Понедельник, 29.04.2024, 13:37
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 17 » Мураббийлар Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
    15:51
    Мураббийлар Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

    Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ҳузурида мураббийлар Кенгаши мажлиси ўтказилди.

    Терма жамоалар мураббийлари марказ раҳбарига сўнгги ойда қилинган ишлар хусусида ҳисобот беришди, шунингдек, 2012 йилги иш режаси устида ҳам сўз борди. Йиғилишда ЎФФ терма жамоалар техник директори Рустам Акрамов, миллий терма жамоа катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов, ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев, ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев, 1998 йилда таваллуд топган футболчилар иборат ўсмирлар терма жамоаси устози Темур Алимхўжаев, 20 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси бош мураббийи Ислом Аҳмедов, бундан ташқари, марказ қошидаги селекция ишларига масъуллар иштирок этишди.

    "Бу йил терма жамоаларимиз учун халқаро мусобақаларга бой бўлди ва мамнуният билан айтишим мумкинки, натижаларимиз ёмон бўлмаяпти. Олдимизда олимпия терма жамоамизнинг сафардаги икки муҳим учрашувлари турибди. Агар ушбу синовдан ҳам эсон-омон ўтиб олсак, бемалол 2011 йил ўзбек футболи учун омадли келди, дейиш мумкин бўлади. Шу ўринда ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизни ҳам Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб, олдиларига қўйилган вазифани муносиб уддалаганликлари билан табриклайман. Бошқа нуфузли мусобақалардаги ғалабаларимиз ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизнинг ютуқларига соя солмаслиги керак. Энди уларни 2012 йилда янада жиддий синовлар кутиб турибди. Шу боис, кейинги йил ҳам терма жамоалар маркази барча терма жамоаларимизга муносиб тайёргарлик кўриши учун барча шароитлар яратиб беришини ишонч билан айтишим мумкин”, - деди марказ раҳбари Асқар Толибжонов.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 482 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz