Понедельник, 29.04.2024, 13:06
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 22 » Икер Касильяс: «Ҳеч нарса абадий эмас»
    14:37
    Икер Касильяс: «Ҳеч нарса абадий эмас»


    Икер Касильяс (Мостолес, 1981) Коста Рика терма жамаосига қарши кечган баҳсда Испания бош жамоаси сафидаги ўзининг 127 – учрашувини ўтказди. Ушбу натижа орқали "Реал” посбони Андони Субисаретани ортда қолдириб, мутлоқ рекордчига айланди. Икер терма жамоада 2000 йилнинг 3 инюнь санасида дебют қилганди. Мана, орадан қанча вақт ўтдики, у ҳамон Испания терма жамоаси билан ҳамнафас. Касильяс бундансира  афсусланмаса керак. Боиси, охирги уч йилда у ҳам Европа, ҳам Жаҳон чемпиони бўлди. Ўтган ҳафтада "Қироллик клуби” посбони "Marca” газетаси таҳририяти меҳмони бўлиб, ҳалқаро фаолияти ҳақида батафсил гапириб берди. Кўп вақт давом этган суҳбат чоғида  унинг қайғули ва шодон кунлари ёдга олинди.

    - Сизни Испания терма жамоаси музейининг бир қисми деб аташ мумкин?

    - Ошириб юбормадингизми, терма жамоанинг ҳозирги авлодини шундай деса бўлади. Умуман олганда, терма жамоа сафида ҳар доим иқтидорли футболчилар топилган. Шунчаки, бизга омад кулиб боқди. Айни дамда терма жамоа либосини кийаётган ҳар бир ўйинчи футболимиз тарихининг бир бўлаги дейишга асослар етарли.

    - Субисаретанинг рекордини янгилаш сиз учун қандай аҳамият касб этади?

    - Биринчи навбатда катта фахр. Бугунги кунгача ушбу дарвозабон ҳақида ҳамма илиқ фикрларни билдирарди. Тан олиш керак, терма жамоада ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида тўп суриш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. 

    Иккинчидан бу менга катта маъсулият юклайди.

    - Терма жамоадаги дебют учрашувингизга тез-тез эслаб юрасизми?

    - Ўша кунни унутиб бўлар эканми? Ўйиндан олдинги машғулотда терма жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийи Хосе Антонио Камачо мен ва Херардга бугун майдонга тушасизлар деди. Шу онда мендан бахтиёр инсон йўқ эди. Бундан саккиз ой муқаддам "Реал”да ҳам биринчи ўйинимни ўтказгандим. Кейинчалик Йерро, Рауль, Мандьета ва Гвардиола каби юлдузлар билан Европа чемпионатида қатнашдим.

    - Дебют учрашувида сиз жарима майдончаси ичида рақибга нисбатан қўполлик ишлатгансиз. Натижада бош ҳакам дарвозанинг томон пенальти белгилаганди. Ҳозир эса унчалик кўп қоида бузмайсиз...

    - Ҳа, буни ҳам яхши эслайман. Ҳаммаси ҳаяжонга боғлиқ. Ҳар ҳолда бу биринчи ўйиним эди.

    - Кўпчиликнинг фикрича, Испания терма жамоасини Касильяс ва Хависиз тасаввур этиб бўлмайди?

    - Унчалик эмас. Бир куни биз терма жамоадан кетамиз, ўрнимизга эса бошқалар келади. Ахир ҳаётнинг қонуни шунақа-ку. Бир пайтлар Субисарета етакчи эди. Кейинроқ Рауль келди. Шундай экан биздан сўнг ҳам кимдир етакчиликни қўла олади.

    Унгача эса футболдан завқланишни давом эттирамиз. Ростини айтиш керак, Хави менинг энг яқин дўстим. Унинг маҳоратига тан бермай илож йўқ. "Барселона”нинг ютуқларида Хавининг ўрни беқиёсдир. Одамлар буни энди ҳис эта бошлашди.

    - Пепе Рейначи?

    - У ҳам менинг дўстим. У ҳақида фақат яхши гапларни айтиш мумкин. Пепе билан муносабатларим аъло даражада. Гарчи биз рақобатчи бўлсак-да, у билан ҳеч қачон муаммога дуч келмаганман. Биргаликда биз кўп нарсаларни ўрганганмиз. Менинг яхши дарвозабон бўлиб етишимда унинг ҳам ҳиссаси бор.

    - Сизсиз Испания терма жамоасига осон бўлмаслигини биласизми?

    - Яна такрор айтаман. Ҳеч нарса абадий эмас ва бир кун келиб мен ҳам бутсамни михга иламан. Тўғри бошида қийин бўлади. Лекин вақт ўтиши билан ҳаммаси изига тушиб кетишига ишонаман. Шуни айтишим мумкинки, терма жамоада ғалабали дамлардан кўра, қайғули кунларим кўп бўлган. Бу кунларга осонликча эришмаганмиз.

    - Тўғри айтасиз, кўпчилик Арагонес терма жамоани Европа чемпиони қилишига ишонмаганди.

    - Ҳа, бу гапларни ҳам яхши эслайман. Барча уни танқид қиларди. Лекин у барчасига сабр-бардош билан чидади ва Испаниянинг Европанинг тенгсиз жамоасига айлантирди. Ҳозир ўша кунларни эсласам ғалати бўлиб кетаман. Жуда оғир дамларни бошдан кечирганмиз, ўшанда.

    - 2008 йилги Европа чемпионати финалида Торреснинг Германия терма жамоаси дарвозасига киритган голини кўрганмидингиз?

    - Албатта. Ушбу вазиятни яхши эслайман. Торреснинг зарбаси дарвозадан жой олганидан мендек бахтиёр инсон йўқ эди, назаримда.

    - Кубокни топшириш вақти яқинлашганда хаёлингиздан қандай  фикрлар ўтди. Унинг қандай кутариш ҳақида ўйладингизми?

    - Бутун Испания ушбу кубокни куришни жуда истаётганини бор вужудим билан ҳис этиб турардим. Бу  мамлакатимизнинг байрами эди. Мен Европага Испаниянинг қора кунлари ортда қолганини кўрсатишни жуда хоҳлардим. Такрорлайман, бу онларгача биз оғир дамларни бошдан кечирганмиз.

    - Жаҳон чемпионати ҳақида жуда кўп гапирилди. Лекин сизнинг фикрингизни билмоқчи эдик. Муваффақиятларнинг сири нимада?

    - Бунинг ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки бизга омад кулиб боқдик. Ҳар бир учрашувда совуққонлик билан ҳаракат қилдик. Бундан ташқари, Швейцариядан учралган мағлубият ҳам кучимиз-куч ато этди. Менга Германияга қарши кечган ярим финал учрашуви жуда қийин кечди.

    - Яна нима сизга мушкулот туғдирди? Паравай билан ўйинда пенальтини қайтаришми, ёки финалда Роббенни тўхтатиб қолишми?

    - Униси ҳам, буниси ҳам. Пенальтини қайтариш омадга боғлиқ. Буни Рейна менга ўйиндан олдин айтиб ўтганди. Роббен ҳақида гапирадиган бўлсам, у ҳам ғалабани тантана қилишга ҳақли эди. Бироқ футболда ғолиб битта бўлади.

    Манба "Футгол” газетаси

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 484 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz