Воскресенье, 28.04.2024, 11:30
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 1 » АФА талаб қиляпти , УЕФА эса...
    15:12
    АФА талаб қиляпти , УЕФА эса...


    Бир ой давомида Англия футболи атрофида можаролар ҳукм сурмоқда. Туманли Альбионда аввалига Тевес билан боғлиқ келишмовчиликлар юзага келганди. Кейинроқ эса Руни атрофидаги можаролар авж олиб кетди.

    Мана уч ҳафтадирки, "МЮ” ҳужумчиси тинмай тилга олинмоқда. Якунига етган ҳафтада яна Руни мавзусига қайтилди.

     

    Рунининг айби нима?

    Англия Футбол ассоциацияси Рунининг дисквалификацияси бўйича аппеляция бериш учун камида бир ҳафта кутиб туришга мажбур эканлигини эълон қилди. Сабаби, УЕФА ҳамон нима учун Англия терма жамоаси ҳужумчисига бундай қаттиқ жазо тайинланганлиги бўйича ёзма тушунтириш бермаган. Буни тушунтиришга ҳам шошилмаяпти.

    «Бугун бизга Рунининг дисквалификацияси бўйича ёзма изоҳни яна камида бир ҳафтадан сўнг олишимиз мумкинлиги ҳақида маълум қилишди. Тушунтириш хатини олишимиз билан терма жамоа бош мураббийи Фабио Капелло ва Уэйн Рунининг ўзи билан муҳокама ўтказган ҳолда, мазкур қарорга аппеляция бериш масаласини кўриб чиқамиз» дейилади  Англия Футбол ассоциациясининг баёнотида.

     

    Англия ҳамон жабр кўрмоқда

    Кўриб турганингиздек, АФА ҳамон сарсон. Бироқ аппелация берилган тақдирда ҳам инглизлар ижобий жавоб олмасликлари мумкин. Негаки, ФИФА ва унинг қарамоғидаги ташкилотлар Англияга қарши яширин уруш эълон қилишган. Бу нарса бир неча марта исботланди. Бекорга Коло Тери қўлга тушмади.

    Руни можароси ҳам ўз-ўзидан юзага келгани йўқ. Тўғри футболчи хато қилди. Бироқ бу ҳолат УЕФА учун анча қўл келди. Платини бошқарувидаги ташкилот худди шундай бўлишини кутиб тургандек, дарҳол қарши ҳужумга отланди. Натижада, Руни Европа чемпионатидан деярли маҳрум этилди. Англия терма жамоасини эса Уэйнсиз тассавур этиш мушкул. ФИФА эса Англиядан аламини оляпти.

     

    ФИФА билан ҳазиллашманг!

    Аслини олганда, ФИФА билан ҳазиллашиб бўлмайди. Эсингизда бўлса, ЖЧ-2018 мезбонини аниқлаш чоғида инглизлар ФИФАни порахўрликда айблашганди. Англия матбуоти эса Блаттерни танқид қилиб чиқди. Деярли ҳар бир газетада турли хил карикатуралар чоп этилди. Уларнинг барчасида ФИФА устидан очиқчасига кулишди. Албатта бу ҳолат Халқаро футбол уюшмаси раҳбарларига ёқмади ва улар инглизларга қарши яширин уруш эълон қилишди. Шунинг учун ҳар доим Англия можаролар марказига айланмоқда. Руни машмашасини ҳам ФИФАнинг навбатдаги ўйини деб аташ мумкин. Яна билмадим.

    Бехостан хаёлингизга Бин Ҳаммам воқеаси келдими? ОФКнинг собиқ президенти ниманидир исботламоқчи бўлди-ю, ўзи айдор деб топилди.  Шундай экан, ФИФА билан асло ҳазиллашманг!

     

    Капелло кимни алдаяпти?

    Деярли ҳар ҳафта Англия терма жамоаси бош мураббийи Руни ҳақида тўхталиб ўтмоқда. Бир қарасанг, италиялик мутахассис Уэйнни Европа чемпионатига олиб кетмайман дейди. Бир қарасанг...

    Ўтган ҳафтада Англия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло Руни иши бўйича берилган аппеляцияга ижобий жавоб олинмаган тақдирда ҳам, 26 ёшли ҳужумчини Евро-2012 га борадиган рўйхатга қўшишини айтиб ўтди.

    Қизиқ, нега бирданига унинг фикри ўзгариб қолди. Бу билан Капелло кимни алдаяпти, ўзиними ёки рақиблариними?

    Демак, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Европа | Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz