Понедельник, 29.04.2024, 16:13
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 7 » Кубок Қатарга кетди
    07:23
    Кубок Қатарга кетди


    Қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаси бўлмиш ОЧЛнинг навбатдаги ғолиби аниқланди. Кореяда бўлиб ўтган финал баҳсида пенальтилар сериясида рақибидан устун келган "Ал Садд” жамоаси бош совринни Қатарга олиб кетди.  

    Айтиш жоизки, мазкур учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб борди.

    Ўйин "Чонбук Моторс” мезбонлигида ўтгани боис кўпчилик кореяликларнинг ғалаба қозонишини тахмин қилганди. Бироқ, футболда ҳар доим ҳам башоратлар ўзини оқламаслиги яна бир карра ўз исботини топди.

    Учрашувдаги ҳисоб мезбонлар томонидан очилди. 19 – дақиқада қатарликлар ўз жарима майдончалари яқинида "Чонбук” футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Натижада Эрматов  жарима тўпини белгилади. Тўпни олдига яқинлашган Эниньо Оливейра ҳисобни очди.

    Орадан 10 дақиқа ўтиб, мувозанат тикланди. "Ал Садд” ҳужумчиси Кейтанинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпи мезбонлар ҳимоячисининг бошига тегиб дарвоза туридан ой олди.

    Иккинчи бўлимда ўйин шиддати янада ошди. 60 дақиқада яна ўша тиниб – тинчимас Кейта жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ  учрашув якуланиш арафасида захирадан майдонга тушган Ли Сонг Хун ҳисобни тенглаштирди.

    Қўшимча икки таймда ҳисоб ўзгармагач, навбат пенальтилар сериясига келди. Футбол лотореясида эса омад қатарликларга кулиб боқди.

    ОЧЛ.

    Финал.

    "Чонбук Моторс" (Жанубий Корея)  - "Ал Садд" (Қатар) - 2:2. пен сер.  - 2:4

    Голлар: Оливейра - 19, Ли Сонг Хун  - 90+1. -  Су Вун  Ён – 30 (автогол),  А.Кейта 61.

    ОЧЛнинг барча ғолиблари

    2003 - Ал Айн

    2004 – Ал Иттиҳод

    2005 – Ал Иттиҳод

    2006 - Чонбук Моторс

    2007 - Урава Ред

    2008 - Гамба Осака

    2009 - Поханг Стилерс

    2010 - Сеонгнам Ильва Чунма

    2011 – Ал Садд

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

     

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 515 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz