Понедельник, 29.04.2024, 17:38
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 8 » “Йилнинг энг яхши мураббийи” ким бўлади?
    17:29
    “Йилнинг энг яхши мураббийи” ким бўлади?


    Ўтган йилдан эътиборан ФИФА "Йилнинг энг яхши мураббийи”  учун махсус соврин жорий этганди. Ушбу мукофтонинг биринчи соҳиби Жозе Моуриньо бўлганди. Португалиялик мутахассис асосий даъвогарлари Хосеп Гвардиола ва Висенте Дель Боскеларни ортда қолдирганди. Қизиғи шундаки, Дель Боске Испанияни жаҳон чемпиони қилганинига қарамай, унга ушбу соврин насиб этмади.

    Яқинда ФИФА жорий йилнинг энг кучли мураббийи бўлиши мумкин бўлган мутахассислар номини эълон қилди. Ўз навбатида биз ҳам бу борадаги қарашларимиз билан ўртоқлашамиз.

    Маълумки, 2010 йилга қадар Францияда чоп этиладиган "Франс Футбол” газетаси "йилнинг энг яхши футболчиси” аниқлаб келарди. Ўтган йилдан бошлаб эса йил ўйинчиси ФИФА билан ҳамкорликда аниқланадиган бўлди.

    Яна бир қизиқ ҳолат. Футболчиларнинг натижаси, совринлари, киритган голлари инобатга олинади. Мураббийларнинг қайси жиҳати ҳисобга олиниши менга қизиқ туюляпти. Агар уларнинг натижаси ҳисобга олинганда 2010 йилнинг тенгсиз мурабийи Дель Боске бўлиши керак эди. Ахир у Испанияни тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионига айлантирди. Сўровнома натижасида эса Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган мутахассис – биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Қани бу ерда мантиқ? Умуман Мессининг 2010 йилнинг энг яхши футболчи бўлгани ҳам кўп тортишувларга олиб келди. Бу энди алоҳида мавзу ва унга кейнроқ батафсил тўхталамиз.

    Тўҳри ҳар қайси мураббий ҳам ушбу совринни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Масалан, Сэр Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед”да ҳар йили тенгсиз бўлиши аниқ. Лекин у ҳам мазкур мукофотни олишни орзу қилади.

    Энди асосий мавзуга қайтамиз. Бу гал ўн нафар мураббий танлаб олинди. Ростини айтсак, сараланганланинг барчаси "Йил мураббийи” бўлишга ҳақли.

    Масалан, Дель боскенинг олайлик. Ушбу мураббий ҳамон Испания терма жамоасини бир хил савияда ўшлаб турибди. Одатда мундиалда ғалаба қозонган жамоалар кейинчалик  барқарор ўйнай олишмайди. Испанлар эса Европа чемпионати саралаш баҳсларида муносиб иштирок этишди. Бироқ улардан бирон-бир янгилик курмадик.

    Германия терма жамоаси устози Йахим Лёв ҳам немислар билан катта муваффақият қозонди. Унинг ўзига хос тактикалари асосида Германия Европа чемпионатига биринчи бўлиб йўлланма олди. Лекин тан олиш лозим, ФИФА бирор-бир мусобақада ғалаба қозона олмаган мураббийни тенгсиз деб топмаса керак. Яна билмадим.

    Номзодлар рўхатидаги яна бир мутахассис Оскар Табарес. Ушбу мураббий қўли остида Уругвай терма жамоаси Копа Америка турнирида ғалаба қозонди. Бу орқали Табарес барчага Аргентина ва Бразилиядан қолишмасликларини исботлади. Умуман олганда ЖЧ-2010 да ҳам Уругвай мухлисларда илиқ тассурот қолдирганди.

    Сэр Алекс Фергюсон яна номзодлар қаторида зикр этилмоқда. Аслини олганда шотландиялик мутахассис учун мавсум омадли ўтди дейиш мумкин. Англия чемпионлиги ва Чемпионлар лигаси финали. Бироқ сўровномада айнан Чемпионлар лигаси ғолиби кўпроқ овоз тўплашини унутмаслик лозим.

    Демак, бу йил Гвардиолада тенгсиз бўлиш имконияти юқори. Унинг натижалари ҳам ҳавас қиларли даражада. Испания чемпиони, Чемпионлар лигаси ғолиби, Испания ва Европа Суперкубоги соҳиби. Бундан ташқари, улар барча совринларни ашаддий рақиб "Реал”дан тортиб олишди.

    Менимча, Жозе Моуриньога иккинчи бор ушбу мукофотни қўлга киритиш насиб этмаса керак. Ҳар ҳолда биргина Қирол Кубогидаги ғалаба билан сўровнома иштирокчиларини ишонтириш қийин. Шунинг учун бу номзодга алоҳида тўхталишга ҳожат йўқ, деб ўйлайман.

    Кўчли ўнликда шунингдек, Франция ва Германия чемпионлари – "Лилль” ва "Боруссия” Д бош мураббийлари ҳам жой олишган. Тан олиш даркор, Гарсия ҳам, Клопп ҳам яхши жамоани шакллантира олишди. Бироқ, Руди ва Юрген учун ушбу рўйхатга киришнинг ўзи катта муваффақият.

    Нима учун "Милан” бош мураббийи Аллегри ушбу рўйхатга кирмагани бироз ғалати. Ахир Италия А серияси "Арсенал”дан баландроқ турса керак ҳар ҳолда.

    Таш олиш керак, Арсен Венгер ўйнликдаги ортиқа номзод. Негаки, унинг "Арсенал”ни якунига етган мавсумда – биронта ҳам совринни қўлга кирита олмади.

    Яна ким қолди? Виллаш-Боашми? Ўнинг камтар жамоаси – "Порту” Европа лигасида зафар қучди. Бироқ португалиялик ёш мутахассисни тан олишлари учун у камида Чемпионлар лигасида ҳолиб бўлиши керка.

    Менимча, кучли учликдан Уругвай терма жамоаси устози Оскар Табарес ва "Барселона” бош мураббийи Гвардиола ҳамда  Лёв  ва Виллаш-Боаш лар ташкил этишади. Германия ва португалиялик мутахассиснинг имконияти қолганларга нисбатан юқори баҳоланмоқда.

    Фикри ожизимча, ғолиблик учун кураш асосан Табарес ва Гвардиола ўртасида кечса ажаб эмас. Менга қолса, "йил мураббийи” этиб Табаресни танлаган бўлардим. Негаки, бу мутахассис Уругвай терма жамоасини Жанубий Америка чемпионига айлантира олди. Бу орқали Оскар ушбу қитъада Аргентина ва Бразилиягина фаворит эмаслигини исботлади.

    Лекин бир ҳақиқатни тан олиш лозимки, сўровнома қатнашчилари Европа Чемпионлар лигасини, бошқа мусобақалардан устун қўйишмоқда. Демак, "Барса” устозини ҳозирданоқ ушбу соврин билан табрикласак бўлади.

    "Йилнинг энг яхши мураббий” бўлишга даъвогарлар:

    Висенте Дель Боске (Испания, Испания терма жамоаси)

    Алекс Фергюсон (Шотландия, «Манчестер Юнайтед»)

    Руди Гарсия (Франция, «Лилль»)

    Хосеп Гвардиола (Испания, «Барселона»)

    Юрген Клопп (Германия, «Боруссия» Дортмунд)

    Йоахим Лёв (Германия, Германия терма жамоаси)

    Жозе Моуриньо (Португалия, «Реал»)

    Оскар Табарес (Уругвай, Уругвай терма жамоаси)

    Андре Виллаш-Боаш (Португалия, «Порту», «Челси»)

    Арсен Венгер (Франция, «Арсенал»).

    Манба «Футгол» газетаси

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 538 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz