Понедельник, 29.04.2024, 14:26
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 9 » Драматик жанг! «Насаф»нинг илк «кумуш»и, «Пахтакор»нинг илк «бронза»си
    20:13
    Драматик жанг! «Насаф»нинг илк «кумуш»и, «Пахтакор»нинг илк «бронза»си

     

    Мавсум якунланган бўлса-да, бутун бошли мавсум ўйинларидан-да қизиқроқ 2та ўйин мухлисларни кутиб турганди. Ким кучлироқ: ОФК кубогини қўлга киритган "Насаф"ми ёки чемпионатимизнинг энг ёш жамоаси "Пахтакор"ми? Ушбу қарама-қаршиликнинг кучли жамоасини аниқлаш учун бир эмас, иккита ўйин ўтказилади: бири Қаршида, иккинчиси Тошкентда. Ҳар иккала ўйиннинг аҳамияти жуда юқори. Бири - кумуш медаль эгасини аниқлаб берса, иккинчиси жамоалардан бирига Ўзбекистон кубоги боши узра баланд кўтариш имкониятини беради. Қаршидаги ўйинда "Насаф"ни дуранг натижа ҳам қаноатлантирса, Тошкентда жамоаларнинг имкониятларини 50/50 баҳолаш мумкин эди.

    Қаршидаги ўйинда мезбонларга осонроқ экани (дуранг етарли бўлиши), Демьяненко шогирдларига бироз хотиржамлик берди шекилли, ўйин бошидаги кичик эътиборсизлик тошкентликлар томонидан гол билан жазоланди. "Пахтакор"нинг таркиби ёшариб кетган бўлса-да, жамоада шундай хислат мавжуд: клуб исталган учрашувда жуда кучли ўйин кўрсатиши мумкин. Масалан, Эроннинг "Истиқлол"ига қарши Тошкентда бўлиб ўтган ўйин, "Бунёдкор" билан "Жар"даги ўйинлар "шерлар"да характер борлигини кўрсатганди. Бабаян шогирдларини мавсумнинг энг сўнгги ўйинларига ана шундай руҳлантира олди.

    "Насаф"чилар ўйиннинг 6-дақиқасида Иракли Климиашвилига нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Шерзод Каримов жарима тўпини шундай амалга оширдики, тўп Фарҳод Тожиевга тўғри борган бўлса-да, у на бошга ва на оёққа тўғри борди. Тўп тахминан футболчининг бел атрофига борди. Тожиев эса оёғини ён томонга айлантириб, тўпга зарба берди. Гол бўлганини эса на дарвозабон ва на ҳужумчининг ўзи сезмай қолди.

    Ўтказиб юборилган голдан кейин қаршиликлар ўзларига келишга муваффақ бўлишди ва ташаббусни ўз қўлларига олиб, уни бутун ўйин давомида ўз қўлларида ушлаб туришди. 9-дақиқада Андрей Переплёткинс ҳимоячилардан қайтган тўпни кучли зарба билан дарвзага йўллади. Уни Темур Жўраев майдон ташқарисига чиқариб юборди. Орадан бир дақиқа ўтиб ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Жўраев ушлаб қола олмади. Александр Клецков эса тўпни узоқлаштиришни ўйлаб, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишга сал қолди. Бундай вазиятда ҳар ҳолда 3-4 метр масофадан тўпни атайлаб дарвоза устидан ўтказиб юбориш осон эмас. 16-дақиқада Ботир Қораевнинг чап қанотдан узатиб берган узатмасига Фозил Мусаев бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Бироз ноаниқ.

    Ўйиннинг 19-дақиқасида тушунарсиз ҳолат юзага келди. Майдон марказидаги чизиқ яқинида Андрей Переплёткин тўпни шеригига узатиб берганидан сўнг, Кахи Махарадзе уни чалиб йиқитди. Бу нарса қаршиликлар ёқмади ва натижада майдонда тартибсизиклар юзага келди. Қоидани қўпол тарзда бузган Махарадзе қолиб, Акмал Холмуродовга сариқ карточка кўрсатилган бўлса, Фозил Мусаев ва Фарҳод Тожиев майдондан четлатилишди. Зайлобиддинов бу икки футболчига қииззл карточка беришдан олдин қзўл ҳаракатлари билан уларнинг муштлашганига ишора қилди. Балки буни ҳакам кўргандир, ҳар ҳолда тўполонда бундай ҳолат кўзга ташланмаганди. Ҳакамнинг ушбу чораси эса ўйиннинг кейинги боришига ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Регламентга кўра, энди Фарҳод Тожиев ва Фозил Мусаев 13 ноябрь куни бўладиган Ўзбекистон кубоги баҳсида майдонга туша олишмайди.

    27-дақиқада Артур Геворкян бироз шошма-шошарликка йўл қўймаганида ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини Андрей Переплёткин тўппа-тўғри жарима майдончасига етказиб берди. Бошкович ҳимоячилар орасида бўлишига қарамай, тўпни қулай вазиятда турган Геворякнга етказди. Артурнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 43-дақиқада Переплёткин тўпни марказга олиб ўтиб, жарима майдончаси томон яқинлашиб бориб, Бошкович тўпни узатганди. Аммо черногориялик ҳужумчига эгалик қила олмади.

    Биринчи бўлим сўнггида Александр Клецков шундоққина жарима майдончаси ёнида Бошковичга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Лутфулла Тўраев тўпни жонли девордан ошириб йўллашга ҳаракат қилди, аммо зарба секин бўлгани учун Жўраев тўпни эгаллаб олди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Шерзод Каримов дарвозагача 30 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини кучли тарзда йўллади. Мурод Зуҳуров уни қайтарди, аммо ушлаб қола олмади. Ўйиннинг 6-дақиқасида очилган ҳисоб, бўлим охиригача ўзгармай қолди.

    Иккинчи бўлим ҳам пахтакорчиларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Бўлим бошида захирадан майдонга тушган Станислав Андреев ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини жарима майдончасига етказиб берди. Алишер Азизов эса тўпга ажойиб тарзда зарба берди. Фақатгина Мурод Зуҳуровнинг жон ҳолатда тўпга ташланиши ва дарвоза тўсини мезбонларни голдан сақлаб қолди. Орадан бир дақиқа ўтиб, энди майдон эгалари дарвозагача 18 метрдан жарима тўпини ишлашди. Аммо Геворкяннинг зарбаси жонли деворга тегди. Ўйиннинг 57-дақиқасида Артур Геворкян бир ҳимоячи таъқиби остида жарима майдончасига кириб борди, аммо Темур Жўраев дарвозанинг ишғол қилинишига йўл қўймади.

    Дақиқа ўтган сайин ўйиннинг "ҳарорати" ошиб борди ва ҳар бир тўқнашув ўйинни издан чиқариб юбориш хавфини яратаверди. Боз устига, футболчилар кўп вазиятларда атайлаб рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қила бошладилар. Ўйинни чўзиш ҳолатлари ҳам бўлди, бунга жавобан қаршиликлар "фейр-плей"га амал қилиб ўтиришмади.

    "Насаф"нинг ўз услубида - қанотлардан уюштирилган ҳужумлари ё "Пахтакор" дарвозабонининг эгаллаб олиши билан, ёки бурчак тўплари билан якунланаверди. Ана шундай бурчак тўпларидан бирида Лутфулла Тўраев бош билан дарвозани ишғол қилишга ҳаракат қилди. Аммо тўп дарвоза тўсини ва захирадан майдонга тушган Шомуродов орасидан ўтиб, майдонни тарк этди. 78-дақиқада эса яна бир захирадан тушган ҳужумчи Кенжа Тўраевнинг зарбасини Жўраев қийинчиликсиз эгаллаб олди.

    Ўйин ўзининг сўнггига қараб якунланган сари, меҳмонлар ҳимояда янада ишонарли ҳаракат қила бошлашди. Қаршиликлар эса дарвоза томон йўл топа олмай, чорасиз қола бошлашди. Темур Жўраев эса бутун ўйин давомида ишончли ҳаракат қилиб, мезбонларга гол уриш имконини бермади. Фақатгина 90-дақиқада пенальти "Пахтакор"ни "кумуш"дан маҳрум қилди. Артур Геворкян жамоадоши томонидан етказилган тўпни қабул қилиб олиб, ҳимоячини алдаб ўтмоқчи бўлганида, Акбар Исматуллаев ўзи истамаган ҳолда туркманистонлик ярим ҳимоячининг йиқилишига сабаб бўлди. Таъкидлаш лозим Исматуллаев қўпол ўйнамади, аммо Артур унинг оёғига урилиб йиқилди.

    Табиийки, ҳакам билан тортишувлар бошланиб кетди. Бу жараён 2 дақиқага чўзилди. 11 метрлик нуқта ёнига эса Жаҳонгир Жиямуродов яқинлашди ва Жўраевни доғда қолдирди. Зайлобиддинов ўйинга 5 дақиқа қўшиб берган бўлса-да, у 8 дақиқа давом этди. Қўшиб берилган дақиқаларда ҳам "карточкалар ёмғири" тўхтамади. Очиғи, огоҳлантиришлар ҳисоб-китобида адашиб кетган бўлишимиз ҳам мумкин. Аниқ маълумотни расмий протоколдан билиб оламиз.

    Ушбу натижадан кейин "Насаф" ўз тарихида илк марта КУМУШ медалга сазовор бўлган бўлса, "Пахтакор" ҳам ўз медалларига қаторига дастлабки БРОНЗАни қўшиб қўйди. Шу пайтга қадар "Пахтакор" 8 марта чемпионликни қўлга киритган ва 5 та кумуш медал эгаси эди. "Насаф" эса 6та "бронза"дан кейин, илк марта чемпионатда 2-ўринни эгаллади.

    ОЛИЙ ЛИГА. 23-ТУРНИНГ ҚОЛДИРИЛГАН ЎЙИНИ
    "КУМУШ" ЎЙИН
    "НАСАФ" - "ПАХТАКОР" 1:1 (0:1)
    Голлар: Жаҳонгир Жиямуродов 90+2-пенальти - Фарҳод Тожиев 6
    Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Жиямуродов 32, Иван Бошкович 51, Геворкян 90+3, Боян Малишч 90+5 - Акмал Холмуродов 20, Егор Кримец 24, Шерзод Каримов 43, Темурхўжа Абдухолиқов 73, Станислав Андреев 90+4
    Четлатишлар: Фозил Мусаев 20 - Фарҳод Тожиев 20,
    "Насаф": Мурод Зуҳуров, Ботир Қораев (Носирбек Отақўзиев 85), Жаҳонгир Жиямуродов, Мақсуд Каримов, Боян Малишич, Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Лутфулла Тўраев, Фозил Мусаев, Андрей Перепёткинс (Кенжа Тўраев 66), Иван Бошкович (Илҳом Шомуродов 66).
    "Пахтакор": Темур Жўраев, Егор Кримец, Акбар Исматуллаев, Александр Клецков, Даврон Ҳошимов, Акмал Холмуродов, Кахи Махарадзе (Ғулом Ўрунов 78), Иракли Климиашвили (Станислав Андреев 46), Шерзод Каримов, Алишер Азизов (Темурхўжа Абдухолиқов 63), Фарҳод Тожиев.
    Бош ҳакам: Султон Зайлобиддинов (Фарғона)
    2011 йил 9 октябрь. Қарши. "Марказий". 10000 томошабин.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 529 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz