Суббота, 27.04.2024, 21:48
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 5 » Д.Нуралиев: “Февралдан тайёргарликни бошлаймиз”
    07:48
    Д.Нуралиев: “Февралдан тайёргарликни бошлаймиз”

    Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси келаси йилнинг февраль ойидан Осиё чемпионатининг финал мусобақасига тайёргарликни бошлайди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиев маълум қилди.

    "Осиё чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олгач, футболчиларга дам бердик. Қувонарлиси, футболчиларни жароҳатларсиз ўз клублари ихтиёрига қайтардик. Биз мураббийлар учун иш бир зумга ҳам тўхтагани йўқ. Футболчилар билан доимий алоқадамиз. Шунингдек, терма жамоага янги номзодларни ҳам кўздан кечиряпмиз”, - деди Нуралиев.

    Жамоанинг кейинги тайёргарлик режалари хусусида тўхталар экан, ўсмирлар устози февраль ойидан дастлабки ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилишини таъкидлади.

    "Осиё чемпионатига тайёргарлик дастурини тузиб чиқдик ва уни Ўзбекистон футбол Федерацияси терма жамоалар марказига тақдим этдик. Ҳозирча шуни маълум қилишим мумкинки, февраль ойидан Тошкентда дастлабки ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этамиз. Лекин бунгача агар имконият бўлса, фақатгина янги номзодларни амалда кўздан кечириш ниятим ҳам йўқ эмас. Сўнгра, март-апрель ойларида Туркияда йиғин ташкил этилади ҳамда йиғин доирасида халқаро турнирда ҳам иштирок этишимиз режалаштирилган. Яқин муддатга белгиланган режаларимиз шулардан иборат. Кейинги режалар хусусида ҳозирдан гапиришни истамасдим, чунки унгача ҳали вақт бор. Лекин шуни хурсандчилик билан айтишим мумкинки, ЎФФ раҳбариятини Осиё чемпионатига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришимиз учун барча шарт-шароитларни яратиб берилишини билдирди”.

    Таъкидлаш лозимки, 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал қисмига қайси давлат мезбонлик қилиши ноябрь ойининг охирларида ОФК қароргоҳида аниқланади.




    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 599 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz