Понедельник, 29.04.2024, 18:11
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 7 » Ёшларимиз Осиё чемпионатида!
    07:20
    Ёшларимиз Осиё чемпионатида!


    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини нақд қилиб қўйди. 6 ноябрь куни Эроннинг "Тахти” стадионида бўлиб ўтган қитъа чемпионати саралаш босқичининг "С” гуруҳи 3-тур баҳслари доирасида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Туркманистон терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

    Ушбу ютуқдан сўнг барча ўтказилган учрашувларда ғолиб чиққан ўзбекистонлик футболчилар, ўз ҳисобидаги очколар сонини 9тага етказишга муваффақ бўлишди. Худди шунча очко Эрон ёшларида ҳам мавжуд. Энди гуруҳдаги 1-чи ўринни эгаллаган жамоа номи 8 ноябрь куни Ўзбекистон - Эрон баҳсида аниқланади.

    Туркманистон билан бўлиб ўтган учрашувга тўхталиб ўтадиган бўлсак, Мусаев шогирдлари уни жуда тартибли равишда бошлашди. Оқибатда ўйин бошиданоқ Ботир Гельдиев қўриқлаган Туркманистон терма жамоаси дарвозаси олдида хавфли вазиятлар юзага келиб бошлади. Бундай вазиятлардан бири учрашувнинг 7-дақиқасида яратилди. Биринчи бўлимда Игорь Сергеев билан бирга деярли иккинчи ҳужумчи ролини бажарган Аббос Махсталиев Жалолиддин Исканадовнинг тўп узатишидан сўнг қулай вазиятга эга бўлди, аммо у йўллаган зарбани Гельдиев қийинчилик билан бўлсада қайтара олди. Устунликни тўлалигича ўз қўлларига олган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари қолган дақиқаларда ҳам ҳужумга зўр бериб боришди, лекин Махсталиев, Искандаров ва Сергеев яратилган имкониятлардан фойдалана олишмади.

    Кутилмаганда биринчи бўлимда ҳисобни туркманистонлик футболчилар очишга муваффақ бўлишди. 45-дақиқа мобайнида бор йўғи икки маротаба дарвозага таҳлид солган рақиб футболчилари, ушбу вазиятлардан бирини гол билан якунлашди. 42-дақиқада Оразберди Муродов берган унча кучли бўлмаган, аммо аниқ зарбани Ғанишер Холмуродов қайтара олмади.

    Танаффусда керакли кўрсатмаларни олган Аҳмаджон Мусаев шогирдлари иккинчи бўлим бошланганидан сўнг ўзларини анча тез тиклаб олишди. 49-дақиқада яна ўша тиниб тинчимас Аббос Махсталиев дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб, бу сафар ўз имкониятини кўкка совурмади - 1:1.

    Ҳисобни тенглаштирилгач, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳужумга эътиборни янада кучайтиришли. Оҳир-оқибат ушбу жиҳат ўз мевасини берди. 82-дақиқада жароҳатини тиклаб олиб, мусобақада ўзининг биринчи ўйинини ўтказган Жаҳонгир Абдумўминов Туркманистон терма жамоаси дарвозасига киритилган ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

    ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ САРАЛАШ БОСҚИЧИ (U-19)
    "С" ГУРУҲИ
    "Тахти" стадиони. Эрон
    ТУРКМАНИСТОН U19 - ЎЗБЕКИСТОН U19 1:2 (1:0)
    Бош ҳакам: Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)
    Голлар: Аббос Махсталиев, 49, Жаҳонгир Абдумўминов, 82 - Оразберди Муродов, 42

    Ўзбекистон: 21.Ғанишер Холмуродов, 2.Тоҳир Шамситдинов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Бобур Йўлдошев, 25. Асилжон Мансуров, 6.Аббосбек Махсталиев, 7.Владимир Козак (с) (19.Жалолиддин Саидов, 88), 10.Жамшид Искандаров (9.Жаҳонгир Абдумўминов, 46), 17.Игорь Сергеев (26.Забихилло Ўринбоев, 64), 34.Муҳсинжон Убайдуллаев 15.Жалолиддин Машарипов.
    Туркманистон: 1.Ботир Гельдиев 4.Мекан, 6.Элёсберди Беренов, 20.Ислом Хидиров, 22.Кемал, 8.Гурбан, 10.Дидар (с), 11.Оразберди Муродов, 13.Сулейман Мухадов (15.Дидаргелди, 58), 17.Гурт Подаров (19.Векел Қодиров, 89), 28.Назаров (9.Бердиев, 71).
    Огоҳлантириш: Бобур Йўлдошев (74)
    Турнир жадвали

    C - Гуруҳи№ 
    1 Ўзбекистон 3 3 0 0 7-2 9
    2 Эрон 2 2 0 0 7-0 6
    3 Ҳиндистон 3 1 0 2 4-6 3
    4 Туркманистон 4 1 0 3 4-10 3
    5 Покистон 2 0 0 2 1-5 0




    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 508 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz