Понедельник, 29.04.2024, 14:17
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 22 » М. УСМОНОВ: “ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ФАҚАТ ОСИЁ УЧУН, БИРОР БИР ДАВЛАТ УЧУН ЭМАС! ”
    14:34
    М. УСМОНОВ: “ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ФАҚАТ ОСИЁ УЧУН, БИРОР БИР ДАВЛАТ УЧУН ЭМАС! ”

    ОФК Осиё чемпионлар лигаси мусобақалари учун Ўзбекистонга ажратилган квотани 3+1 қилиб белгилади. Бу мамлакат чемпиони – Бунёдкор, кумуш медаллари совриндори – Насаф ҳамда бронза медаллари ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган – Пахтакор жамоалари турнир йўлланмасини қўлга киритди деганидир. Фарғонанинг "Нефтчи” клуби эса, саралаш босқичида ўйнаши керак бўлади. Шу билан бирга, бир жамоа шарқий минтақадаги мусобақада қатнашади.
    Қарор расман 23 ноябр куни эълон қилинади ва таъкидлаш керакки, бу квоталарни қўлга киритиш жуда қийин кечди.
    Аслида квоталарнинг эълон қилиниши кечикканини алоҳида эътироф этиш керак. Чунки, шу масалага даҳлдор бўлган бир нечта қўмитанинг биргаликда ўтказилган 20 ноябрдаги мажлисида Ўзбекистон 3+1, Қатар эса, 4 та Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлиши ҳақида ахборот берилганди. Ҳақиқий баҳс-мунозара ва тортишувларга бой қўмита мажлиси белгиланганидек 1 ярим соат эмас, 2 ярим соат давом этгани билан қўмита аъзолари ва Чемпионлар Лигаси лойиҳаси раҳбарлари ўзаро келишувга эриша олишмаганди.
    Хабарингиз бўлса, Осиё Футбол Конфедерациясининг клублар миқёсидаги мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мутахассислари Чемпионлар Лигаси квоталарининг ўзгариши муносабати билан иштирокчи мамлакатларга текширув сафарларини уюштиришган эди. Ана шу сафар Ўзбекистонга ёз ойларида амалга оширилган эди. Сафар давомида ОФК делегацияси турли клублар, уларнинг базалари жойлашган вилоят ва шаҳарларга бориб текширув ўтказган ва шунинг натижасида Ўзбекистонга балл берганди. 
    Ўша текширувларда ОФК қўйган талабларнинг ҳамма ҳам бажармади. Фақат 3 та мамлакатгина буни муваффақиятли уддалади. Бу, кутилганидек, Япония, Қатар ва Ўзбекистон.

    Шу сабабли ҳам қўмита аъзолари Қатар клублари сонини 4 тага ошириш, Ўзбекистонга эса, 3+1 йўлланма бериш масаласини кўндаланг қўйишганида, айрим мамлакатлар, жумладан, Саудия Арабистони ва Эрон делегациялари кескин қаршилик кўрсатишди.
    "Мен бу мамлакатларнинг муносабатидан жуда-жуда хафаман. Қатар ва Ўзбекистон ОФК қўйган талабларни амалга ошириш учун ишлади, тер тўкди, сармоя тикди, дастур ишлаб чиқди. Аммо, шунда ҳам Эрон ва Саудия Арабистони бизга бериладиган йўлланмалар сонини оширмаслик керак деб жар солишди. Улар бу йил текширувдан муваффақиятли ўта олишмади. Шунда ҳам улар йўлланмалар сони шундай қолиши керак деб ҳисоблашаяпти. Энди менга айтингчи, унда ишлашдан нима фойда? ОФКнинг текширув сафарлари нега ташкил қилинди? Ундан кўра, ҳар йили шунга ўхшаб йиғилган ҳолда, қайси мамлакатдан нечта жамоа Чемпионлар лигасида ўйнайди деб шу ернинг ўзида келишиб қўя қўлсак бўлмайдими?!”, - дейди Қатар Юлдузлар Лигаси спорт директори ўринбосари Ҳани Баллан.
    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қўмитада иштирок этган Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ўзбек клублари шарафини муносиб ҳимоя қилди. Эрон ва Саудия Арабистони вакилларининг мантиқсиз талабларига жавобан уддабурон ЎФФ Президенти аниқ ва лўнда жавоб қайтарди.
    "Биз бу ерга қайси мамлакатдан нечта жамоа иштирок этиши ҳақида гаплашгани келмаганмиз. Бу ерда ўтирганларнинг барчаси Осиё футболининг тараққиёти учун келган. Фақат ўзимиз ҳақимизда ўйлашни бас қилайлик. Акс ҳолда бу қўмита Осиё футболи эмас, бирор бир мамлакат манфаатини ҳимоя қилаётгандек кўринади. ОФК текширувидан муваффақиятли ўтиш учун бор имкониятини ишга солган мамлакатлар қолиб, нима учун буни эплай олмаган давлатларга йўлланма кўпроқ берилиши керак? Қани бу ерда мантиқ? ОФКнинг Қатарга 4 та, Ўзбекистонга 3+1 йўлланмасини бераётганлиги ҳақидаги қарорини ҳурмат қилишимиз керак. Чунки, улар Чемпионлар лигаси мусобақаси нуфузини кўтариш учун махсус стратегия ишлаб чиқишди. Шу асосда иш олиб боришди. Бу стратегияда эса, Қатар ва Ўзбекистоннинг эмас, Осиё футболининг манфаати бор!”- дейди Мираброр Усмонов.
    Таъкидлаш керакки, қўмита мажлисида, шунингдек, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси директори Фарҳод Магаметов ва Тошкентнинг "Пахтакор” клуби вице-призденти Самвел Бабаянлар ҳам иштирок этди. Магаметов ҳам, Бабаян ҳам Осиё футболи манфаати учун баҳс-мунозарада жуда фаол иштирок этишди.
    Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган энг машхур ва нуфузли меҳмонхона – Мандарин Ориенталга Осиёнинг турли чеккаларидан ташриф буюрган ОФК қўмиталарининг аъзолари йиғилишган. Йил якунларига бағишланган қўмиталар мажлисида тиғиз тузилган жадвалга асосида барча меҳмонлар иштирок этмоқда.
    Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ҳам Миллий федерациялар қўмитаси ҳамда Ички Аудит қўмитасининг аъзоси сифатида йиғилишларда иштирок этди. 
    Малайзиядаги сафари давомида ЎФФ Президенти, шунингдек, ОФКда меҳнат қиладиган ўзбекистонлик мутаҳассислар Авазбек Бердиқулов ва Алишер Никимбаевлар билан ҳам учрашди ва уларнинг иш жараёни, шароитлари билан яқиндан қизиқди.
    Усмонов, шунингдек, ФИФА ижроия қўмитаси аъзоси Фернандо Манилал билан бир неча марта учрашиб Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини муваффақиятли ташкил қилиш ва ўтказиш юзасидан ўзаро фикр алмашди. Шри Ланкалик Фернандо Манилал Ўзбекистонга январ ойида турнирни ўтказишда координаторлик қиладиган биринчи рақамли мутахассисни юборишга ваъда берди. 
    Федерация президенти ОФК президенти вазифасини бажарувчиси Жан Жилонг билан ҳам учрашиб, у билан яқиндан суҳбатлашди.
    21 ноябр куни эса, Мираброр Усмонов ОФК қароргоҳида бўлиб ўтган Ички аудит қўмитасининг йил якунларига бағишланган йиғилишида ҳам иштирок этди.
    Шу куннинг ўзида ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров ҳам Мираброр Усмонов қабулида бўлди. Федерация президенти, йил якунларига бағишланган ОФК маросимида Эрматов ва Жепаровнинг ўз номинацияларида ғолиб бўлишига ишонч билдириб, уларга омад тилади.
    Шу тариқа, Мираброр Усмоновнинг Малайзияга уюштирган хизмат сафари ўз якунига етди. Федерация президенти 22 ноябр куни Тошкентга учиб кетади.

    САНЖАРБЕК РИЗАЕВ
    ЎФФ МАТБУОТ КОТИБИ
    КУАЛА-ЛУМПУР, МАЛАЙЗИЯ
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 766 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz