Понедельник, 29.04.2024, 17:11
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 17 » Мираброр Усмонов Малайзияга сафар қилади
    15:50
    Мираброр Усмонов Малайзияга сафар қилади

    Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Фарҳод Магаметов 17 ноябрь куни кечқурун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрига жўнаб кетади.

    Федерация раҳбари Мираброр Усмонов Осиё Футбол Конфедерациясининг миллий футбол федерациялар қўмитасининг йил якунларига бағишланган мажлисида иштирок этади. Сенатор Усмонов мазкур қўмитадан ташқари, ОФКнинг халқаро аудит қўмитаси аъзоси ҳам саналади ва шу йилнинг ўзида мазкур қўмита мажлисида ҳам иштирок этиб қайтган эди.

    Фарҳод Магаметов эса Профессионал футбол лигалари қўмитаси ҳамда "Осиёга назар” лойиҳаси мажлисида иштирок этади.

    "Пахтакор” футбол клубининг биринчи вице-президенти Самвел Бабаян ҳам Усмонов ва Магаметовга хамроҳлик қилади. Яқиндагина Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган клуб раҳбарларидан бири ОФКнинг профессионал футбол клублари қўмитаси мажлисида қатнашади.

    Ўзбекистон делегацияси аъзолари, шу билан бирга Куала-Лумпурнинг энг ҳашаматли меҳмонхонаси ҳисобланган "Mandarin Oriental” отелида ўтказиладиган ОФКнинг йил якунларига бағишланган тантанали маросимида ҳам иштирок этадилар. Мазкур маросимга шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳамда ФИФА рефериси ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловлар ўз номинацияларида номзод сифатида таклиф этилганлар.

    23 ноябрь куни бўлиб ўтадиган тантанали тақдирлаш маросимига 1994 йилда асос солинган бўлиб, ушбу маросимда Осиё футболининг ютуқлари эътироф этилиши баробарида, қитъа футбол оиласи аъзоларининг футболга бўлган муҳаббати, қилган меҳнатлари муносиб тақдирланади.

    Ўзбекистон Футбол Федерацияси делегацияси маросимда қатнашиб, 24 ноябрь куни Тошкентга қайтиб келади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 531 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz