Суббота, 27.04.2024, 18:30
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 18 » Асосий мақсад – ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш
    13:23
    Асосий мақсад – ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш



    Ўзбекистон Футбол Федерацияси терма жамоалар маркази қошидаги селекция ишлари билан шуғулланувчи бўлим ходимлари 8-10 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятида бўлиб қайтди.

    Маълумки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ижроия қўмитасининг қарори асосида ташкил этилган ушбу бўлимнинг асосий мақсади Республикадаги ёш истеъдод эгаларини йўқолиб кетишларига йўл қўймаслик, уларни турли ёшдаги терма жамоалар учун тайёрлаш ва қўллаб-қувватлашдир.

    "Ҳар бир вилоят ва шаҳарда селекциялари ишлари бўлимига бириктирилган селекционер мураббийлар бор. Улар ҳар ойда терма жамоалар марказига ҳисобот-маълумот бериб боришади. Аммо вазиятни воқеа жойидан кузатиш ва иш жараёнини назорат қилиш мақсадида марказ қошидаги селекция ишлари бўлими ходимларини сафарларга юборяпмиз. Бизнинг асосий мақсадимиз – истеъдодли ёшларни сақлаб қолиш ва уларни терма жамоалар миқёсидаги ўйинчи қилиб етишишини қўллаб-қувватлаш, шу орқали терма жамоаларга номзод бўлган футболчилар географиясини ҳам кенгайтиришдир”, - деди ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов.

    Қашқадарё вилоятида болалар ва ўсмирлар футболидаги вазият билан яқиндан танишиб келган селекция ишлари бўлими бошлиғи Вячеслав Солохо сафардан фақат ижобий таассуротлр билан қайтганини маълум қилди.

    "Сафарнинг биринчи куни Қашқадарё вилояти бўйича селекционер-мураббий Артём Калинин ва "Насаф” академиясининг директори Сергей Кучеренко билан "Насаф” академиясининг моддий-техника спорт мажмуаси билан чқиндан танишиб чиқдик. Академияда юқори малакали ўринбосарларни етиштириб чиқариш ва тарбиялаш учун барча шароитлар яратилган. Бошқа вилоят ёки шаҳардан келганлар учун 70та ва маҳаллий футболчилар учун 50та жой мавжуд. Ёш ўйинчиларнинг овқатланиши, шуғулланиши ва назарий билимларини оширишлари учун ажойиб имкониятлар ташкиллаштирилган. Академия учта табиий ва битта сунъий қопламали майдога эга. Мактаб дастури асосида таълим олиш учун ўқув синфлари ташкил этилган. Дарслар академия яқинидаги 23-сонли мактабдан келган ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Эртаси куни мураббийлар учун "Турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоалари учун ўсмир футболчи-номзодларни селекция қилиш ва тайёрлаш жараёнини назорат қилиш” мавзусида семинар ўтказдик. Унда Вилоятнинг болалар ва ўсмирлар футболида фаолият юритувчи 23 нафар мураббийлари иштирок этишди. Уларга семинар мавзуси бўйича ишлаш услубига доир тавсиялар берилди. Умуман олганда Қаршида барча ишлар тўғри йўлга қўйилган ва болалар учун барча имкониятлар мавжуд. Ташрифнинг сўнгги кунида Муборакка сафар уюштирдик. "Машъал” академияси мураббийлари учун ҳам семинар ташкил этдик. Семинарда жами 15 нафар мураббий қатнашди”, - деди Солохо.

    Таъкидлаш лозимки, Вячеслав Солохо бошчилигидаги селекция ишлари бўлими ходимлари 22-24 ноябрь кунлари водийга сафар уюштириб, Андижон, Фарғона ва Намангандаги болалар ва ўсмирлар футболининг бугунги ҳолати билан яқиндан танишишлари режалаштирилган.





    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 681 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz