Понедельник, 29.04.2024, 13:01
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 16 » Константин Зирянов: "Ҳамманинг имконияти тенг"
    21:02
    Константин Зирянов: "Ҳамманинг имконияти тенг"


    Санкт - Петербургнинг «Зенит» жамоаси Россия чемпионати биринчи қисмини чемпион сифатида якунлади. Агар олдинги регламент бўлганида питерликлар олтин медални қўлга киритишлари аниқ эди. Бироқ Россия ҳам бошқа Европа мамлакатлари каби кўз-баҳор тизими ўтгаётгани боис чемпиони номи келаси йилнинг май ойида аниқланади.

    Яқинда "Спорт Эскпресс” газетаси мухбири "Зенит” ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Константин Зирянов билан  суҳбатлашди. Интервью жараёнида Костя чемпионатнинг иккинчи босқичида кураш қизғин кечишига шаъма қилиб ўтди.

     

    Рақобатчилар кўп бўлди

    - Россия чемпионатининг биринчи босқичи ортда қолди. Ушбу босқич сизда қандай таассурот қолдирди?

    - 30 турдан кейин "Зенит” биринчи ўринни олди. Демак, мавсум биз учун омадли келди. Агар эски регламент бўлганида биз чемпион бўлишимиз керак эди.

    - Бу йил ҳеч ким чемпион бўлмаслиги олдиндан маълум эди. Шунинг учун келишилган ўйинлар ҳам кўп бўлган бўлиши мумкин?

    - Бошқаларни билмадиму, аммо бизда бундай ҳолат юз бергани йўқ. Акс ҳолда охирги турда "Кубань” уч очко соҳиби бўлиши мумкин эди.

    - Чемпионатнинг биринчи босқичида сизларгав асосий рақобатчи ЦСКА бўлди, назаримда?

    - Битта армиячилар эмас. Яна Мосвканинг учта жамоаси "Динамо", "Спартак", "Локомотив"лар ҳам бизга етарлича ташвиш туғдиришди.  Иккинчи босқичда пойтахт жамоаларига енгилроқ бўлади. Улар сафарда атиги тўртта ўйин ўтказишади, холос.

    - Ортда қолган ўйинларнинг қайси бири хотирангизда муҳрланиб қолди?

    - Ҳозирча бунақаси бўлгани йўқ.

    - Нимага?

    - Бирор бир учрашувни алоҳида кўрсатишга арзийдиган ҳодиса содир бўлмади. Негаки, "Зенит” ҳамма ўйинлари  яхши кайфиятда ўтказди. Гарчи барча учрашувда ғалаба қозона олмаган бўлсак ҳам. Бу футбол – унда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради.

     

    Барқарорликни йўқотдик

    - Чемпионат етакчилари – "Зенит” – ЦСКА баҳслари дастлабки 30 турнинг безагига айланди, дейиш мумкинми?

    - Менимча, бундай ўйинлар сони кўп бўлди. Масалан, ЦСКА – "Спартак” баҳси ёки бошқа пойтахт дербилари. Энг муҳими, мухлислар стадионга келишсин. Ўйингоҳлар тўлиб - тошса чемпионатнинг савияси ошади. Ана шуни ҳақиқий безак деса бўлади.

    - Биринчи босқичда қайси жамоа кутилмаган натижани қайд этди, деб ҳисоблайсиз?

    - Афсуски, бу борада жуяли фикр билдира олмайман. Менимча, кимнинг қандай кучга эга бўлганини турнир жадвали кўрсатиб турибди.

    - Демак, "Зенит” ҳақли равишда биринчи ўринни эгаллади...

    - Албатта.

    - Назаримда, "Зенит” бу мавсумда ўтган йилгига нисбатан барқарор ўйин намойиш этгандек...

    - Фикрингизга қўшилмайман. Ўтган йили 30 турдан кейин 68 очко жамғаргандик. Жорий йилда эса очколаримиз 61 тани ташкил қилди. Демак, бу мавсумда барқарорлик борасида бироз оқсадик.

    - Биринчи босқич кашфиёти сифатида кимни атаган бўладингиз?

    - Энг кўп тўп киритганларни эътироф этиш мумкин. Биринчи навбатда армиячи Сейду Думбия ва Роман Широковларни кўрсатган бўлардим. Лекин жамоадошим жароҳати туфайли ҳамма ўйинда ҳам иштирок эта олмади.  Агар мажбурий таътиллар бўлмаганида Широков ҳисобидаги голлар ҳам ошган бўларди.

    - Қизиқ ҳолат. Тўпурарлар пойгасида ҳам "Зенит” ва ЦСКА рақобати давом этди. Чемпионатда сизларга омад кулиб боққан бўлса, сермаҳсуллик борасида ЦСКА аъзосига тенг келадигани топилмади.

    - Фикри ожимизча, орадаги фарқни йўққа чиқариш Кержаков учун осон  кечмайди.  Бироқ бу борада Сашага қўлимиздан келаганича ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Ўзим киритган голларни унинг номига ёзишга ҳам тайёрман (кулади). Унинг тезроқ соғайиб, сафга қайтишини истаймиз.

    - Умуман олганда, бу йилги чемпионат баҳслари ўтган йилдагисидан фарқ қилдими?

    - Савияда ўзгариш бўлмади. Бунга эса "Зенит” "айбдор”.

    - Нима учун?

    - Биринчи босқичда кўп очко жамғара олмадик. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. 2008 йилда ҳам шундай бўлганди. Жамоа босим остида ўйнаганди.  Ахир биз ҳали қаторасига икки марта чемпион бўла олмаганмиз. Агар бу ҳодиса содир бўлса ажойиб иш бўлган бўларди.

    - Ҳамон футболдан завқланаяпсизми?

    - Бўлмасам-чи? Ҳар бир киритган гол менга ҳузур бахш этмоқда.

     

    Майдонларнинг сифати яхши бўлса дейман

    - Кучли саккизталикнинг ўзаро баҳслари биринчи босқич учрашувларидан фақр қиладими?

    -  Бунга шубҳа қилмайман. Энди ҳар бир ўйинда олти очко учун кураш боради. Медаллардан ташқари, Еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини берадиган ўринлар учун ҳам қизғин кураш кечади. Демак, олдинда бизни қизиқарли мусобақа кутиб турибди, дейиш мумкин. Асосийси майдонлар сифати яхши бўлсин. Қолганини вақт кўрсатади.

    - Лучано Спалеттининг айтишича, олтин медал учун олти жамоа даъвогарлик қилар экан?

    - Италиялик мутахассис айнан кимлар эканлигини айтмади. Умид қиламанки, унинг рўйхатида биз ҳам бормиз (кулади).  Умуман олганда, "Анжи” ва "Рубин”да  чемпионлик учун имконият бор.

    - Еттита рақибнинг қайси бири сизлар учун муаммо туғдириши мумкин?

    - Бу ёғига осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Лекин ЦСКА ва "Локомотив”га қарши кечадиган баҳсларнинг аҳмияти катта. Ўзаро ўйинларда натижаларимиз мақтанадиган даражада эмас.

     

    Маълумот учун

    Константин Георгиевич Зирянов

    Туғилан сана: 1977 йил. 5 октябрь

    Буйи: 176 см

    Оғирлиги: 72 кг

    Футболчилик фаолияти:

    1994 - 2000  Амкар - 171 (48)

    2000 - 2006  Торпедо (Москва) - 164 (9)

    2007 - ...  Зенит (СПб) -  135 (23)

    Терма жамоадаги фаолияти:

    2006 - ...  Россия     45 (7)

     

    Эришган ютуқлари:

    Россия чемпиони: 2007, 2010

    Россия Суперкубоги соҳиби: 2008, 2011

    Россия кубоги соҳиби: 2009/10

    УЕФА кубоги соҳиби: 2007/2008

    Европа Суперкубоги соҳиби: 2008

    Европа чемпионати бронза медал соҳиби: 2008.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 538 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz