Италия А сериясида еттинчи мураббий истеъфога чиқди. "Кальяри” жамоаси раҳбарлари
44 ёшли мураббийи Массимо Фиккаденти билан орани очиқ қилишди. Сўнгги беш
ўйинда бирорта ғалаба қозона олмаганидан кейин Фиккадентига чиқиш эшиклари
кўрсатилди.
Ушбу мутахассис ўтган мавсумда "Чезена”ни олий дивизионда олиб
қолганди. Бироқ унинг сарданияликлар биилан омади чопмади.
Массимо Фиккаденти жорий мавсумда Италия "А” сериясида истеъфога чиққан
еттинчи мураббий сифатида тарихда қолди. Апенин ярим оролида мавсум
бошланганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ.
|