яхши футболчи деб топилган навбатдаги футболчига айланди.

    "Соври ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 493 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.11.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz