Понедельник, 29.04.2024, 18:56
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 16 » Ажабтовур "Волга"
    21:05
    Ажабтовур "Волга"


    Ўтган ҳафтада Марк Кросас беш ойдан бери маош ололмаётгани ҳақида гапириб ўтди.  Орадан етти кун ўтиб, Нижний Новгород вилояти раҳбарлари "Волга”нинг молиявий муаммолари хусусида бош қотира бошлашди. Бугун барча бирдек ажаблантираётган  "Волга” жамоаси ҳақида гаплашамиз.

    Жамоа мухлислари учун қувончли хабар. Дмитрий Черишов ҳеч қаерга кетмайди.  Холбуки, ёш мутахассис бошида бир қатор қийинчиликларга дуч келганди. Шундай бўлса-да, Черишев "Волга” клуби раҳбарларини профессионалликка ўргага олди.

    "Волга”  30 турда "Рубин”ни мағлубиятга учратгач, турнир жадвалида 12 поғонага кутарилиб олди.

    Олдинги менежерлар кучли саккизликка киришни мақсад қилишганди. Шунинг учун Тетрадзе ишдан бўшатилганди. Аммо ҳозир вазият тамоман ўзгарган. Ҳозир клуб олдига премьер лигада жон сақлаб қолиш вазифаси қўйилган.

    Охирги пайтларда клуб атрофида турли хил миш – мишлар юрибди. Айрим ОАВ "Волга” жамоаси молиявий муаммолар гирдобида қолганини ёзмоқда. Айниқса, Марк Кросаснинг баёнотидан кейин бундай гап – сўзлар анча кўпайиб кетди.

    Тўғриси, ҳатто  ҳар қандай ўйинчининг хафсаласини пир қилиши турган гап.

    Ахир футболчилар ҳам одам. Улар ҳам клуб тўлаётган пуллар ҳисобига тирикчилик қилишади.

    Бундан ташқари, ҳар қандай жиддий жароҳат футболчининг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ерда унинг оиласи бор. Сабрнинг ҳам чек-чегараси бор.

    Яқинда клуб раҳбарияти ўзгарди. Улар футболчиларга пулларни беришга ваъда бермоқда. Лекин вазият қачон унгланиши номаълум.

    Бу борада Нижниий Новгород губернатори, олимпиада чемпиони Дмитрий Сватковский барчасини ўз назоратига олишга сўз берди. Қани кўрамиз, Ставковский ваъдасининг устидан чиқармикан?

    Умуман олганда, бутун Европада бу касалликнинг давоси топилмаяпти. Ваъдалар берилади. Амалда эса бунинг аксини кўрамиз. Аксарият раҳбарлар пул этишмаётганидан нолишади.

    Тан олиш лозим, мавсумни "Волга” анча дадил бошлаганди. Агар молиявий муаммолар бўлмаганида жамоа ҳозир кучли саккизликдан жой олиши мумкин эди. Бу ерда мураббийларни айблаб бўлмайди.  Тетрадзе ҳам, Черишев ҳам қўлидан келган ишни қилди. Аммо клуб раҳбарларидан садо чиқмади. Айтганча, ҳар икки мураббий ҳам жамоа билан тўрттадан ғалабага эришди.

    Бироқ "Волга” мағлубиятлар борасида "Томь” билан бир хил кўрсаткичга эга бўлди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов тўп сураётган жамоа 18 учрашувда рақибга имкониятни бой берди. Чемпионатнинг ажабтовур жамоаси тўрт ўйинда дуранг ўйнади.

    Сватковский айтишича, жамоада ҳеч қандай молиявий муаммолар йўқ. Бу билан губернатор ўзини оқламоқчими? Нима бўлганда ҳам жамоа янги йилгача футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишга улшурмаса керак. Яна ким билади дейсиз?

    "Волга”нинг уч футболчиси Ходжава, Гогуа ва Салуквадзе клуб раҳбарлари билан тортишиб қолди. Натижада улар иккинчи жамоага бадарға қилинди.

    Очиғини айтганда, бугунги кунда "Волга” муаммолар гирдобида қолиб кетган. Жамоада яққол ижрочи йўқ. Бундан ташқари, ҳимоя ва ҳужум чизиғи таъмирга мухтож.  Ҳозирда "Волга” 12 ўринда бормоқда. Агар вазият ўнгланмаса жамоа 14 поғонадан жой олиши турган гап.

    Клуб раҳбарияти ва ўлка губернатори тезкорлик билан муаммолар ечимини топишмаса, аҳвол ёмонлашиши, шундай ажойиб жамоа биринчи дивизионга тушиб кетиши мумкин.

    Манба: «Футгол» газетаси

     Аброр Деҳқонов тайёрлади
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 498 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz