Понедельник, 29.04.2024, 13:10
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 8 » “Барселона”нинг еттида нурсиз ўйини
    17:25
    “Барселона”нинг еттида нурсиз ўйини


    Ҳар тўкисда бир айб деганларидек, сўнгги пайтларда ажойиб ўйин намойиш этаётган "Барселона” гоҳида мухлислар кутгандек ўйнай олмайди. Россиялик таниқли журналист Станислав Ринкевич Гвардиола давридаги еттида нурсиз ўйинни ёдга олиб ўтди.

    Тополмаётган ечим

    31.08.2008. Нумансия – Барселона – 1:0

     «Барселона»: Вальдес, Дани Алвеш, Маркес, Пуйоль, Абидаль, Туре (Глеб, 57), Хави, Иньеста (Кейта, 66), Месси, Это’о, Анри (Боян, 62).

    Гол: Марио, 13 (1:0).

    Гвардиоланинг "Барса”даги дастлабки учрашуви катта муаммоларни келтириб чиқарганди. Айтиш жоизки, шу кунга қадар Пеп бу масаланинг ечимни топа олмаяпти. Агар рақиб жамоа 9-0-1 тактикасида тўп сурса, ҳатто "Барса” ҳам уни мағлубиятга учрата олмайди. Буни ўша учрашув исботлаганди. Аксига олиб ўша баҳсда Мессининг ўйини у қадар қовушмаганди.

    "Барса” учун ноқулай вақт

    21.02.2009. Барселона – Эспаньол – 1:2

    «Барселона»: Вальдес, Дани Алвеш, Пике, Маркес, Абидаль, Туре, Хави, Кейта, Месси, Это’о (Гудьонсен, 65), Анри (Бускетс, 46).

    Голлар: да ле Пенья, 50 (0:1). де ла Пенья, 54 (0:2). Туре, 62 (1:2).

    Гвардиола жамоасида одатда февраль ойига келиб, пасайиб бошланади. Бу мураббийнинг тайёргалик режаси шунақа. Агар ўша ойда "Барса” билан ўйналса мақсадга мувофиқ бўлади. Каталония дербиси бунга мисол бўла олади. Тўғри, ўшанда "Эспаньол” анча кучайган пайт эди. Боз устига майдон эгаларида бир қатор муаммоларҳам йўқ эмасди.

    Иньестанинг кутилмаган голи

    06.05.2009. Челси – Барселона – 1:1

    «Барселона»: Вальдес, Дани Алвеш, Пике, Туре, Абидаль, Бускетс (Боян, 86), Хави, Кейта, Месси, Это’о (Силвиньо, 90+4), Иньеста (Гудьонсен, 90+4).

    Голлар: Эссьен, 9 (1:0). Иньеста, 90+3 (1:1).

    Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувини ҳамон мухлислар яхши эслашади. Ўшанда "Барселона” ҳакамнинг хотапси туфайли финалга йўл олганди. Мезбонлар ҳисобни очгач, Гус Хиддинк ажойиб ҳимоя деворини ярата олди. Натижада "Барса” 90 дақиқа давомида "Аристократлар” жарима майдончасига яқинлаша олмади. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Иньестанинг кутилмаган зарбаси гол билан якун топди. Айтиш жоизки, бу бутун ўйин давомида "Барселона” томонидан яратилган ягона хафвли вазият эди.

    Бердиевнинг "сабоғи”

    20.10.2009. Барселона – Рубин – 1:2

    «Барселона»: Вальдес, Дани Алвеш (Бускетс, 90), Пике, Маркес (Кейта, 81), Абидаль, Туре, Хави, Иньеста, Месси, Ибрагимович, Педро (Боян, 66).

    Голлар: Рязанцев, 2 (0:1). Ибрагимович, 48 (1:1). Карадениз, 76 (1:2).

    Мазкур ўйинни россияликлар ҳамон эҳтирос билан ёдга олишади. Негаки, Чемпионлар лигаси дебютанти амалдаги ғолибни доғда қолдирганди. Айтиш жоизки, ушбу баҳсда "Барса” бир қатор муаммога дуч келганди. Иньеста ва Ибрагимович энди жароҳатидан тузалган бўлса, Месси ва Дани Алвеш танаффусссиз ўйнашгаётганди. Хави борасида ҳам шундай дейиш мумкин. Натижада, майдон марказини ўзиники қилиб олган қозонликлар ғалабани илиб кетишганди.

    Ўзига ўхшамаган Пуйоль

    06.03.2010. Альмерия – Барселона – 2:2

    «Барселона»: Вальдес, Дани Алвеш, Пуйоль, Милито, Максвелл,Туре (Бускетс, 73), Хави, Иньеста, Месси, Ибрагимович, Педро.

    Голлар: Сисма, 12 (1:0). Месси, 42 (1:1). Пуйоль, 57 (автогол) (2:1). Месси, 66 (2:2).

    "Барселона” учун ҳар доим ҳам бундай кутилмаган натижалар қайд этилмайди.

    2010 йилнинг 6 март оқшомида жамоанинг ўйини қовушмаганди. Пуйоль бутун учрашув давомида асабийлашиб юрди. Вальдес ҳам негадир ўзига ўхшамади. Бундан ташари, рақибнинг тезкор гол киритиши "Барса”ни изидан чиқариб юборди. Месси дубль қайд этганига қарамай, чемпионат аутсайдери билан дуранг ўйналди.  

    Мағлубиятсиз серия барҳам топди

    11.09.2010. Барселона – Эркулес – 0:2

    «Барселона»: Вальдес, Адриано (Дани Алвеш, 59), Пике, Абидаль, Максвелл, Маскерано (Хави, 46), Иньеста, Кейта,Месси, Боян (Педро, 46), Вилья.

    Голлар: Нельсон Вальдес, 27 (0:1). Нельсон Вальдес, 59 (0:2).

    Ушбу баҳс олдидан "Барселона”нинг етакчи аъзолари ўз терма жамоаларида муҳим ўйини ўтказишганди. Бу эса "Эркулес”га ёрдам берди. Майдон марказидаги устунликдан фойдалаган лига дебютанти  "Барса”нинг "Камп Ноу”даги 16 ойлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Шу куни Вильянинг кетмони негадир чопмади. У одатдагидек, ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетаверди.

    Нурсиз ўйиндаги уч очко

    25.10.2011. Гранада – Барселона – 0:1

    «Барселона»: Вальдес, Дани Алвеш, Маскерано, Абидаль, Максвелл,Бускетс, Хави (Кейта, 84), Фабрегас (Иньеста, 71), Педро (Вилья, 55), Месси, Куэнка.

    Гол: Хави, 33 (0:1).

    Яқинда бўлиб ўтган ўйинда "Барса” ғалаба қозонганига қарамай, мухлисларда жуда ёмон таассурот қолдирди. Бу мураббийлар штабининг навбатдаги найранги бўлиши мумкин. Негаки, шу куни биз биладиган "Барселона”дан асар ҳам йўқ эди.

    Ҳужумда ҳаракат қилган Месси – Вилья жуфтлиги умуман бир-бирини тушунмади. Испанияда "Барса”нинг ушбу ғалабасини нурсиз ўйиндаги уч очко деб таъриф беришмоқда.

    Манба «Футгол» газетаси

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 580 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz