Лондоннинг "Челси” жамоаси билан омадсизликка учраётган португалиялик
ёш мутахассис Андре Виллаш-Боаш яна бир кўнгилсизликка учради. Боаш 12 минг
фунт стерлинг миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
34 ёшли мураббий "КПР”га қарши кечган учрашувдан кейин ҳакамларни
танқид қилганди. Ушбу ишни кўриб чиққан Англия Футбол ассоциацияси Боашга
жарима солди. Тилини тия олмагани
португалиялик мутахассисга қимматга тушди.
|