Понедельник, 29.04.2024, 11:01
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 17 » Муҳим ўйинлар олдидан олимпияларимиз дурангга эришишди
    21:00
    Муҳим ўйинлар олдидан олимпияларимиз дурангга эришишди

     

    Ўзбекистон олимпий терма жамоаси ноябрь ойининг сўнггида 2та ўйин ўтказиб, ўзбек футболининг 2011 йилги мавсумига якун ясаб беради. Йилнинг омадли тугаши айнан олимпиячиларимизга боғлиқ.

    БАА ва Австралияга қарши муҳим ўйинга тайёргарлик кўриш мақсадида Абрамов шогирдлари бугун Баҳрайн олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказишди. Учрашув ҳозиргина якунига етди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

    Айтиш мумкинки, бу ўйин Баҳрайн олимпиячилари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. Улар 22 ноябрь куни Манамада Япония терма жамоасини қабул қилишади. "С" гуруҳида ҳозирча Япония ва Сурия терма жамоалари ҳисобида 3 очко мавжуд бўлса, Баҳрайн ва Малайзия 1-турда мағлубиятга учрашганди.

    Вакилларимизга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозаларга тўп киритилмаган бўлса, иккинчи бўлимнинг бошида майдон эгалари дарвозамизни ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Абрамов шогирдларининг ҳаракатлари эса фақатгина ўйиннинг сўнгги дақиқасида наф келтирди.

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ноябрь куни Ал-Айн шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларига қарши майдонга тушади. 27 ноябрь куни эса футболчиларимиз Парраматта шаҳридаги шу ном билан аталадиган стадионда Австралия билан куч синашади. Иккинчи тур олдидан терма жамоамиз 3 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. БАА ва Австралия ҳисобида 1 очкодан мавжуд.

    ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
    БАҲРАЙН (U23) - ЎЗБЕКИСТОН (U23) - 1:1

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 478 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz