Воскресенье, 28.04.2024, 14:08
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Ноябрь » 1 » Мусаев натижадан қониқди, ўйиндан эмас
    18:39
    Мусаев натижадан қониқди, ўйиндан эмас


    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Покистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин натижадан қониқиш ҳосил қилганини, аммо шогирдларининг кўрсатган ўйинидан кўнгли тўлмаганини маълум қилди.

    "Биринчи учрашувдаги ғалаба жуда муҳим ҳисобланади ва мен уни қўлга киритганимиздан хурсандман. Аммо шогирдларим кўрсатган ўйиндан қониқмадим. Биринчи бўлимда учта тўп киритгач, бизнинг футболчилар рақибга нисбатан гўёки ўйин натижасини хал қилиб бўлгандек муносабатда бўлишди. Албатта, бунда Покистон терма жамоасининг ҳам ўзига яраша ҳиссаси бор, чунки улар иккинчи бўлимда ўз жарима майдонлари ичига бутун жамоа бўлиб ётиб олишди. Нима бўлган тақдирда ҳам, ўйлайманки, биз учрашувнинг иккинчи қисмини бошқача ўтказишимиз керак эди”, - деди ёшлар терма жамоаси устози.

    Шунингдек, Ҳиндистон терма жамоаси билан бўладиган навбатдаги ўйин ҳақида тўхталиб, Мусаев қуйидаги фикрни билдирди:
    "Биз Ҳиндистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилишнинг уддасидан чиқдик. Ҳиндистонлик футболчилар менда жуда илиқ таассурот қолдиришди. Жамоа ўйинни ташкил қилиш ва интизом борасида анча шаклланган. Ҳиндистон термасини англиялик мураббий бошқармоқда. Бу нарса жамоанинг ўйин услубига таъсир ўтказмай қолмайди. Бизни оғир ўйин кутиб турибди деб ўйлайман”.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасидаги иккинчи учрашувини 4 ноябрь куни Ҳиндистонга қарши ўтказади.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 534 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz