«Спорт-Экспресс» нашрининг маъум қилишича, россиялик машҳур ҳакам Николай
Иванов фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Ушбу ҳакам премьер лига ҳакамлари йиғинида инструктор ролида намоён
бўлди. Холбуки, Иванов яна бир неча йил фаолиятини давом эттирса бўларди.
Николай Иванов Россия чемпионати баҳсларини 1996 йилдан бери бошқариб
келади. Бу давр оралиғида у 215та учрашувда ишлади. Бундан ташқари, Иванов ФИФА
ва УЕФА ҳакамлари қаторидан ҳам жой олгишга улгурди.
|