Понедельник, 29.04.2024, 03:34
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 21 » Мавсум – 2011 кашфиётлари
    18:50
    Мавсум – 2011 кашфиётлари


    Одатда мавсум поёнига етгач, унинг якунлари сарҳисоб қилинади. Биз ҳам ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда мавсум – 2011 ҳақида турли мақолалар ёзишни бошлаймиз.

    Бугунги мақоламиз жорий мавсумнинг кашфиёт футболчилари хусусида бўлади.

     

    Акбар Исматуллаев ("Пахтакор”)

    Ортда қолган чемпионатимизда мухлислар тамоман янгиланган "Пахтакор”ни куришди. "Шерлар” таркиби анча ёшарди. Шунинг учун тошкентликлар сафида бир қатор ёш футболчилар ўзларини кўрсатишга маваффақ бўлишди. Шулар бири Акбар Исматуллаевдир. 20 ёшли футболчи қисқа фурсат ичида ҳам олимпия, ҳам миллий терма жамоадан таклиф олди. Бундан ташқари, Акбар "Пахтакор”нинг етакчи ҳимоячисига айланди.

     

    Павел Смоляченко ("Нефтчи”)

    Саркисян ҳам ўз одатига содиқ қолган ҳолда янги футболчиларни кашф этишни давом эттирмоқда. Бу гал фарғоналиклар сафида 20 ёшли Павел Смоляченко порлади. "Нефтчи”нинг муҳим ўйинларда Паша ўзини кўрсата олади. Айниқса, унинг "Андижон” дарвозасига киритган учта голи водий дербисининг безагига айланди. Қолаверса, олимпия терма жамоасининг Вьетнамдаги турнирда бош соврин билан қайтишида Павелнинг ҳиссаси катта бўлди.

     

    Давлатбек Ёрбеков (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси)

    Фарғона футбол мактаби тарбияланувчиси 2011 йилнинг ҳақиқий топилмасига айланди, десак муболаға бўлмайди. Негаки, ушбу ёш футболчи Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида мазмунли ва ишончли ўйин намойиш этди.  1994 йилда туғилган футболчининг келажаги порлоқ  деб аташ мумкин. Фақат бунинг учун Давлатбек ўз устида тинмай ишлаши керак.

     

    Сардор Раҳмонов (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси)

    "Машъал Академия” клуби шарафини ҳимоя қиладиган ушбу футболчи ҳам Мексикада ўтган мундиалда ўзини кўрсатди. Ҳимоядаги ишончли ўйинлари туфайли Раҳмонов мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. Мексикада Сардор катта ҳажмдаги ишни бажарди. Усиз Евстефеев жамоасининг ҳимоясини тасаввур этиш қийин. Энди ушбу футболчи ёшлар термасида ўзини кўрсатиши керак бўлади.

     

    Жавлон Мирабдуллаев (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси)

    "Бунёдкор” жамоасига тегишли ушбу ҳимоячи ҳам Мексикада кашф қилинди. Умуман ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашган барча футболчиларни мавсум кашфиёти дейиш мумкин. Улар ўзбек футболида янги тарих ярата олишди. Тан олиш лозим, ушбу мундиалдан кейин хорижий мамлакатларда футболчиларимизга бўлган қизиқиш анча ошди. Хусусан, Мирабдуллаев Дормунднинг "Боруссия” клуби академиясидан таклиф олди.

     

    Владимир Козак ("Пахтакор”)

    Мазкур мақоламизда "Пахтакор”ни тез-тез тилга олиб ўтишимизга тўғри келади. Боиси, "Шерлар” якунига етган мавсумда бир қатор футболчиларни ихтиро қилишди.  Булардан бири Владимир Козак. Ҳам ёшлар, ҳам олимпия терма жамоаси аъзоси саналган Володя қисқа фурсат ичида мухлислар меҳрини қозона олди. 18 ёшли футболчи керак пайтда етакчиликни қўлга олиши билан алоҳида ажралиб туради. Агар бу хусусиятини янада такомиллаштирса, келажакда ундан кўп нарсларни кутиш мумкин.

    Жавлон Ибрагимов ("Бунёдкор”)

    Мавсум бошланиши арафасида "Қалдирғочлар” сафига келиб қўшилган ушбу футболчи Миржалол Қосимов ишончини оқлай олди. Жавлон ҳар бир ўйинда ташаббусни ўз қўлига олишга интилгани билан ёдда қолди. Шунингдек, у олимпиячиларимизнинг ҳам етакчи аъзосига айланди. Ибрагимов бу йил Абрамовнинг иккинчи жамоаси билан иккита мусобақада ғолиб бўлди.

     

    Муҳсин Убайдуллаев (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси)

    Мексика кашф этган яна бир ёш ҳимоячи. Жаҳон чемпионатига қадар Убайдуллаевни кўпчилик танимасди. Муҳсин ҳам футбол сир асрорларини Фарғонада ўрганган. Айни дамда эса Убайдуллаев "Пахтакор” клуби аъзоси саналади. Муҳсин ўзининг совуққонлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Унинг Мексика мундиалида кўрсатган ўйинлари таҳсинга лойиқ.

     

    Егорь Кримец ("Пахтакор”)

    Ҳайдаровнинг яна бир топилмаси. "Пахтакор”ни етакчи футболчилар тарк этишгач, Равшан Ҳайдаров клуб тарбияланувчиларига ишонч билдира бошлади. Натижада, мавсум-2011да кўплаб ёш футболчилар ихтиро  қилинди. Кримец айни дамда олимпия терма жамоасининг ҳам етакчилар бири ҳисобланади.

     

    Шерзод Аъзамов ("Насаф”)

    2011 йил қаршиликлар учун омадли келди. Демьяненко шогирдлари чемпионатда кумуш медални қўлга киритишдан ташқари, ОФК кубогида бош совринга эга бўлишди. Шунингдек, ўтган мавсумда "Насаф” янги бир ҳимоячи пайдо бўлди. Шерзод ўзининг ишончли ўйинлари орқали кўплаб тажрибали футболчиларни захирада қолиб кетишга мажбур қилди.

     

    Александр Шадрин ("Навбаҳор”)

    Мавсум бошида "Навбаҳор”га келган ушбу ҳужумчи Наманганда ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсата олди. Унинг  голлари жамоасига муҳим ғалабаларни тақдим этди. Хусусан, "Пахтакор” дарвозасига киритган иккита тўпи наманганлик футбол мухлисларига олам-олам қувонч улашди.

    "Навбаҳор”нинг топилмаси Вадим Абрамовнинг назаридан четда қолгани йўқ. Шадрин тез-тез терма жамоа йиғинларига таклиф олди. Гарчи, у кўпроқ захирада қолган бўлса ҳам.

     

    Шукур Пўлатов ("Нефтчи”)

    Саркиясн ёш футболчилар билан ишлаши яхши кўради. Шунинг учун унинг жамоасида ҳар доим йил кашфиётлари топилади. Юрий Вазгеновичнинг навбатдаги топилмаси Пўлатов бўлди. Жамоани етакчи ҳимоячи Максим Усмонов тарк этгач, кўпчилик фарғоналиклар орқа чизиқда муаммога дуч келишса керак, деб ўйлаганди. Бироқ, Пўлатов ўзининг ишончи ўйинлари  билан барча тахминларни йўққа чиқарди.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 584 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz