Понедельник, 29.04.2024, 13:44
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 17 » Йил лауреатларига овоз бериш жараёни бошланди
    12:06
    Йил лауреатларига овоз бериш жараёни бошланди



    Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш жараёни бошланди. Ўзбекистон Футбол Федерациясида аккредитациядан ўтган спорт журналистлари, газета нашрлари, электрон ОАВ ва телевидение ҳамда радиоканалларнинг спорт бўлимида меҳнат қиладиган журналистлар 16 ноябрдан эътиборан икки номинация бўйича ўзларининг 3тадан номзодларини кўрсатишлари керак бўлади.

    Танловнинг асосий шартларидан бири шуки, ҳар бир ўринга номзод кўрсатилиши зарур. Биринчи ўринга номзод кўрсатиб, иккинчи ёки учинчи ўринга номзод йўқ, қабилида ушбу қаторни бўш қолдирган анкета ёки овоз ҳисобга олинмайди.

    Сўровномада сохта овоз бериш орқали қайсидир футболчининг пойгада илгарилаб кетилишига йўл қўйилмайди. Ҳар бир овоз, иштирокчининг профили ўрганилиб чиқилади ва ташкилий гуруҳ тасдиғидан ўтсагина овоз ҳисобга олинади.

    Сўровномада иштирок этишнинг 3 йўли мавжуддир. Энг аввало Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий веб-саҳифаси - www.the-uff.com даги медиа каналда рўйҳатдан ўтган ҳолда журналистлар ҳар бир номинацияда ўз номзодларини биринчи, иккинчи ва учинчи ўринга қўйиб чиқиш имкониятига эга бўладилар.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Футбол Федерациясига media@the-uff.com электрон почта манзили орқали журналистнинг исм-фамилияси, гувоҳномасининг сканердан ўтказилган варианти ва икки номинациядаги номзодларни юбориш орқали ҳам сўровномада иштирок этиш мумкин бўлади.

    Шунингдек, конвертга журналистнинг исм-фамилияси, гувоҳномасининг нусхаси ҳамда номинациядаги номзодлар кўрсатилган А4 форматдаги қоғоз иштирокчи томонидан имзоланган ҳолатда почта орқали Тошкент 100015, Ўзбекистон шох кўчаси 98 А уйга жўнатилса, мазкур овоз ҳам сўровномада иштирок этади.

    Ўзбекистон Футбол Федерациясида аккредитациядан ўтмаган ва ОАВда фаолият юритмайдиган шахслар сўровномада иштирок этиш ҳуқуқига эга эмаслар. Овозлар юқорида айтиб ўтилганидек, 3та йўл билангина қабул қилинади. Телефон орқали овозлар қабул қилинмайди.

    Овозлар 2011 йил 10 декабрь, соат 18:00га қадар қабул қилинади.

    Ўзбекистон Футбол Федерацияси барча ОАВ ходимларидан сўровноманинг максимал даражада ҳолис ўтишини таъминлашда яқин хамкорлик қилишларини сўрайди. Муҳаррир ва ОАВ раҳбарларидан спортни биладиган, футбол ўйинларини мунтазам кузатиб борадиган ҳамда матбуот анжуманларига келадиган, шу билан бирга кучли публицист ва катта мақолалар ёза оладиган, статистика билан шуғулланадиган, бир сўз билан айтганда ўзбек футболини тушунадиган ходимларнигина Ўзбекистон Футбол Федерациясига юборилишида амалий кўмак беришлари сўралади.


    манба : the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 623 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz