Понедельник, 29.04.2024, 15:05
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 29 » Мавсум - 2011 омадсизлари
    20:16
    Мавсум - 2011 омадсизлари


    Газетамизнинг ўтган сонида якунига етган мавсумнинг кашфиёт футболчилари ҳақида сўз юритгандик. Бугун эса йил омадсизлари  ҳақида  гаплашамиз.  Ўзбек футболи учун омадли келган йилда айрим ўйинчи ва мураббийларнинг  иши юришмади.

     

    Олим Навкаров ("Андижон”)

    Пешонасига Абрамовнинг "эркатойи” деган тамға босилган Навкаров жорий йилда ўзини кўрсата олмади. Мавсумни "Андижон”да бошлаган ҳужумчи мухлислар кутган ўйинни намойиш эта олмади. Натижада, терма жамоамиз устози ҳам уни йиғинларга жалб этмай қўйди.

    Айтиш жоизки, жароҳатлар ушбу футболчини йил буйи таъқиб этиб келди.

     

    Жаъфар Ирисметов (Қизилқум)

    Мавсумни  Ғузорда бошлаган 35 ёшли ҳужумчи давралар оралиғида Зарафшоннинг "Қизилқум”  клубига кўчиб ўтди. "Шўртан”дан Эдгар Гесс кетгач, Жаъфар ҳам у ердан кетишга мажбур бўлди. Боиси, россиялик мутахассис ўрнига туркманистонлик мураббий Тачмурод Агамуродов келганди. Ирисметов ушбу мутахассис билан тил топиша олмаслиги сабабли ўзига бошқа жамоа излашга қарор қилди. Бироқ, "Қизилқум”да унинг ишлари ўзи кутганидек бўлиб чиқмади.

     

    Фарҳод Тожиев (Пахтакор)

    Авлодлар алманишуви юз бераётган жамоада Тожиевлар сулосасининг кенжа вакилидан мухлислар кўп нарса кутишганди. Бироқ, Фарҳод ўзига билдирилиган ишончни оқлай олмади. Бундан ташқари, кутилмаган жароҳатлар унинг бир маромда ўйнашига халақит берди. Фарҳод чемпионат давомида 14та ўйинда майдонга тушди.

     

    Юрий Цой (Нефтчи)

     "Нефтчи” мухлисларининг ёқимтойига айланган Юрий Цой учун якунига етган чемпионатимиз омадсиз кечди. 36 ёшли дарвозабон асосий таркибдаги ўрнини Чилматовга бўшатиб беришга мажбур бўлди. Натижада Цой атиги учта учрашувдагина майдонда кўриниш берди, холос.

     

    Шуҳрат Мирхолдоршоев (Насаф)

    Янги мавсумни "Аждарлар” сафида бошлаган ҳужумчи бутун мавсум давомида деярли захира ўтирди. Шуҳрат  чемпионат мобайнида майдонда 557 дақиқа ҳаракат қилган ва рақиблар дарвозасига иккита тўп киритишни уддалаган. Мирхолдоршоев ҳар доим тўпурарлар рўйхатидан жой олишини ҳисобга олсак, мавсум – 2011 унинг учун аталмаганига амин бўламиз. Кутилмаганда олинган жароҳат "Навбаҳор”нинг собиқ ҳужумчисига панд берди.  

     

    Боян Миладинович (Пахтакор)

    Сербиялик ҳимоячи ҳам жароҳат туфайли мавсумнинг кўп қисмини майдон ташқарисида ўтказишга мажбур бўлди.  Чемпионат баҳсларида Боян атиги 8 марта майдонга тушди. Натижада "Пахтакор”нинг ёш ҳимоячилари айрим учрашувларда қийин аҳолда қолиб кетишди.

     

    Илдар Магдеев (Пахтакор)

    Ушбу футболчи мавсумнинг энг омадсиз ўйинчи бўлди, десак муболаға бўлмайди. Илдар мавсум бошида Хитойга йўл олганди. Кейинроқ унинг "Пахтакор”га қайтгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бироқ, "Шерлар”нинг асосий таркибида деярли майдонга тушмади. Афтидан унга Хитой сафари оғирлик қилган кўринади.

     

    Марат Кабаев (Қизилқум собиқ бош мураббийи)

    Ёшлар терма жамоасидаги омадсизликлардан сўнг, улкан орзулар билан Зарафшонга йўл олган собиқ футболчи у ерда кўп ишлай олмади. Мавсум бошидаги бир қатор мағлубиятлар оқибатида "олтин изловчилар” раҳбатияти Кабаевга чиқиш эшигини кўрсатишди.

     

    Виктор Жалилов (Динамо собиқ бош мураббийи)

    Самарқандликларнинг ушбу мутахассисдан умидлари катта эди. Аммо Виктор Романовичнинг ишлари умуман юришмади. Чемпионат стартида "Динамо” омадсизликка юз тутди. Унинг оқибатида, Жалилов истеъфога чиқарилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси тартиб - интизом қўмитаси айни пайтда "Пахтакор”да фаолият олиб бораётган мутахассисни жаримага тортди.

     

    Тачмурод Агамуродов (Шўртан собиқ бош мураббийи)

    Тукманистонлик мутахассис Эдгар Гесс ўрнини эгаллагач, "Шўртан” бошқарувида уч ойдан ошиқроқ вақт мобайнида фаолият юритди. Убшу мураббий аввагила ғузорликларни инқироздан олиб чиққандек бўлганди. Лекин жамоа қаторасига мағлубиятга учрагач, "Шўртан” раҳбарияти Агамуродов билан хайрлашишга қарор қилди.

    Манба: «Футбол инфо» газетаси

    А. Деҳқонов
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 691 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz