Понедельник, 29.04.2024, 17:58
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 17 » Икки ҳакамимиз «Келажак» лойиҳасини тугатмоқда
    12:08
    Икки ҳакамимиз «Келажак» лойиҳасини тугатмоқда

     

    ОФКнинг ҳакамларни тайёрлаш бўйича "Келажак" лойиҳасини 11 нафар ҳакам якунламоқда. Улар 2009 йилда бу лойиҳа доирасида ўқишни бошлашганди. Якуний курслар 17-22 ноябрь кунлари Куала-Лумпурда бўлиб ўтади. Икки нафар ўзбекистонлик ҳакам - Акмалжон Раҳимов ва Артур Аҳмадгалеев ҳам мазкур курсни тамомлаётгани қувонарли ҳолат.

    Бу галги семинарга таиландлик Инпрасет Пиром, сингапурлик Жон Чиа ва ОФК "Келажак" лойиҳаси раҳбари, шотландиялик Жорж Камминг инструкторлик қилишади. ОФК бош котиби ўринбосари Ҳасан ас-Сабоҳ бугун курсни кириш сўзи билан очди.

    "Келажак" лойиҳаси ёш ҳакамлар ва мураббийларни тайёрлаш дастури бўлиб, унда қатнашчилар икки йил давомида таҳсил олишади. ОФК бош котиби Дато Алекс Сусей эса ҳакамларни табриклади ва энг сўнгги босқични муваффақиятли босиб ўтиш учун сидқидилдан меҳнат қилишга чақирди.

    "2009 йилда курсга қабул қилинган бўлажак ҳакамлар биз билан биргаликда 2 йил давомида меҳнат қилишди ва қийинчиликларни енгиб ўтишди. ОФКнинг мазкур лойиҳаси шуни исботламоқдаки, қитъада ҳакамларни тайёрлаш тартиби такомиллаштириб борилмоқда ва биз дунёда ҳакамлик бўйича биринчи ўринга чиқиб олмоқчимиз. Қилаётган меҳнатларимизнинг самараси ўлароқ, кўпчилик бизнинг дастуримиз орқали таҳсил олишни истамоқда. Шундай экан, мен ҳакамларнинг бу курсини тамомлаётгаларга сўнгги босқични муваффақиятли якунлашларига тилакдошман", деди ОФК бош котиби.

    Курсни тамомлаётган ҳакамлар рўйхати:
    Алехандро Аскурра (Австралия), Муҳаммад Назмий Насаруддин (Малайзия), Тан Фу Хин (Гонконг), Матак Комил Ғуломий (Эрон), Миками Шоичиро (Япония), Роман Кичин (Қирғизистон), Иброҳим ал-Абдулраҳмон Жассим (Қатар), Хамис Муҳаммад ал-Маррий (Қатар), Артур Аҳмадгалеев (Ўзбекистон), Акмалжон Раҳимов (Ўзбекистон) ва Кейси Рейбелт (Австралия).
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 537 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz