Понедельник, 29.04.2024, 15:54
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 29 » Христо Стоичков: “Бошқаларнинг иши мени қизиқтирмайди”
    20:14
    Христо Стоичков: “Бошқаларнинг иши мени қизиқтирмайди”


    Болгария футболи афсонаси Христо Стоичков июль ойидан бошлаб, "Ростов” клубида президент маслаҳатчиси лавозимида ишлай бошлади. Ушбу мутахассисни рус футболига "Ростов” бош директори Юрий Белоус олиб кирган.

    Яқинда "Советский Спорт Футбол” нашри мухбири Стоичков билан суҳбатда бўлди.

     

    Белоус билан тез-тез телефонлашиб турамиз

    - Стоичков  «Ростов»да – бу ҳақиқий пиар?

    - Мен бу фикрга қўшилмайман. Бу ерда пиар Белоус. Мени ҳам у ишга таклиф этди. Юрий билан муносабатларимиз аъло даражада дейиш мумкин. Ҳозир "Ростов”да яхшигина жамоа жам бўлган. Улар билан кўп нарсага умид қилса бўлади.

    - Белоус билан қайси мавзуда тез-тез гаплашасиз?

    - Жамоага оид саволар билан Юрани безовта қилиб тураман. Икки-уч кунда бир телефонлашиб турамиз. Мен ҳар бир учрашувдан кейин жамоанинг ўйинини таҳлил қилиб, унинг натижасини клуб раҳбарларига айтаман.

    - Бу йилги мавсумда "Ростов”нинг нечта ўйинини кўзатишга муваффақ бўлдингиз?

    - Деярли ҳаммасини. Ҳозир замон шунақаки уйда ўтириб ҳам кўп нарсадан воқиф бўлиш мумкин. Афсуски, ишларим билан қўшни мамлакатларга кетиб қолганим боис охирги учрашувларни кўра олмадим.

     

    Менинг "Ростов”даги ойлигим? Келинг футбол ҳақида гаплашамиз

    – «Ростов» кучли саккизликка кира олмади. Бу нарса келажакдаги ҳамкорликка раҳна солмайдими?

    - Шуни айтишим мумкинки, агар жамоа биринчи лигага тушиб кетсагина ҳамкорлигимиз тўхтайди. Лекин "Ростов”нинг элитада қолишига ишонаман.

    - "Ростов” билан расмий шартнома имзолагнмисиз ёки шунчаки оғзаки келишув борми?

    - Шартнома имзолаганмиз. Бунинг учун маош ҳам оляпман.  Фақат ойлигим қанча эканлигини сўраманг. Келинг, фақат футбол ҳақида гаплашайлик.

    - Чиндан ҳам "Ростов”нинг топ клубга айланишига ошонасизми?

    - Албатта. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилиш керак. Клуб академиясидан яхши футболчиларни тарбиялашимиз лозим.

    - Ҳозир ҳамма "Анжи” ҳақида гапиряпти. Ушбу клуб катта пуллар эвазига юлдуз футболчиларни олиб келяпти. Улар танлаган йўл тўғри деб ўйлайсизми?

    - "Анжи” хусусида бирор нарса дея олмайман. Мен "Ростов”ни кучли клубга айлантиришни истайман. Ҳар бир клуб ўз йўлини ўзи танлайди. Бунга муҳокама қилиш мантиққа тўғри келмайди. Ростини айтсам, бировларнинг иши мени қизиқтирмайди.

     

    "Динамо” ҳақидаги хабарлар ёлғон

    Христо Стоичков бир кунда неча соат ишлайди?

    - 24 соат десам ишонмассиз. Лекин бу ҳақиқат. Болагрияда бўлсам-да, туну-кун фақат "Ростов” ҳақида қайғураман. Дўстларим билан чақчақлашиб ўтишига вақтим йўқ. Ҳатто олиламдагиларга ҳам жуда кам вақт ажратаман.

    – «Твиттер»да ёзмайсизми?

    – (Бироз ўйланиб) Сизни тушунмадим. Нима ҳақида гапиряпсиз?

    – «Твиттер» нима эканлигини билмайсизми?!

     Йўқ.

    - Интернетдаги бир танишув ва сўзлашув сайти. Айни дамда ушбу тармоқ анча машҳур бўлган. Худди  «Фейсбук» каби. Буни эшитганмисиз?

    Йўқ. Менинг фикру-хаёлим ҳозир бошқа нарсалар билан банд.

    - Яқинда Украина матбуотида Киевнинг  "Динамо” клубини бошқаришингиз мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

    - Буларнинг барчаси сафсата. Игорь Суркис билан учрашганим ҳам нотўғри маълумот. Ҳайронман бундай хабарларни қаердан ўйлаб топишар экан-а.

    - Сизда бош мураббий бўлиб ишлаш нияти йўқми?

    - Бош мураббий бўлиш орзуси йўқ эмас, буни яширмайман. Футболчиларга ўз билимларингни уқтириш ёқимли.  Лекин менга ҳозирги қилаётган ишим кўпроқ маъқул келмоқда. Белоус икковимиз "Ростов”ни Чемпионлар лигасида кўришни истаймиз. Бунинг учун қўлимизда махсус дастур бор. Насиб бўлса, ўша кунлар ҳам келади.

    - Юрий Белоуснинг айтишича, сизнинг «Ростов» билан тузган шартномангиз бир йилга мўлжалланган экан. Уни узайтириш режаси борми?

    -  Ҳозир бу ҳақида гапириш эрта. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

    Манба: «Футгол» газетаси

    Аброр Деҳқонов тайёрлади
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 519 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz