Понедельник, 29.04.2024, 15:47
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 25 » Икром Норчаев: “Ихтиёр Каримовнинг олиб борган ишидан қониқдик”
    18:19
    Икром Норчаев: “Ихтиёр Каримовнинг олиб борган ишидан қониқдик”



    2010 йилги футболмавсумни 4-ўрин билан якунлаганидан сўнг, клуб раҳбарлари Эдгар Гесс олдига мавсум-2011ни совринли ўринлар учун кураш олиб бориш вазифасини қўйганди. Бироқ, Германиялик мутахассис ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олмади. "Оқ бўрилар” "Насаф”га қарши сафарда бўлиб ўтган учрашувгача олий лига аутсайдерлари орасида мустахкам жой олган эди. Қаршида "Насаф” жамоасига учралган йирик мағлубиятдан сўнг эса клуб раҳбарлари Эдгар Гессга чиқиш эшикларини кўрсатганди.

    Эдгар Гесс кетганидан кейин унинг ўрни узоқ бўш қолмади ва Тачмурат Агамуратов билан мавсум якунига кадар шартнома имзоланди. Лекин, катта мақсадлар билан жамоага таклиф этилган Агамуратов ҳам ҳеч қандай фойда бермади. Жамоа Гесс рахбарлигида олий лигада жон саклаётганлар каторида булган булса, Агамуратов бошчилигида хам аутсайдерлар сафида мустахкам жойлашиб олди. Буни қарангки, клубдаги муҳит Эдгар Гесс пайтидагидан ҳам салбий томонга ўзгариб бораверди ва жамоа кетма-кет мағлубиятларга учраб, хавфли зонани тарк эта олмади. Натижада, Агамуратовнинг ҳам тақдири Ғузорда узоқ давом этмади ва Самарқанддаги йирик мағлубиятдан сўнг, унга ҳам чикиш эшиклари курсатилди.

    Агамуратов жамоадан кетган пайтда иккинчи давра учрашувларининг деярли ярми ортда қолганди ва жамоага янги бош мураббий олиб келиш ҳеч қандай самара бермаслигини барча биларди, шу ўринда клуб раҳбарлари ҳам. Ваҳоланки, жамоани олдинда қийин учрашувлар кутиб турарди. Мамлакатимизнинг гранд клублари – "Бунёдкор” ва "Нефтчи”дек жамоалар билан Ғузорда, "Шўртан” Олий лигага чиққанидан бери Бекободдан очко олиб кела олмаётган "Металлург” билан сафар ўйини ва "Пахтакор” жамоаси билан Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг икки учрашуви... Гарчи, мана шундай маъсулиятли учрашувлар олдинда турган бўлишига қарамай, клуб раҳбарлари узоқ йиллар мобайнида катта мураббий бўлиб меҳнат қилиб келаётган Ихтиёр Каримовга ишонч билдиришга кўрқишмади. Бош мураббийлигини ўз қўлига олгач, маҳаллий мутахассис кейиги ўйинларга футболчиларни тайёрлай бошлади.

    Натижада, мамлакатимизнинг байроқдор клуби ҳисобланган "Нефтчи” йирик ҳисобда мағлуб этилди, жорий мавсумни мағлубиятсиз давом эттириб келаётган амалдаги чемпион – "Бунёдкор” Ғузорда "тўҳтатилди”, Олий лига ҳавосидан "баҳра” олишни бошлаганидан бери Бекободдан қуруқ қўл билан қайтаётган "қора анъана”га барҳам берилди – "Металлург” – "Шўртан” 1:1. Шунингдек, Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Пахтакор”га қарши ўтказилган икки учрашувда ҳам "Шўртан” "мағлубиятсиз серияси”ни давом эттирди, фақатгина ўз майдонида гол ўтказиб юборганлиги туфайли, финалга чиқа олмади. Қисқа қилиб айтганда, Ихтиёр Каримов қўл остида 9 учрашув ўтказган жамоа атиги бир учрашувда мағлуб бўлди ҳамда 12-поғонадан 7-поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди. Натижада, клуб раҳбарлари Ихтиёр Каримовнинг олиб борган ишларини қониқарли деб баҳолади.

    Хўш, жамоани 13-ўриндан 7-ўринга олиб чиққан Ихтиёр Каримов бош мураббий бўлиб қоладими ёки янги мураббий олиб келинадими? Умуман олганда, якунланган мавсумдан клуб раҳбарияти қониқдими ёки йўқ? Мана шу саволларга жавоб топиш мақсадида, клуб ижрочи директори Икром Норчаевга мурожаат қилдик:

    - "Жорий мавсум биз учун омадсиз якунланди. Чунки, ўтган мавсумда 4-ўринни эгаллагандик. Натижада, жорий мавсум олдидан ўз олдимизга совринли ўринларни эгаллаш вазифасини қўйгандик. Бироқ, аввалига Эдгар Гесс, сўнгра Тачмурат Агамуратов ўзларига билдирилган ишончи оқлай олишмади. Натижада, уларга чиқиш эшикларини кўрсатиб, маҳаллий мутахассис – Ихтиёр Каримовга ишонч билдирдик. Бир қатор мураббийлардан ўрганган билимларини амалда синаб кўрди ва ўйлайманки, бу амалиёт Гесс ва Агамуратовларникидан кўра омадли чиқди. Мағлубият нима эканлигини билмай келаётган "Бунёдкор” "мағлуб этилди, чемпионатни 4-ўрин билан якунлаган "Нефтчи”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этдик. "Пахтакор” билан Ўзбекистон Кубогида тенгма-тенг баҳс олиб бордик. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, Ихтиёр Каримовнинг олиб борган ишидан қониқдик.

    - Жамоадан кейинги мавсумда қандай натижалар кутиш мумкин? Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, жамоа кейинги мавсум ҳам ўз олдига совринли ўринлар учун кураш олиб бориш вазифасини қўядими?

    - Албатта, фикримча ҳар бир жамоа ўз олдига совринли ўринларни вазифа деб қўйиш керак. Нима кераги бор, "бу йил кучли олтилик ёки кучли еттилик учун курашамиз, деб”? Айтингчи, "кучли олтилик ёки еттилик” учун кураш олиб бориш вазифами? Олтинчи ўринни олган клуб бирор нарса билан тақдирланадими? Йўқ! Унда олтинчи ўринни олди нима-ю, 10-ўринни олди нима? Шунинг учун биз янги мавсумда ўз олдимизга совринли ўринлар учун кураш олиб бориш вазифасини қўямиз ва буни амалда исботлашга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун бизда барча шароитлар йўлга қўйилган. Қолаверса, айни пайтда селекция учун маъсул шахслар янги бир қатор тажрибали футболчилар билан музокара олиб боришмоқда.

    - Кейинги мавсумда ҳам Ихтиёр Каримов бош мураббий бўлиб қоладими ёки бошқа бош мураббий олиб келинадими?

    - Биласизми, Ихтиёр Каримов ҳали ёш ва келажаги порлоқ мураббий ҳисобланади. Жамоамизда ишлаган бир қатор тажрибали мураббийлардан керакли билимларни ўрганишга улгурди ва кейинчалик ҳам ўз устида ишлашда давом этади. Агар жамоамиз ўз олдига 5 ёки 6-ўринларни қўядиган бўлганида бемалол Ихтиёр Каримовни бош мураббий вазифасига қўйсак бўлади. Лекин, жамоамиз совринли ўринлар учун кураш олиб боришни мақсад қиляпти, шунинг учун тажрибали мураббий топишимиз керак. Ихтиёр Каримов эса ўша янги бош мураббийга ёрдам бериб, ўз тажрибасини яна-да оширади.

    Янги бош мураббий тўғрисидаги саволингизга келсак, бир қатор тажрибали ва номдор мураббийлар билан музокара олиб бордик. Бу мураббийларнинг нафақат "Шўртан” жамоасига, балки ўзбек футболига фойдаси тегишига ишонаман. Европа футболидан анча хабардор ва бир қатор сенсациялари билан Европа ҳалқини ҳайрон қолдирган мураббийлар билан музокара олиб бордик. Бир қанча таниқли мураббийлар билан музокаралар олиб борилди. Клуб раҳбарияти ушбу мураббийлар ичидан Игорь Николаевич номзодига тўхтади. Клуб раҳбариятининг таклифига биноан Игорь Криушенко клубдаги шароитлар ва раҳбарият билан учрашиш учун ватанимизга ташриф буюрди. «Шўртан» жамоасининг Қарши ва Ғузор шаҳридаги клуб базаларида бўлиб ижобий фикрлар билдирди. Клуб раҳбарлари билан олиб борилган музокаралардан сўнг 1+1 шаклида шартнома имзолади. Янги мураббийга янги мавсумда совринли уринлардан бирини эгаллаш вазифаси куйилди.”


    Одилбек Толипов суҳбатлашди
    манба: fcshurtan.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 650 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz