Бельгиянинг "Брюгге” жамоасида янги бош мураббийи иш бошлади.
Германиялик таниқли мутахассис Кристоф Даум энди брюселликларни бошқариб
боради. Ушбу мураббий клуб билан 2013 йилга қадар амалда бўладиган шартнома
имзолади.
30 октябрь куни "Брюгге” Адри Костерни истеъфога чиқарганди.
Айни дамда жамоанинг ишлари уқадар яхши деб бўлмайди. "Брюгге” Европа
лигасида гуруҳ пешқадами бўлиб турганига қарамай, Бельгия чемпионатида тўртинчи
ўринда бормоқда.
Даум май ойидан бери ишсиз юрганди. 58 ёшли мутахассис билан бирга
"Брюгге”га Боян Йоргачевич ҳам келиб қўшилди. Ушбу ўйинчи "Гент” клуби шарафини
ҳимоя қиларди.
|