Понедельник, 29.04.2024, 13:35
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 16 » Хитой борт ортида қолиб кетди
    21:10
    Хитой борт ортида қолиб кетди


    ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичи ҳам ўз поёнига етиб боряпти. Сешанба куни жамоалар гуруҳдаги бешинчи учрашувни ўтказишди. Унинг натижасига кўра, яна бир нечта терма жамоа кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

     

    Ҳамднинг Ироққа ёрдами

    Португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш бошчилигидаги Хитой терма жамоаси кейинги босқичга чиқа олмади. Хитойликлар бешинчи турда Сингапурни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишгани қарамай, Ироқ иккинчи йўлланма соҳибига айланди. Негаки, Зико шогирдлари Иорданияда мезбонларни доғда қолдирди. Аниқроғи, Иордания терма жамоаси бошқараётган ироқлик мураббий Аднан Ҳамд ҳамюртларига ёрдам қўлини чўзиб юборди. Натижада сих ҳам кўймади, каббоб ҳам.

    ЖЧ-2014. Учинчи саралаш босқичи

     "А” гуруҳи

    5 - тур

    Сингапур – Хитой - 0:4 (0:1)

    Голлар: Ю Хай 42, Ли Вейфенг 55, Женг Женг 73, 82.

    Четлатиш: Хуанг Бовен 67.

    Иордания – Ироқ - 1:3 (1:0)

    Голлар: Ҳассан Маҳмуд 17. – Нашат Акром 55, 81, Қусай Мунир 67.

    Кейинги тур

    29 февраль

    Хитой - Иордания

    Ироқ - Сингапур

     

    Ливаннинг нияти жиддий

    Ливан терма жамоаси яна сенсация соҳибига айланди. Ўз майдонида гуруҳ пешқадами Жанубий Кореяни қабул қилган ливанликлар кучли рақибни 2:1 ҳисобида доғда қолдиришнинг уддасидан чиқишди. Натижада уларда кейинги босқичга чиқиш учун ажойиб имконият вужудга келди.

    Ўз навбатида Қувайт терма жамоаси БААни худди шундай ҳисобда мағлубиятга учтарди. Демак, бу гуруҳда сўнгги тур олдидан ҳақиқий интирига юзага келди.

    ЖЧ-2014. Учинчи саралаш босқичи

    "В” гуруҳи

    5 - тур

    Ливан – Жанубий Корея - 2:1 (2:1)

    Голлар: Али Ал Саади 5, Аббос Атви 31 пен. – Ку Жа Чол 20 пен.

    Қувайт – БАА - 2:1

    Голлар: Фаҳад Ал Энази 49, Волид Аббос 68 автогол. – Исмоил Матар 18

    Кейинги тур

    29 февраль

    Жанубий Корея - Қувайт

    БАА - Ливан

     

    КХДРнинг кечиккан ғалабаси

    Терма жамоамиз жойлашган гуруҳнинг иккинчи ўйинида КХДР терма жамоаси ўз майдонида японларни кичик ҳисобда таслим этди. Шимолий кореяликларнинг кераксиз ўйиндаги уч очкоси Вадим Абрамов шогирдларининг биринчи ўринга чиқиб олишига хизмат қилди.

    Айтганча, яна бир қизиқ ҳолат, КХДР иштирокидаги барча учрашувларда бир хил 1:0 ҳисоби қайд этилди. Иккита ўйинда Юн Жонг Су шогирдлари ғалаба қозонган бўлса, учта баҳсда мағлубиятга учради.

    ЖЧ-2014. Учинчи саралаш босқичи

    "С” гуруҳи

    5 - тур

    КХДР - ЯПОНИЯ - 1:0 (0:0)

    Гол: Парк Нам Чол (50).

    Четлатиш: Чонг Ил Гван (77).

    Кейинги тур

    29 февраль

    Япония - ЎЗБЕКИСТОН

    Тожикистон - КХДР

     

    Австралия ҳам кейинги босқичда

    Тўртинчи ғалабани қўлга киритган Австралия терма жамоаси ҳам муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал этди. Таиланд меҳмони бўлган "Яшил қитъа” вакиллари Холманнинг голи эвазига муҳим ғалабага эришишди.

    Гуҳудаги иккинчи учашувда эса нурсиз дуранг қайд этилди. Қизиғи шундаки, бу жамоаларнинг биринчи турдаги ўйинида ҳам ҳисоб очилмаганди. 

    ЖЧ-2014. Учинчи саралаш босқичи

    "D” гуруҳи

     5 - тур

    Таиланд – Австралия - 0:1 (0:0)

    Гол: Бретт Холман 76.

    С. Арабистони – Уммон - 0:0

    Кейинги тур

    29 февраль

    Австралия – С.Арабистони

    Уммон - Таиланд

     

    Қатарнинг имконияти ошди

    Эрон терма жамоаси мухлислари ҳам енгил тин олишлари мумкин. Негаки, навбатдаги ғалабадан сўнг, форсликлар кейинги босқич иштирокчисига айланишди. Гуруҳдаги иккинчи йўлланмага эса Қатар яқин турибди. Афтидан, Баҳрайн тўртинчи саралаш босқичидан маҳрум бўладиганга ўхшайди.

    ЖЧ-2014. Учинчи саралаш босқичи

    "Е” гуруҳи

     5 - тур

    Индонезия – Эрон - 1:4 (1:3)

    Голлар: Бамбанг Памунгкас 43 – Милад Мидавуди 7, Можтаба Жабари 19, Ғуломризо Ризоий 24, Жавод Некунам 72 пен.

    Қатар – Баҳрайн - 0:0

    Кейинги тур

    29 февраль

    Эрон - Қатар

    Баҳрайн - Индонезия

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 507 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz